← Назад
Решение #2832504 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 2032 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2069-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 17 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаров,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар - “Афсона хосили” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 000 000 сўм
етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий
судининг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Афсона хосили” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 7 000 000 сўм
асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб
китоб
қилинганлиги
сабабли
даъвони
тарафлар
иштирокисиз
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи
қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат
ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр,
далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим
этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган
бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни
тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 8 240 000 сўмга тўғри келмоқда.
Хусусан, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда “Дориланган пахта
уруғлик чигитини етказиб бериш ҳақда” 2353-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, шартномада
белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда
жавобгарга 350 кг 22 750 000 сўмлик пахта уруғлик чигитини топширган,
жавобгар томонидан қабул қилиб олган, лекин тўловларни тўлиқ амалга
оширмаган.
Таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасида 2025 йил апрель ойида тузилган
ва тасдиқлаш учун даъвогар томонидан юборилган ва май ойида жавобгар
томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактурада 1 кг уруғлик чигити 65 000
сўм жами 350 кг уруғлик чигит эса 22 750 000 сўм деб белгиланган. Ушбу
ҳисобварақ-фактура тарафлар томонидан бекор қилинмаган ва ҳисобварақфактура ўзгартирилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар 1 кг уруғлик чигит нархини 65 000
сўмдан қабул қилишга рози бўлган ҳолда шартнома тузган ва хисобварақфактура тасдиқланган, судга даъво ариза берилгунга қадарли шартнома ва
хисобварақ-фактурадаги нархга эътироз билдирмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига яъни
уруғлик чигит нархига ўзгартириш киритилмаган ва ўзгартириш киритиш
чоралари кўрилмаган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-банди дхатбошисида, шартнома бир томонлама бекор қилинмаслиги ва суд тартибида
ҳал қилиниши кераклиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиб қўйиш
бўйича 2025 йил июль ойида талабнома юборилган, лекин жавобгар
томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандида, харидор
шартнома асосида олинган дориланган уруғлик чигит пулини хисоб фактура
асосида олдиндан умумий уруғлик чигит қийматини 100 фоизи миқдорида
тўлаб беради деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблади.
Даъвони асослилиги даъвогар томонидан тақдим этилган шартнома,
хисобварақ-фактура, талабнома билан ўз тасдиғини топди.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартнАфсона хосилиа бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартнАфсона хосилиа назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга асосан суд, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186,
2033, 2034, 2035-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Афсона хосили” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
7 000 000 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 412 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров