← Назад
Решение #2832469 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2501/10009-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Риштон тумани
2025 йил 17 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
палата аъзоси “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти
манфаатини кўзлаб, жавобгар "QAYROG’O H RAVNAQI" фермер хўжалиги
ҳисобидан “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 2 359 282 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили А.Мелиев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “Art E
rt Im rt
777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
"QAYROG’O H RAVNAQI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 2 359 282 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Agr Gr n Lif ”
масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвогар ва жавобгар низони ўзаро
келишув орқали ҳал этиш учун медиатив келишув тузганликларини баён этиб,
судга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишув ва ариза
тақдим қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб
чиқиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган.
Суд, тақдим қилинган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, медиатив
келишувни қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати суммасини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ART E ORT
IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев