← Назад
Решение #2832460 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 123 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12420-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«Даъвогар номи»нинг жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖнинг
992.786.740,59 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ў.Солиев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Даъвогар номи» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 992.786.740,59 сўм солиқ
қарзининг ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини тўлиқ қувватлади
ва суддан уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгарнинг солиқ тўловларидан
бўлган қарздорлигининг мажбурий ундирувга қаратилмаган қисми
992.786.740,59 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарзни узиш тўғрисида даъвогар
жавобгарга электрон тартибда талабномалар юборган. Жавобгар бу
талабномаларга эътирози мавжудлиги ҳақида белги қўйган.
Даъвогар буни эътироз сифатида қабул қилиб, солиқ тўловларидан
бўлган қарзни ундирувини жавобгарнинг мол-мулкидан ундириш учун судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 123-моддасининг олтинчи
қисмида белгиланишича, солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга
оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ
органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи
бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги
ундирилиши мумкинлиги, ушбу модданинг еттинчи қисмида эса солиқ органи
мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш
тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли
қарорни қоғозда ёки электрон шаклда ушбу моддада назарда тутилган
хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда
ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориши кераклиги
назарда тутилган.
Жавобгар даъвогарнинг талабномасида қайд этилган солиқ
қарздорлигини тан олмаган, унга ўз эътирозини билдирган. Лекин жавобгар
бу эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаб бермаган. Иш
ҳужжатларида ҳам солиқ органининг жавобгарга солиқ қарзи ундирувини
унинг мол-мулкига қаратиш билан боғлиқ ҳаракатлари ноқонуний эканлигини
ёки бу тўловни жавобгар тўлаши лозим эмаслигини тасдиқловчи биро-бир
далиллар мавжуд эмас.
Бироқ аниқланишича айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлиб, хусусан Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 15 сентябрь кунги 4-1502-2501/8951-сонли иши бўйича ҳал
қилув қарорига асосан жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖнинг 450 218
231,31 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулкига қаратган ҳолда даъвогар «Даъвогар
номи» фойдасига ундирилган ва жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖ
ҳисобидан бюджетга 9 004 365 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур даъвога илова қилинган ҳужжатларда келтирилган солиқ тури
фойда солиғи бўлиб, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
15 сентябрь кунги 4-1502-2501/8951-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига
кўра айнан шу солиқ туридан бўлган қарздорлик ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110моддасининг 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий
суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги,
айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни
тугатиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари, молия ва
божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек
алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат
божи тўловидан озод қилинган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги талабни асосли деб
баҳолади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризаси қисман қаноатлантирилади,
даъвонинг 450 218 231,31 сўм солиқ қарзининг мол-мулкига қаратиш қисми
бўйича иш юритишдан тугатилади, даъво аризасининг қаноатлантирилган
қисми бўйича давлат божи жавобгарнинг зиммасига юклаш, даъвогардан
давлат божи ундирмаслик лозим бўлади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖнинг 542.568.509,28 сўм солиқ
қарзи унинг мол-мулкига қаратган ҳолда даъвогар «Даъвогар номи»
фойдасига ундирилсин.
Даъвонинг 450 218 231,31 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулкига қаратиш
қисми бўйича иш юритишдан тугатилсин.
Жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖ ҳисобидан бюджетга
10.851.370,19 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик этувчи
Ф.Аманов