← Назад
Решение #2832511 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 99 | — | law | |
| нинг | 27 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ШКнинг | 54 | — | law | |
| нинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/4541-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Бузурходжаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Абдухаликов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
А.Мадаминовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
С.Умаралиев
ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
И.Ахмаджонованинг котибалигида, даъвогар вакили Э.Алижонов (2025 йил
5 мартдаги 02-01/393-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Х.Тухтасинов (2025 йил 10 декабрдаги 13-сонли ордер асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар - Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ s k t z vt g z” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон
шаҳар Машраб кўчаси 1-уйда жойлашган бино-иншоот ҳудудида қурилиш
соҳасида рухсат бериш тартиб таомилларига риоя қилинмаган ҳолда,
ўзбошимчалик
билан
шаҳарсозлик
ҳужжатлари
тўлиқ
расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан
рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда қурилган қўшимча маъмурий бино
ва иншоотлари қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини жавобгар
ҳисобидан демонтаж (буздириш) қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб “ s k
t z vt g z” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Андижон вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k t z vt g z”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан Андижон шаҳар Машраб кўчаси 1-уйда жойлашган
бино-иншоот ҳудудида қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб таомилларига
риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ
расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан
рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда қурилган қўшимча маъмурий бино
2
ва иншоотлари қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини жавобгар
ҳисобидан демонтаж (буздириш) қилишни сўраган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “ s k t z vt g z” масъулияти чекланган жамияти томонидан Андижон
шаҳри Навбаҳор МФЙ Машраб кўчаси 1-уйда қурилиш соҳасидаги рухсат
бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан
қурилган икки қаватдан иборат “Администрация” номи остидаги биноиншоотларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўхтатилган
ва ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қўшимча икки қаватдан иборат
“Администрация” маъмурий бино-иншоотлар жавобгар ҳисобидан буздириш
(демонтаж) ҳамда жавобгар “ s k t z vt g z” МЧЖга ноқонуний қўшимча
маъмурий бино-иншоотларини ихтиёрий буздириш учун ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб 20 (йигирма кун) кунлик муддат
бериган. Жавобгар томонидан қарор ижроси ихтиёрий бажарилмаган тақдирда
қарор ижросини таъминлаш мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими
ва Андижон вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатган. Жавобгар “ s k
t z vt g z” МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати,
республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилган ва унда икки қаватли қурилиши
тугалланмаган бино-иншоотларни жавобгар олди-сотди шартномасига асосан
“Анд-Наврўз” МЧЖдан сотиб олганлиги, олди-сотди шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, Андижон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги бўлими томонидан бино-иншоотларни қуриш учун рухсатнома
берилганлиги, ушбу рухсатнома аосида архитектурада АРТ ҳужжатлари
расмийлаштирилганлиги, лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиб, ишчи
органнинг хулосаси олинганлиги, бинони ҳозирги кундаги ҳолати ҳақида
техник хулоса ҳам берилганлиги, даъвогар томонидан 2024 йил 18 декабрда
огохлантириш хати берилганлиги, огохлантириш хати берилган вақтда биноиншоотлар қурилиши тўлиқ якунланган ҳолатда бўлганлиги, огохлантириш
хати берилганидан сўнг қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги, жавобгар
раҳбарига нисбатан 2024 йил 23 декабрда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этганлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги баён
қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, икки қаватли “Админстрация”
бино-иншоотларини қуриш учун Андижон шаҳар ҳокимининг 2016 йил
13 мартда 219-К-сонли қарорига асосан “Анд-Наврўз” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган А.Фитрат кўчаси 256-манзилда жойлашган
Машраб кўчаси бўйида “Савдо мажмуаси маиший хизмат кўнгил очар
комлекси” биносини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер
майдони танлаб ажратишга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари таёрлашга рухсат
берилганлигини, ушбу ер майдонига лойиҳа ҳужжатлари асосида “Анд-
3
Наврўз”
масъулияти
чекланган
жамияти
қурилиш
ишлари
бошлаганганлигини, қурилиши тугалланмаган 3,29 гектар ер майдонидаги
объектни 2018 йил 8 июнда Андижон шаҳар 12 сон ДНИнинг Р2-5775-сонли
олди-сотди шартномага асосан жавобгар сотиб олганлигини, умумий ер
майдони 32 912 кв метр, қуриилш ости майдони 5123,32 кв метрни ташкил
қилишини, шартнома Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят
бошқармасидан 2024 йил 25 октябрда 1703401/У-24003485-сон билан
рўйхатдан ўтказилганлигини, бино-иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда
қўшимча бино қуриш учун рухсатнома, бинога лойиҳа смета ҳужжатлари
тайёрланиб,
архитектура
шаҳарсозлик
кенгашидан
2025
йил
23 июлда 200861311-сонли хулоса, инструментал техник хулосалар
олинганлигини, даъвогар томонидан 2024 йил 18 декабрда 11-02/695-сонли
огоҳлантириш хати берилган вақтда мазкур бино-иншоотлар тўлиқ қуриб
битказилган ҳолатда бўлганлигини, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишга
ариза берилганлигини, бироқ “ nlin ” рўйхатдан ўтказишда хатоликлар
бўлганлиги сабабли ариза рад этилганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Андижон шаҳар Қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2024 йил 18 апрелда
жавобгарга бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва ўз худудида
қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун 1703401-169586-сонли рухсатнома
берилганлиги ҳамда 2024 йил 2 майдаги 1703-1703401-186616-сонли
архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилганлигини, жавобгар
томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ҳолда шаҳарсозлик
ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирилмасдан қурилиш объектини рўйхатдан
ўтказмаган ҳолда маъмурий бино-иншоотлар қурилганлигини, мазкур ҳолат
худудий инспекция мутахассислари томонидан аниқланиб текширув
далолатномаси расмийлаштирилганлигини, жамият томонидан олиб
борилаётган қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш ҳамда тегишли тартибда
ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ёзма кўрсатма
берилганлигини, инспекция мутахассислари 2024 йил 18 декабрда объектга
бориб ўрганиш ишларини амалга оширганликларини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Давлат кадастрлари палатаси
Андижон вилоят бошқармаси рўйхатга олиш бўлимида 2018 йил 24 майда
давлат рўйхатига олинган Андижон шаҳар ҳокимининг 2016 йил 12 мартдаги
қарорига асосан “Анд-Наврўз” МЧЖга А.Фитрат ва Олтинкўл кўчалари
реконструкция қилиниши муносабати билан жамиятга тегишли А.Фитрат
4
кўчаси 256-манзилда жойлашган бино-иншоотлари бузилишга тушганлиги
сабабли Андижон шаҳар Лойиҳавий Машраб кўчаси бўйидан илова
қилинаётган чизмага мувофиқ ўлчами 7,0 гектар ер майдонини “Савдо
мажмуаси, маиший хизмат ва кўнгил очар комплекс” биноси қуриш учун
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан танлаб ажратишга ҳамда лойиҳа-смета
ҳужжатлари тайёрлашга рухсат берилган.
“Анд-Наврўз” МЧЖ 2018 йил 8 июнда қурилиши тугалланмаган биноиншоотлар қисмини олди-сотди шартномасига асосан Андижон вилояти
Андижон шаҳар Лойиҳавий Машраб кўчаси бўйида 70 000 кв. метр ер
майдонида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг
12/42 қисмини жавобгарга сотган. Ушбу шартнома давлат нотариал идораси
томонидан тасдиқланиб, реестрга 2-5775-рақам билан қайд этилган.
Андижон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими
томонидан 2024 йил 18 апрелда жавобгарга Андижон шаҳар Машраб кўчасида
жойлашган бино-иншоот ҳудудида қўшимча маъмурий бино-иншоотлари
учун 1703401-169586-сонли бино-иншоотни реконструкция қилиш ва ўз
ҳудудида қўшимча бино-иншоотларни қуриш учун рухсатнома берилган.
Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси
томонидан 2024 йил 2 майда 1703-1703401-186616-сонли архитектура
топшириғи ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли
қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини
келишиш ҳамда бир вақтда оъбектнинг зилзила бардошлиги ва ёнғин
хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан лойиҳасмета ҳужжатлари Андижон вилоят қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета
ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи
органининг 2025 йил 23 июлдаги 200861311-сонли хулосаси олинган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг Андижон шаҳар Навбаҳор МФЙ
Машраб кўчасида мавжуд бинолар ҳудудида қўшимча “маъмурий” биноиншоотларининг қурилиш ишларини ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан
амалга ошираётганлиги аниқланиб, бу ҳақда 2024 йил 18 декабрда текширув
далолатномаси расмийлаштирилган ва шу куни жавобгарга қурилиш монтаж
ишларини тўхтатиш ҳақида 11-02/695-сонли ёзма кўрсатма берилган.
2025 йил 23 декабрдаги қарорга асосан жавобгар раҳбари Темиров
Машъалбек Машраббекович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
99-моддаси 7-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Даъвогар томонидан жамият мансабдор шахсларига қурилиш-монтаж
ишлари ҳудудий инспекция рўйхатидан ўтмасдан, давлат назоратисиз амалга
оширилганлиги сабабли қурилиш объектини буюртмачи ҳисобидан 5 кунлик
муддатда демонтаж (буздириш) ишларини амалга ошириш тўғрисида
10-01/343-сонли ёзма кўрсатма юборилган бўлсада, жавобгар мазкур
кўрсатмани бажармаган.
Шундан сўнг, даъвогар Андижон шаҳар Навбаҳор МФЙ Машраб кўчаси
1-манзилда жойлашган “Администрация” бино-иншоотлари қурилиш объекти
5
қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган
ва ўзбошимчалик билан назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаган
ҳолда қурилганлиги сабабли қурилиш объектини жавобгар ҳисобидан
демонтаж (буздириш) қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси (кейинги матнларда
“ШК” деб юритилади)нинг 27-моддаси 1-қисмига асосан шаҳарсозлик
фаолияти соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг
ҳудудий инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ 4586-сонли қарори 2-бандига кўра, инспекция ва ҳудудий инспекцияларга
давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида бино
ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек,
инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар
аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш
ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқи берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига асосан тасдиқланган “Қурилишмонтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат
хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 5-бандига асосан қурилиш
объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш
тақиқланади. Мазкур регламентнинг 7-бандига асосан қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказувчи орган қурилиш
соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидир.
Бироқ, жавобгар томонидан объект рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда
қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмасдан,
шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган ва ҳудудий назорат
инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари
бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси
талабига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
ШКнинг 54-моддасига кўра, аҳоли пунктлари ҳудудида объектларни
бош режасиз ва бошқа зарур шаҳарсозлик ҳужжатларисиз лойиҳалаштириш
ҳамда қуриш тақиқланади.
Жавобгар томонидан қурилиш-монтаж ишлари ҳудудий назорат
инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилганлиги ҳолатлари
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
6
Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан Андижон
шаҳар Навбаҳор МФЙ Машраб кўчаси 1-манзилда жойлашган
“Администрация” бино-иншоотлари жавобгар ҳисобидан ҳал қилув қарори
кучга киргач 20 кун муддатда демонтаж қилиш (бузиш) ҳақида тўғри тўхтамга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 278-моддасига биноан, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари
билан келишмайди.
Боиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш
регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 4-илова “Лойиҳа-смета
ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
регламенти”нинг 8-бандида “икки қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга
олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони
500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр
кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда
реконструкция қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий
экспертизадан ўтказилади ҳамда объект Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги
Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий инспекцияларида
рўйхатдан ўтказилади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ 4586-сонли қарори 2-бандига кўра даъвогарга мазкур мазмундаги даъво
билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Бундан ташқари архитектура-режалаштириш топшириғи ва ишчи
органининг хулосаси жавобгарга қурилиш-монтаж ишларини қурилиш
соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияларида
рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошириш ҳуқуқини бермайди.
Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанция судлов ҳайъати биринчи
инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, моддий
ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний ҳал қилув қарори қабул
қилганлиги, апелляция шикоятида ва суд мажлисида келтирилган важлар
асосида апелляция шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга етарли асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи, тўққизинчи қисмларига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
7
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча
суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод
этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан
боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Апелляция инстанцияси суди, суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасига юклаб, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган
1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“ s k t z vt g z” масъулияти чекланган жамияти апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун “ s k t z vt g z” масъулияти
чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон
вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
С.Умаралиев
Ш.Абдухаликов