← Назад
Решение #2832544 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 123 | — | law | |
| Даъвогарнинг жавобгар ФК | 123 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| арори ИПК | 280 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20141-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья – Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова
ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Пиримов (ишончнома асосида),
жавобгар банк вакили У.Саидов ва У.Шарафидинов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt
k m ni siнинг жавобгар АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки”га нисбатан
тарафлар ўртасида 2022 йил 28 декабрь куни тузилган №13-00/0831178582-сонли
суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар
“O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt k m ni si киритган апелляция шикояти
асосида ишни, вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режими орқали
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt k m ni si (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки”га (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил
28 декабрь куни тузилган №13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Суд
харажатларини эса даъвогар ҳисобидан ундириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, ўзининг шикоятида, биринчи инстанция суди ўзининг
қарорида суғурта шартномасининг 7.3.4-бандига асосан, суғурта шартномаси
тузаётганда компанияга унга маълум бўлган, суғурта ҳодисаси эҳтимолини ва
етиши мумкин зарарлар миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга барча
холатлар ҳакида хабар бериш суғурта қилдирувчининг мажбурияти сифатида
белгиланганлиги ҳолатларига суд эътибор қаратмаганлигини, кредит
шартномасига 2022 йил 13 декабрь кунги 2-сонли қўшимча келишувида
қарздорнинг қопланмаган муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари мавжуд
бўлганлиги кўрсатилмаганлигини, 69-сонли кредит шартномасига қилинган 2сонли қўшимча келишувнинг 1 ва 2 бандларига асосан, кредит шартномасининг
фақатгина 2.2 ва 7.12 бандлари ўзгарганлиги, аммо ушбу қўшимча келишувга
асосан, кредит шартномасининг 2.6 банди (кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш жадвали 1-иловаси) ўзгаришсиз қолдирилганлигини, 2иловаси ҳеч бир ҳужжатда акс этмаганлигини, “2022 йил 28 декабрда ушбу
суғурта шартномаси тузилаётганда банк суғурта шартномасининг 7.3.4 банди
талабини бузган ҳолда, суғурта ходисаси эҳтимолини ва етиши мумкин зарарлар
миқдорини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга барча ҳолатларни “Ўзбекинвест”
ЭИСК” АЖга ҳабар бермаганлигини ва қонун нормаларида кўрсатилганидек, бу
ҳолатларни суғурта компаниясидан яширган ҳолда битимни тузишга таъсир
этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаб турганлигини, ишни эса бир томонлама
кўриб ҳал қилганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллабқувватлаб, ундаги важларни баён қилиб, тарафлар ўртасида тузилган суғурта
шартномаси қонун талаблари асосида тузилмаганлигини, банк филиали
вакиллари кредит олувчининг қарзи мавжудлиги тўғрисида суғурта вакилларига
ҳабар бермасдан яширишганлигини, биринчи инстанция суди эса ушбу
шикоятда келтириб ўтилган барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлигини
баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгар банк вакиллари ўзининг
кўргазмасида, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, мазкур суғурта
шартномаси қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилганлиги,
шартномани имзолашда суғурта вакиллари шартнома шартларидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлганлигини баён
қилиб, суддан даъвогар вакилининг шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати тарафларнинг иш бўйича тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига биноан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасига асосан суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Аниқланишича, жавобгар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” (ҳуқуқий вориси
АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки”)нинг Фарғона минтақавий филиали ва
қарздор “UROJ Y VOS OK ” МЧЖ (бундан буён матнда банкрот корхона деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 14 июнь куни №69-сонли кредит шартномаси
тузилиб, 4 095 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Ушбу кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь куни 2-сонли қўшимча
келишув имзоланиб, кредит шартномаси шартларига ўзгартириш киритилиб,
№69-сонли кредит шартномаси 2.2-банди кредит муддати 168 ойга, асосий қарз
тўловлари 60 ой имтиёзли давр билан 2019 йил 14 июндан 2033 йилнинг
13 июнига қадар этиб белгиланган.
Кредит маблағлари таъминоти сифатида ипотека ва гаров шартномаларига
асосан қарздор жамиятга тегишли “Иссиқхона” мажмуаси бино-иншоотлари,
автоматлаштирилган тахта яшик ишлаб чиқариш ускуналари, фуқаро
Ў.Аббасовага тегишли бино-иншоотлар ва автомашиналар гаровга олинган,
шунингдек,
“Қўқон
карвон
йўли”
МЧЖнинг
2 800 000 000 сўмлик ва “Қўқон мева” МЧЖнинг 3 000 000 000 сўмлик
кафиллиги тақдим қилинган.
Шунингдек, суғурта ташкилоти, банк ва қарз олувчи ўртасида 2022 йил 28
декабрь куни №13-00/0831178582-сонли “Тижорат банклари томонидан юридик
шахсларга берилаётган кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисми бўйича
тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш” шартномаси тузилиб, амал қилиш
муддати 2022 йил 28 декабрдан 2023 йил 27 декабрь санаси кўрсатилган 30 000
000 000 сўмлик суғурта полиси тақдим қилинган.
Кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги боис фуқаролик ишлари
бўйича Қўқон туманлараро судининг 2023 йил 20 октябрь куни
2-1502-2304/9986-сонли ҳал қилув қарори қабул қилиниб, банк фойдасига
қарздор жамиятдан 51 478 437 850 сўм кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш белгиланган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 ноябрь кунги ажрими
билан аризачи банкрот корхонанинг ўзига нисбатан банкротлик иши очиш
тўғрисидаги аризаси бўйича 4-1502-2301/2510-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб,
суднинг 2024 йил 16 январь кунги ҳал қилув қарори билан банкрот корхона
банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш даврида қарздор жамиятга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Данғара
тумани, “Чинобод” МФЙ, “Чинообод-2” қишлоғи, “Гулдиёр” кўчасида
жойлашган
“Иссиқхона”
мажмуаси
бино-иншоотлари
ҳамда
автоматлаштирилган тахта яшик ишлаб чиқариш ускуналари банк балансига
қабул қилиб олинган. Суднинг 2025 йил 10 июнь кунги “Тугатишга доир иш
юритиш таомилини тамомлаш тўғрисида”ги ажрими қабул қилиниб, суднинг
ажримига асосан банкрот корхона 2025 йил 12 июнь куни давлат реестридан
чиқарилган.
Ўз навбатида жавобгар ундирувни суғурта ташкилотига қаратиш талабини
билдирган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори билан келишади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 123-моддасига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган
битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта
ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалаллари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 14-бандида “Алдаш деганда,
бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга
таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш
тушунилади. Алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан
ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Алдаш, бир тарафнинг бошқа
тарафни битим тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга
бўлади.” – деб тушунтириш берилган.
Суғурта ташкилоти, банк ва қарз олувчи ўртасида 2022 йил 28 декабрь
куни расмийлаштирилган №13-00/0831178582-сонли “Тижорат банклари
томонидан юридик шахсларга берилаётган кредитнинг гаров билан
таъминланмаган қисми бўйича тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш”
шартномаси тарафларнинг ихтиёрийлиги асосида тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги
“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан
қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-413-сонли қарорининг 2-бандида
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва
вилоятлар ҳокимликларининг халқаро молия институтлари, мақсадли
жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан
иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий
ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда
14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача
узайтириш(муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари кредит даврига
мутаносиб равишда узайтириш). Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва
кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолиши ҳақидаги таклифлари
мақулланган.
Шунга асосан “Қишлоққурилиш банк” АТБ кредит қўмитасининг
21.11.2022 йилдаги 42-сонли қарори қабул қилиниб, қуйи банкларга
ПҚ-413-сонли қарори ижросини таъминлаш вазифалари топширилган.
Банк ва қарз олувчи ўртасида 2022 йил 13 декабрь куни кредит
шартномасининг айрим бандларига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2-сонли
қўшимча келишув тузилиб, банкрот корхонанинг кредит қайтариш муддати
умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилан. Кредит имтиёзли даври 3 йилдан
5 йилга узайтирилган, муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликлари кредит
даврига мутаносиб равишда узайтирилган.
Суғурта ташкилоти эса кредит шартномасига 2022 йил 13 декабрь куни
2-сонли қўшимча келишув тузилганлигини билган ҳолда 2022 йил 28 декабрь
куни №13-00/0831178582-сонли суғурта шартномасини расмийлаштирган.
Суғурта шартномаси тузилган вақтда банкрот корхонанинг муддати ўтган
асосий ва фоиз қарздорликлари кредит даврига мутаносиб равишда
узайтирилган бўлиб, унинг кредит тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги
бўлмаган.
Банк ва қарз олувчи ўртасида 2022 йил 13 декабрь кунги 2-сонли қўшимча
келишувда кредит шартномаси 2.2-банди кредит муддати 168 ойга, асосий қарз
тўловлари 60 ой имтиёзли давр билан 2019 йил 14 июндан
2033 йилнинг 13 июнига қадар этиб ўзгартирилганлиги кўрсатилган бўлиб,
суғурта ташкилоти ушбу ҳолатлардан хабардор бўлган ҳолда суғурта
шартномаси тарафлар ўртасида расмийлаштирилган.
Суғурта шартномасининг 7.1.8-бандида суғурта ташкилоти суғурта
қилдирувчи билан биргаликда кредит маблағларининг мақсади, ишлатилиши
бўйича суғурта шартномаси ва кредит шартномаси шартларининг бажарилиши
юзасидан мониторинг ўтказишда иштирок этиш, ўтказилган мониторинг
маълумотлари ва кўрсаткичларини системалаштириш, Қарз олувчи Бизнес
режасида кўрсатилган тадбирларнинг ижроси юзасидан маълумотларни йиғиш
мажбурияти, 7.2-бандида суғурта шартномаси амалда бўлган даврда қарз
олувчининг молиявий-хўжалик ҳолатини ўрганиш, молиявий қалтисликларни
суғуртага олгунга қадар Суғурта қилдирувчидан тегишли ҳужжатларни (кредит
ажратиш тўғрисида банк кредит қўмитасининг қарори, кредит шартномаси,
кредит қайтарилиши жадвали, қарз олувчининг рўйхатдан ўтганлиги
тўғрисидаги гувоҳномаси, низоми, охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлари,
Бизнес-режа ҳамда таъсис ҳужжатларини) талаб этиши ва ушбу ҳужжатлар
тўпламини синчиклаб ўрганиш орқали қалтисликни баҳолаш, ушбу шартнома
амалда бўлган даврда суғурта ҳодисаси содир бўлиши қалтислиги даражаси
ўзгарса, шарт-шароитдан келиб чиқиб, суғурта мукофотининг миқдорини
оширилиши ёки камайтирилиши ҳуқуқларига эга бўлган.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
даъво талабини қанотлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва асосли тўҳтамга
келган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори
қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Даъвогарнинг
жавобгар
ФКнинг
123-моддаси
ҳамда
суғурта
шартномасининг 7.3.4-банди талабини бузган ҳолда суғурта ҳодисаси
эҳтимолини ва етиши мумкин бўлган зарарлар миқдорини аниқлашда муҳим
аҳамиятга эга барча ҳолатларни яширган ҳолда битимни тузишга таъсир этувчи
фактлар ҳақида сукут сақлаб турган, кредит 2-иловаси ҳақида банк ва қарз
олувчи томонидан суғурта ташкилоти хабардор қилинмаган деган важлари
билан келишмайди.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида баён қилган бошқа
важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Апелляция инстанцияси судининг қарори ИПК 280-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши лозим.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни апелляция
инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Даъвогар томонидан шикоят билан мурожаат қилишда олдиндан тўлаган
2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит хисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt
k m ni si”нинг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt k m ni si томонидан
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “O`zb kinv st” Eks rt-Im rt Sug`urt k m ni si ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисобига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (прокурор
протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
М.Умаров