← Назад
Решение #2832476 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 357 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 322 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| шунингдек ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12230-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова, судья
ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили
М.Расулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Даъвогар номи”АЖ манфаатида, жавобгар “Қўқон нефтгаз
пармалаш ишлари”АЖ ҳисобидан 111178353,87 сўм асосий қарз, 511725,02
сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор “Даъвогар номи”АЖ, янги
қарздор
“Қўқон
нефтгаз
пармалаш
ишлари”АЖ
ва
қарздор
“Uz rt m n j”АЖ ўртасида 30.09.2023 йил куни 8-сонли шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартномага кўра, қарздор “Uz rt m n j”АЖнинг 310806036,59
сўм қарзини янги қарздор “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари”АЖга ўтказиш,
кредитор “Даъвогар номи”АЖ, “Uz rt m n j”АЖнинг 310806036,59 сўм
қарзини, янги қарздор “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖдан талаб қилиш
олиш тўғрисида келишилган.
Ушбу шартнома бўйича ўтказилган қарзнинг 199630682,16 сўм қисми
бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган
111178353,87 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси “Даъвогар номи” АЖ манфаатида, жавобгар “Қўқон нефтгаз
пармалаш ишлари”АЖ ҳисобидан 111178353,87 сўм асосий қарз, 511725,02
сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни вакил
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим
ҳисоблайди.
Жавобгар вакили суд мажлисида, тарафлар ўртасида тузилган уч
томонлама шартномага асосан, қарзи тўғрилигини, тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Гарчанд, тарафлар ўртасидаги шартнома, қарз берувчиликни ўтказиш
ҳақидаги талабни қабул қилиш тўғрисида тузилган бўлсада, лекин шартнома
мазмуни ва тарафларнинг ўзаро шартномавий муносабатларига кўра, улар
талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги муносабатларини
амалга оширганлар. Шу сабабли, суд тарафлар ўртасидаги муносабатларга
Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
(мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши) шартномаси муносабатларини
тартибга солувчи нормаларини қўллашни лозим деб, ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига кўра, қарздорнинг ўз қарзини
бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги
муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши
қўйишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор “Даъвогар номи”АЖ, янги
қарздор
“Қўқон
нефтгаз
пармалаш
ишлари”АЖ
ва
қарздор
“Uz rt m n j”АЖ ўртасида 30.09.2023 йил куни 8-сонли шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартномага кўра, қарздор “Uz rt m n j”АЖнинг 310806036,59
сўм қарзини янги қарздор “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари”АЖга ўтказиш,
кредитор “Даъвогар номи”АЖ, “Uz rt m n j”АЖнинг 310806036,59 сўм
қарзини, янги қарздор “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖдан талаб қилиш
олиш тўғрисида келишилган.
Ушбу шартнома бўйича ўтказилган қарзнинг 199630682,16 сўм қисми
бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган
111178353,87 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Натижада,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 111178353,87 сўмни ташкил қилади.
Мазкур қарздорлик, жавобгар вакилининг суд мажлисидаги
тушунтиришлари ҳамда ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан 511725,02 сўм банк фоизи
ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган.
Даъвогарнинг тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги юборилган талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолда, суд даъвонинг банк фоизи ундириш талабини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар “Даъвогар
номи” АЖ фойдасига, жавобгар “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари”АЖ
ҳисобидан 111178353,87 сўм асосий қарз, 511725,02 сўм банк фоизи, 41200
сўм почта харажати, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика
бюджетига 2233801,58 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Фуқаролик кодексининг 236, 322, 327моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 176, 177, 178, 179,
180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига, жавобгар “Қўқон нефтгаз
пармалаш ишлари”АЖ ҳисобидан 111178353,87 сўм асосий қарз, 511725,02
сўм банк фоизи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари”АЖ ҳисобидан республика
бюджетига 2233801,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация
тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Холматова