Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/355 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b036bf29-c1f9-4c87-8a12-f5f3612f4bc6 Claim ID PDF Hash 422a349f46c785c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
онунининг 2-моддаси онуни 2 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
онуни 27-моддаси онуни 27 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/355-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И. Жураев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Ш. Абдухаликов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – С. Умаралиев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 17 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Н.Юсуповнинг раислигида, судьялар Т.Атабоев ва С.Умаралиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, Андижон вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси К.Юлбарсовнинг қатнашувида, даъвогар - “Умид-2000” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - Жулақудуқ туман Мактабгача ва мактаб таъмили бўлими ҳисобидан 28 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қароридан норози бўлиб “Умид-2000” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган тафтиш шикоятини, Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Умид-2000” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жулақудуқ туман Мактабгача ва мактаб таъмили бўлими (кейинги ўринда матларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Судининг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июль кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар даъво аризаси қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган 560 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Ортиқча тўланган 540 000 сўм давлат божи даъвогар аризаси асосида қайтариш белгиланган. Кассация инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Қуйи инстанция судларининг қарорларидан норози бўлиб даъвогар тафтиш шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятида, 2020 йил 30 сентябрда жавобгарга қарашли давлат рақам белгиси 60 437 DB бўлган “Дамас” русумли автомашинасида йўл транспорт ҳодисасига содир бўлганлиги, автомашина шикаст етказилган ҳолда шу куни даъвогарга далолатнома асосида сақлаш учун топширилганлиги, автомашина ҳозирда ҳам даъвогарга тегишли жарима майдонида сақлаб келинаётганлиги, туман ҳокимлигининг фармойиши асосида белгилаб берилган таъриф асосида 1 400 кунга 28 000 000 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида электрон тартибда ҳисобварақ-фактура тасдиқланганлиги, 203-сонли Пленум қарорида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилганлиги каби важлар баён қилиниб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқиб қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, жавобгардан ҳар бир кун учун 20 000 сўмдан 1 400 кунга 28 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогар тафтиш шикоятида, жавобгар вакили эса судга ариза тақдим этиб ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган, бироқ улардан вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига биноан, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг тафтиш шикоятини рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш юзасидан фикр билдирди. Судлов ҳайъати прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, Жалақудуқ туман ҳокимининг 2011 йил 13 июндаги 32-Ф-сонли фармойиши билан даъвогарга қарашли автомобиллар тураргоҳида автомобилларни вақтинча сақлаш жарима майдончаси ташкил этиш учун руҳсат берилган ва ушбу фармойишга илова автомобилларни вақтинча сақлаш жарима майдончаси учун нархномада енгил автомобиллардан 1 календарь кун учун Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги ойлик иш ҳақининг 6 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган. 2020 йил 30 сентябрда жавобгарга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 60 437 DB бўлган “Дамас” русумли хизмат автомашина ва фуқаро А.Абдурашитов бошқарувидаги “Нексия-3” автомашинаси ўртасида фуқаро А.Абдурашитовнинг айби билан автоавария содир бўлган. Автоавария натижасида жиддий шикаст етказилган ҳолатда жавобгарга тегишли автомашина 2020 йил 30 сентябрда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори С.Шахобидинов томонидан тузилган “Транспорт воситаларини қабул қилиш ҳақида”ги далолатномага асосан даъвогарга қарашли Жалақудуқ тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган жарима майдонига топширилган. Даъвогар автомашинани шартномасиз қабул қилиб олган. Даъвогарнинг 2020 йил 30 сентябрдан 2025 йил 26 май кунига қадар бўлган даврга 1400 кунга автомашинани сақлаш хизматига ҳар бир кун учун 20 000 сўмдан ҳисобланган жами 28 000 000 сўм қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар жавобгардан 28 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига биноан, қонунни амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ қилинади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Даъвогар томонидан автомашина шартнома расмийлаштирилмаган ва ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда жарима майдончасида сақлаш учун далолатнома асосида қабул қилиб олинган. Ваҳоланки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар билан тузиладиган битимлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 594-сонли қарорининг 6-бандига асосан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради. Тарафлар ўртасидаги шартномавий муносабат Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 27-моддасининг 4-хатбошисига биноан, бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим бўлган. Шунингдек, даъвогар 2020 йилдан буён жавобгарга сақланаётган автотранспорт воситаси учун шартнома тузиш ёки унинг олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш юзасидан огоҳлантириш ҳатлари юборилмаган. Даъво талабидаги қарздорликни вужудга келишида даъвогарнинг ҳаракатсизлиги натижасида вужудга келган. Биринчи инстания суди даъвогарнинг даъво талабларини рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Кассация инстанция суди эса ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати, қуйидагиларга асосан тафтиш шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Чунки, Тарафлар ўртасида 2025 йил 26 май куни 2-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган бўлса-да, аммо белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома расмийлаштирилмаган ҳамда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган. ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан, судларнинг қабул қилган қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти учун даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 280 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 307-3247-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: “Умид-2000” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти қаноатлантирилмасин. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 29 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Тафтиш инстанцияси учун олдиндан тўланган 280 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Умид-2000” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция ҳал қилув қарори қонуний кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. \ Раислик этувчи Н. Юсупов Ҳайъат аъзолари Т. Атабоев С. Умаралиев