Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12276 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60e38fd8-9617-48a6-8136-fbc8816d721b Claim ID PDF Hash a050d5b868d72f0b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
тисодий процессуал кодексининг 149-моддаси тисодий процессуал кодекси 149 code_article
ушбу Кодекснинг 151-моддаси ушбу Кодекс 151 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексининг 383-моддаси аролик кодекси 383 code_article
ФК 384-моддаси ФК 384 law
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12276-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 17 - декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Абдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 324000000 сўм асосий қарз, 35000000 сўм пеня ундириш, шартномани бир томонлама бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 01.04.2025 йил куни 2-сонли, 28.03.2025 йил куни маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга (мусорный яшик) ахлат қутиси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган (мусорный яшик) ахлат қутилари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 324000000 сўмлик 108 дона (мусорный яшик) ахлат қутилари етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 324000000 сўм асосий қарз, 35000000 сўм пеня ундиришни, шартномани бир томонлама бекор қилишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини, талабнома ва таклиф хати юборилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 01.04.2025 йил куни 2-сонли, 28.03.2025 йил куни маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга (мусорный яшик) ахлат қутиси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган (мусорный яшик) ахлат қутилари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 324000000 сўмлик 108 дона (мусорный яшик) ахлат қутилари етказиб берилган бўлсада, тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 324000000 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар 35000000 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада, пеня ундириш талаби асослантирилмаган. Иқтисодий процессуал кодексининг 149-моддасида, даъво аризасида даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар, даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар, ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисобкитоби кўрсатилиши, ушбу Кодекснинг 151-моддасида, даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши белгиланган бўлсада, даъвогар даъвонинг пеня ундириш талабига асос бўлган ҳолатларни, даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далилларни, пенянинг тўлиқ ҳисоб-китобини кўрсатмаган, пеня ундириш талабини тасдиқловчи ҳужжатларни даъво аризасига илова қилмаган, суд мажлисида ҳам тақдим қилмади. Бу ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш талабини рад қилишни лозим ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар шартномани бекор қилишни сўраган. Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Фуқаролик кодексининг 383-моддасига асосан, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2019 йил кунги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 18-бандига кўра, ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Даъвогар шартномани бекор қилишни сўраган бўлсада, даъво аризасида шартномани бекор қилиш талаби асослантирилмаган, бекор қилиш сўралган шартноманинг тузилган санаси ва рақами кўрсатилмаган, шунингдек, жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф хати ҳам юборилмаган. Бундай ҳолда, суд даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 324000000 сўм асосий қарз, 6480000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундиришни, 700000 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖҳисобидан 324000000 сўм асосий қарз, 6480000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 700000 сўм давлат божи даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова