Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2526/44113 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e8606502-2e3a-4832-8f65-83bf3ce73b8b Claim ID PDF Hash ddf4fe748bba1c44... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 670-моддаси ФКнинг 670 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2526/44113-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Т.Маматожиев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Мамадалиев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 17 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоят суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари С.К. (паспорт асосида) ва вакили И.Х. (ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 891 100 000 сўм асосий қарз, 267 330 000 сўм пеня, 44 555 000 сўм адвокатлик харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қароридан норози бўлиб, жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 891 100 000 сўм асосий қарз, 267 330 000 сўм пеня, 44 555 000 сўм адвокатлик харажатини ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 445 550 000 сўм асосий қарз, 44 500.000 сўм пеня, 44 555 000 сўм адвокатлик харажати ва тўланган 12 475 400 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати, жами 547 117 900 сўм ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган ва суд ҳаражатлари тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклатилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, унда тарафлар ўртасидаги 2024 йил 13 майдаги 4-сонли шартномага асосан даъвогар лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзида мавжуд бўлган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда қуёш панелларини ўрнатиши лозим бўлса-да, даъвогар томонидан ишлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар (ГОСТ, ’zDSt, s ва х.к.) талабларига номувофиқ ҳолда бажарилганлиги, даъвогарни лойиҳа асосида ишларни бажариш бўйича бир неча марта огоҳлантирганлиги, лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритилмагунга ҳамда ушбу ўзгартиришлар экспертизадан ўтказилмагунга қадар ишларни қабул қилишнинг имкони йўклиги сабабли буюртмачи Озиқ-овкат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ишларни қабул қилмасдан келаётганлиги, биринчи инстанция судига жалб қилинган Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси етакчи мутахассиси даъвогар томонидан бажарилган ишлар лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиб бажарилганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларига зид равишда ўрнатилган қуёш панеллари Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан фойдаланишга қабул қилинмаслиги тўғрисида кўрсатма берганлиги, даъвогарга бажарилган ишларни лойиҳа бўйича ўзгартириш ёки демонтаж қилиб олиб кетиш бўйича бир неча маротаба юборилган талаби даъвогар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги ва бошқа важларни келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисига қадар жавобгар илтимоснома тақдим қилиб, жамият раҳбари ва ҳуқуқшуноси хизмат сафарида эканлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Даъвогар вакили жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Аниқланишича, жавобгар суд муҳокамаси 2025 йил 17 декабрь кунига тайинланганлиги тўғрисидаги тафтиш инстанциясининг ажримини 2025 йил 11 декабрь куни гибрид почта хизмати орқали қабул қилиб олган. Шунингдек, жавобгар илтимосномасида ҳам суд муҳокамаси 2025 йил 17 декабрь кунига тайинланганлигини билдириб, раҳбари ва ҳуқуқшуноси хизмат сафарида эканлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Илтимосномага раҳбар ва ҳуқуқшунос хизмат сафарида эканлигини асослантирувчи далилларни тақдим этмаган. Судлов ҳайъати юқоридаги нормага асосланиб ҳамда жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдириб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятдаги важлар асоссиз эканлигини, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда қарор қабул қилинганлигини баён қилиб, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 май куни 4-сонли қиймати 891 100 000 сўмлик ишларни бажариш юзасидан шартнома тузилган. Шартномага кўра, шартнома умумий суммасининг 50 фоизи миқдорида аванс тўлови шартнома имзолангандан кейин 3 (уч) банк куни ичида амалга оширилиши, қолган 50 фоиз маблағлар эса маҳсулотлар олиб келиб ўрнатилиб, ишлар бажарилиб, ишлар бажарилганлиги тўғрисида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан кейин 3 (уч) банк куни ичида тўлаб берилиши белгиланган. Даъвогар томонидан маҳсулотлар олиб келиниб ўрнатилиб, ишлар бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилиниб олинмасдан, тўловлар умуман амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 891 100 000 сўм асосий қарз, 267 330 000 сўм пеня, 44 555 000 сўм адвокатлик харажати ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади деб белгиланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ишлар, хизматлар бажарилмаганлиги, бажарилган ишлар далолатномаси тарафлар ўртасида тасдиқланмаганлиги, шу сабабли даъвогар томонидан кейинги тўлов учун дастлаб, лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ишлар, хизматларни бажариши ҳамда далолатнома асосида жавобгар ишларни қабул қилиб олиши лозимлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 891 100 000 сўм асосий қарз ундириш талабидан олдиндан 50 фоиз аванс тўлови сифатида 445 550 000 сўмни ундириш ҳақида, якуний тўлов учун 445 550 000 сўм ундириш қисмини эса рад этиш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 267 330 000 сўм пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг аванс тўлови сифатида 445 550 000 сўм ундириш қисми асосли деб топилганлиги сабабли, даъвогарнинг 267 330 000 сўм пеня ундириш талабидан (445 550 000 сўм х 30 %) 133 665 000 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 133 665 000 сўм қисмини рад этишни лозим топган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Биринчи инстанция суди, юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан ундирилиши лозим бўлган 133 665 000 сўм пеня миқдорини 44 500 000 сўмгача камайтириб, пенянинг қолган қисмини рад этиб, тўғри тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан юридик ёрдам хизмати учун сарфланган 44 555 000 сўм адвокатлик харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар билан “V rum L w Firm” адвокатлик фирмаси ўртасида 2025 йил 8 апрель куни юридик ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома имзоланган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан “V rum L w Firm” адвокатлик фирмасига 2025 йил 9 апрелдаги 194-сонли тўлов топшириқномаси билан 44 555 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтиришлар берилган. Бу ҳолатда, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги боис, даъвогар адвокат хизматидан фойдаланишга мажбур бўлган ва юридик ёрдам хизмати учун 44 555 000 сўм тўловларни амалга оширишига тўғри келган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг юридик ёрдам учун сарфлаган 44 555 000 сўм тўловларини ҳам асосли деб ҳисоблаб, ушбу суммаси ундириш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гарчи жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятида даъвогар томонидан ишлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар (ГОСТ, ’zDSt, s ва х.к.) талабларига номувофиқ ҳолда бажарилганлиги, даъвогарни лойиҳа асосида ишларни бажариш бўйича бир неча марта огоҳлантирганлиги, лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритилмагунга ҳамда ушбу ўзгартиришлар экспертизадан ўтказилмагунга қадар ишларни қабул қилишнинг имкони йўклиги сабабли буюртмачи Озиқ-овкат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ишларни қабул қилмасдан келаётганлиги, биринчи инстанция судига жалб қилинган Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси етакчи мутахассиси даъвогар томонидан бажарилган ишлар лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиб бажарилганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларига зид равишда ўрнатилган қуёш панеллари Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан фойдаланишга қабул қилинмаслиги тўғрисида кўрсатма берганлиги ва бошқа важларни келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати унинг бу важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Пудрат шартномасига асосан ишлар бажарилганлиги ҳақида 2024 йил 14 август кунги 4-сонли далолатнома тузилиб, шу куни жавобгарга ҳисобфактура юборилган. Қуёш панеллари ишга туширилиб, жавобгарга топширилган (А.Жумаев инженер ПТО). Ишларни сифатсиз бажарилганлиги ёхуд бутсизлиги бўйича жавобгар томонидан асослантирувчи далилар тақдим этилмаган. Юқорида қайд этилган қонун нормалари талаблари ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириш, кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли қарор қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 5 792 150 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 16 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 5 792 150 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари Ф.Миров Д.Акрамова