Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21647 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4fa35cab-bccc-480c-aa77-4c644d400861 Claim ID PDF Hash 964f8d014b2d8840... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21647-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев, даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 510 000 сўм асосий қарз ва 1 755 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 27 январда 68-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар дори воситалари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган 5 850 000,24 сўмлик маҳсулот ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 3 510 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга шартноманинг 8.3-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 510 000 сўм асосий қарз ва 1 755 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 17 декабрь куни соат 09:00 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 январда 68-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 3 февралдаги 103-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 5 850 000,24 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2.3-бандида маҳсулотни бериб юбориш бўйича электрон ҳисобварақ-фактура юборилгандан сўнг, 30 календар кун ичида маҳсулот ҳақини 100 фоиз тўлаши белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва 3 510 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 3 майда юборган 05/01-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 1 755 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 6.4-бандида етказиб берилган товарлар учун тўлов кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда суд жавобгар маҳсулотлар ҳақини ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида тўлаши лозим бўлса-да, тўловни 2025 йил 18 ноябрга қадар 81 кунга кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 1 755 000 сўм пеняни 350 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этиш лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 510 000 сўм асосий қарз, 350 000 сўм пеня, 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333, 386, 418-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 510 000 сўм асосий қарз, 350 000 сўм пеня, 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Ж.Шералиев