← Назад
Решение #2832517 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| бандида эса ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3246 | — | code_article | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2301/878-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Қодиров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим
прокурори Ж.Абдуллаев, “Q rshi Inv st
n ” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари Э.Пардаев, М.Юлдашев (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқуловнинг (ишончнома
асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарорига нисбатан
“Q rshi Inv st
n ” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган
тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суд биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинчалик матнда Палата деб юритилади) “Q rshi Inv st
n ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ hir q hi um n
Y ‘ll rd n F d l nish” унитар корхонаси (кейинчалик матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 803.827.999 сўм қарздорлик, 401.914.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 803.827.999 сўм асосий қарз, 112.535.920 сўм пеня,
33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 24.114.839,98 сўм давлат
божи ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарорга нисбатан даъвогар тафтиш тартибида шикоят келтириб,
унда кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг 2023 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш
сўралган.
2
Бунга асос сифатида кассация инстанцияси суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлиги, жумладан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги “Таъсисчиси бюджет
ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат
кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарорига
кўра, “ЎзАСБО” дастурий мажмуасининг хўжалик юритувчи корхоналарга
мослашган янги модули ишлаб чиқилгунига қадар ғазначилик билан қамраб
олинган унитар корхоналарга ўзлари томонидан фойдаланиб келинаётган
дастурий таъминот орқали бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рухсат
этилганлиги, унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва
белгиланган
тартибда
махсус
ахборот
порталида
юритиладиган
шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча
келишувлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг ахборот тизимида
автоматик тарзда ҳисобга олиниши белгиланганлиги, яъни махсус ахборот
порталидан ўтган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг
ахборот тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтиши тушунтирилганлиги,
гарчи Ғазначилик бошқармаси томонидан шахсий ғазна ҳисоби очилган
бўлса-да, шахсий ғазна ҳисоби ўша давр мобайнида ишламаганлиги, негаки
бюджет ташкилотлари 2023 йил 1 январдан бошлаб “ЎзАСБО” дастурий
мажмуасига ўтганлиги, шунингдек маҳсулотларни тендер асосида тўғридантўғри шартнома қилинмаган ҳолда сотилганлиги каби важлар келтирилган.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида Палата ва жавобгар
хабардор этилган бўлса-да, суд муҳокамасида уларнинг вакиллари иштирок
этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127,
324-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган
важларни қувватлаб ва такрорлаб, биринчи инстанция суди даъво талабини
қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган бўлса-да, аммо
кассация инстанцияси суд ҳужжатини асоссиз равишда бекор қилиб, даъвони рад
этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини, ушбу шартнома электрон биржа
савдо орқали тузилганлиги, маҳсулотни ким сотиб олишидан қатъий назар улар
шартномани ғазнадан рўйхатдан ўтказиши лозим бўлмаслиги, чунки бундай
усулда тузилган шартнома автоматлаштирилган электрон тизим орқали
ғазначилик бошқармаларида кўринишини маълум қилиб, тафтиш шикоятини
тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган ғазначилик вакили тафтиш тартибидаги
шикоят асоссиз эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли
тартибда ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаганлиги, бу ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигини билдириб, кассация инстанцияси судининг қарори асосли ва
қонуний қабул қилинганлигини таъкидлаб, кассация инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўради.
3
Суд мажлисида иштирок этган прокурор тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантирмасдан, кассация инстанцияси судининг қарорини ўз кучида
қолдириш ҳақида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
ҳамда прокурорнинг фикри тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни
ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантиришни, кассация
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 декабрда
215208/1-сонли ва 2022 йил 18 октябрда 160569/1-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра “Даъвогар” томонидан “Жавобгар”га
қурилиш маҳсулотлари (битум) етказиб берилиши, жавобгар эса маҳсулотни
қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ
фактураларга асосан жами 1.154.233.999 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 350.406.000 сўм
тўланган, қолган 803.827.999 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, натижада ушбу низо келиб чиқиб,
Палата даъвогар манфаатида қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, далилларнинг ишончлилиги ва мақбуллигини текшириб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли
хулосага келган бўлса-да, аммо кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ҳақида барвақт қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.
4
Чунки, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар - мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 27 декабрдаги 215208/1-сонли ва
2022 йил 18 октябрдаги 160569/1-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалар
тендер савдолари асосида тузилган бўлиб, ушбу шартномалар орқали жавобгар
томонга битум маҳсулоти етказиб берилган ва бу ҳақида электрон ҳисобфактуралар ўзаро тасдиқланган.
Ушбу асослардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган шартномалар
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ
белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмасдан
муносабатга киришилганлиги, шунингдек Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси
томонидан берилган маълумотда тақдим этилган Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 24 июндаги “Таъсисчи бюджет ташкилотлари бўлган унитар
корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора
тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарорига асосан, 2022 йил июнь ойидан
шахсий ғазна ҳисобварақлари очилган ва 2022 йил 6 июлдан бошлаб банк
ҳисобрақамлари ёпилиб ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинганлиги
асоси билан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
Юқорида келтирилган 2022 йил 24 июндаги 345-сонли Низомнинг
11-бандида, ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгунга қадар унитар
корхоналар томонидан тузилган шартномалар бўйича тўловлар молиявий
мажбуриятларни ҳисобга олиш йўли билан тўлаб берилиши қайд этилган.
Ушбу Низомнинг 22-бандида эса, унитар корхоналарнинг товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган
шартномалари бўйича тўловлар товарлар етказиб берилганлигини (ишлар
бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақфактуралар асосида амалга оширилиши қайд этилган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 27 декабрдаги
215208/1-сонли ва 2022 йил 18 октябрдаги 160569/1-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномалари тендер савдолари асосида тузилган, ушбу шартномалар
5
тузилган вақтда Автомобиль йўллар қўмитаси таркибидаги унитар корхоналарга
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизматлар кўрсатилиши 2022 йилнинг
якунига қадар хизмат кўрсатилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Низомнинг 10-бандига кўра, унитар корхоналарнинг
давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот
порталида юритиладиган шартномаларнинг ягона реестрига киритилган
шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисобга олинади.
Шу боис, тендер савдолари асосида тузилган 2022 йил 27 декабрдаги
215208/1-сонли ва 2022 йил 18 октябрдаги 160569/1-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот
тизимида автоматик тарзда рўйхатга олинган ҳисобланади.
Баён қилинганларга кўра, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятидаги важлари асоссиз бўлиб,
биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабининг асосий қарз ундириш
қисмини қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган.
Шунингдек, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг
пеня ундириш қисмини шартнома шартлари асосида ўрганиб чиқиб,
қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган деб баҳолайди.
Сабаби, даъво аризада “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 32-моддасига асосан пеня сўралган бўлиб, тарафлар ўртасида
тузилган шартномаларда мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун
неустойка шакли тури белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий
судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарори
10-бандида, умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача
тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик
қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан
боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қонунга асосан
пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарори
2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланганлиги, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
6
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, 4-бандида эса ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди қаноатлантирилган асосий қарзга
нисбатан ҳисобланган пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман
қаноатлантириб, қонуний тўхтамга келган.
Шу сабабли судлов ҳайъати тафтиш шикоятидаги важларни асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги,
74-моддасига мувофиқ эса суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материллари бўйича текширади.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича
илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ,
иқтисодий судларга кассация, кассация ва тафтиш тартибида берилган
шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
ҳамда жавобгардан кассация ва тафтиш инстанциялари учун суд харажатларини
ундиришни лозим топди.
7
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 441-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Q rshi Inv st
n ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти
қаноатлантирилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 июлдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
“ hir q hi um n Y ‘ll rd n F d l nish” унитар корхонаси ҳисобидан:
- “Q rshi Inv st
n ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 24.114.840 сўм давлат божи ундирилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси томонидан 2025 йил 9 октябрда берилган ижро варақалари бўйича
ундирувлар бекор қилинсин.
Мазкур қарор бўйича янги ижро варақалари берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов