← Назад
Решение #2832533 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2129-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 17 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровни раислигида,
Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамиятининг манфаатида жавобгар “Ортиқ хожи-91” фермер хўжалиги ҳисобидан
7 676 859 сўм истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳосил бўлган
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят
Балиқчи туман электр таъминоти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
билан “Ортиқ хожи-91” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартнома
(бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) ўртасида шартнома тузилган ва
150332-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
7 676 859 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмаган.
Шу сабабли Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 676 859 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб китоб
қилинганлиги сабабли даъвони тарафлар иштирокисиз соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан
кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа
ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони
бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 8 240 000 сўмга тўғри келмоқда.
Маълум бўлишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 220549-сонли абонент рақами берилган. Шартнома
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025
йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 7 676 859 сўм
асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан
узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
Суд кунига қадарли қарздорлик қопланганлигини тасдиқловчи хужжат
жавобгар томонидан тақдим этилмади. Қарздорлик мавжудлиги даъвогар
томонидан тақдим этилган хужжатлар билан ўз тасдиғини топмоқда.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона
тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисобкитоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати
учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда матнда
“ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 263-моддасига асосан,[СПиТ:1.Мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш турлари / Қонуний неустойка] неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 468-моддасига биноан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига
мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320сон қарорига асосан, “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш
қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби
тўғрисида” ишлаб чиқилган Низомнинг 1-бандига кўра, Ушбу Низом насос
агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга
олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари
ташкилотидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор бошқарувига берилган
давлат сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари,
шунингдек истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларида шўр ювиш, нам ва
яхоб сув бериш тадбирлари, бошқа экинлар ҳамда ғалладан бўшаган ерларга
такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати
уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мазкур Низомнинг 3-бандига кўра, Субсидиялар истеъмолчиларга: пахта хом
ашёси ва ғалла экинларини мавжуд томчилатиб, ёмғирлатиб ёки дискрет суғориш
тизимларидан (кейинги ўринларда — сувни тежайдиган суғориш технологияси)
фойдаланган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг
100 фоизи; пахта ва ғалла майдонларини сувни тежайдиган суғориш
технологиясидан фойдаланмаган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр
энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида ажратилади. Истеъмолчиларга
субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли
органлар ва ташкилотлар билан келишиш “ gr -subsidi а” ЯАТ орқали амалга
оширилади.
Электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар белгиланган
тартибда туманлар электр тармоқлари ташкилотларидан ва ҳудудий Ғазначилик
бўлимларидан рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қишлоқ хўжалигида сувни
тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон Қарорнинг 13-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ
хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш
механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сон
қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан: пахта хом ашёси ва бошоқли дон
етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр
энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби
фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув
хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан
қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган
технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилиши маълумот учун қабул
қилинсин деб белгиланган.
Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан тарафлар ўртасида
тузилган шартнома рўйҳатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга мувофиқ суд, Республика бюджетга жавобгар ҳисобидан
412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186, 2033, 2034,
2035-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Ортиқ хожи-91” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фойдасига 7 676 859 сўм
асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб
ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров