← Назад
Решение #2832507 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 43 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12227-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, аризачи
вакили И.Шербўтаев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Омонов
(ордер асосида), Ш.Юлчиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида
аризачи “ ‘ZBEKIST N RESPUBLIK SI V ZIRL R
HK
SI
HUZURID GI ELEKTR ENERGIY SI NEFT
HSUL TL RI V
G ZD N F YD L NISHNI N Z R T QILISH INSPEKSIY SI” ДМнинг
жавобгар «D NG` R
PR P N» МЧЖга нисбатан 60 866 000 сўм
молиявий санкцияни қўллаш ва ундириш ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ‘ZBEKIST N
RESPUBLIK SI
V ZIRL R
HK
SI
HUZURID GI ELEKTR ENERGIY SI NEFT
HSUL TL RI V
G ZD N F YD L NISHNI N Z R T QILISH INSPEKSIY SI” ДМ
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, «D NG` R PR P N» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 60 866 000 сўм молиявий санкцияни қўллаш ва ундиришни
сўраган.
Аризачи аризани қўллаб-қувватлаб тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар вакиллари ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир
этилганлигини ва қонунбузилишлари бартараф этилганлигини баён этиб,
аризани қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, жавобгарнинг ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб
чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва
истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этиш устидан назоратни амалга
ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширувда жавобгарга қарашли “АГТШ”даги “ ID ”
русумли икки дастлабки суюлтирилган газ тўлдириш ускунаси 07.02.2023
йилда давлат қиёслов кўригидан ўтказилган бўлиб, № 746263-2023 рақамли
гувоҳнома берилган, унинг амал қилиш муддати 07.02.2024 йил этиб
белгиланган. Натижада шохобча томонидан 2024 йилнинг февраль-декабрь
ойлари ҳамда 2025 йилнинг январь-август ойлари давомида “АГТШ”
томонидан белгиланган тартибда синов сертификати олинмасидан ва
қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда 23410 литр суюлтирилган газ
истеъмолчиларга тарқатилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
Қонунининг 43-моддасига асосан Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган
углеводород
газини
қонунчиликда
белгиланган
тартибда
сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда
тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари
орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов
асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов
асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви
ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг
эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Аризачининг 2025 йил 26 сентябрь кунги қарорига кўра, жавобгарга
жами 121 732 000 сўмлик, 23410 литр суюлтирилган углеводород гази
қиёслов муддатига амал қилинмаган ҳолда реализация қилинганлиги учун
реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима
солинган. Ушбу жарима ихтиёрий тўланмаган.
Шу сабабли, аризачи уни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26
февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун
хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда
аниқланган
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида
расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи
субъектининг мансабдор шахсига топширилиши керак.
Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки у томонидан ваколат
берилган шахс аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида расмийлаштирилган
далолатнома нусхасини олишдан бош тортган тақдирда, ваколатли орган
ходимлари «далолатнома нусхасини олишдан бош тортганлиги ҳақида»
далолатнома расмийлаштиради ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида
расмийлаштирилган далолатнома нусхаси почта алоқа воситалари орқали
объектида текширув ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга юборилади.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида расмийлаштирилган
далолатноманинг нусхасини олишдан бош тортганлик ҳақидаги
далолатномани расмийлаштиришда холислар иштироки талаб этилмайди.
Ушбу Низомнинг 21.-банди биринчи хатбошисига кўра, ваколатли
органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли
орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун
асос ҳисобланади.
Низомнинг 28.-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-
бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида
ундирилади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризачининг жавобгарга нисбатан
60 866 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, жавобгардан аризачи фойдасига
қўлланилган 60 866 000 сўм молиявий санкция ва 41 200 сўм почта харажати,
бюджетга 1 217 320 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “D NG` R PR P N” МЧЖга нисбатан 60 866 000 сўм
молиявий санкция қўлланилсин.
Жавобгар “D NG` R PR P N” МЧЖ ҳисобидан:
- аризачи “ ‘ZBEKIST N RESPUBLIK SI V ZIRL R
HK
SI
HUZURID GI ELEKTR ENERGIY SI NEFT
HSUL TL RI V
G ZD N F YD L NISHNI N Z R T QILISH INSPEKSIY SI” ДМ
фойдасига қўлланилган 60 866 000 сўм молиявий санкция ва 41 200 сўм
почта харажати;
- бюджетга 1 217 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов