← Назад
Решение #2832545 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12425-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «ДАЪОГАР
НОМИ» АТИБнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан муддати ўтган
кредит тан қарздорлиги 107 142 857,15 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
29 615 138,21 сўм, жорий фоиз қарздорлиги 89 285, 71 сўм, жами 136 847 281,07
сўм ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Қўшимча жавобгар номи” хусусий
агрофирмасининг гаров мулкларига қаратиш ва гаровга қўйилган молмулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархини белгилаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Сайдалиев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«ДАЪОГАР НОМИ» АТИБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”
МЧЖдан муддати ўтган кредит тан қарздорлиги 107 142 857,15 сўм, муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 29 615 138,21 сўм, жорий фоиз қарздорлиги
89 285, 71 сўм, жами 136 847 281,07 сўм ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар
“Қўшимча жавобгар номи” хусусий агрофирмасининг гаров мулкларига қаратиш
ва гаровга қўйилган мол-мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш
нархини белгилаш сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламаган.
Шунга кўра суд ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топади.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
29 август куни 934-сонли кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, даъвогар жавобгарга 60 ой муддатга 20 фоиз тўлаш шарти билан
375 000 0000 сўм кредит маблағи ажратган.
Кредит таъминоти сифатида “Қўшимча жавобгар номи” хусусий
агрофирмасига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Мингтут
ҚФЙ, Аэропорти массивида жойлашган оҳак ва ғишт цехи бино ва иншоотлари
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига биноан қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиббўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномага асосан асосий қарз ва
фоизларни ўз вақтида қайтаришга келишилган.
Судда ишни кўриш кунига қадар ҳам жавобгар томонидан қарздорлик
бартараф этилмаган.
Шунга кўра суд, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан муддати ўтган
кредит тан қарздорлиги 107 142 857,15 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
29 615 138,21 сўм, жорий фоиз қарздорлиги 89 285, 71 сўм, жами 136 847 281,07
сўм ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига биноан,
кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Бундай холда суд, ундирувни “Қўшимча жавобгар номи” хусусий
агрофирмасига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Мингтут
ҚФЙ, Аэропорти массивида жойлашган оҳак ва ғишт цехи бино ва иншоотлари
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар вакили судга ариза киритиб, “Қўшимча жавобгар
номи” хусусий агрофирмасига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Ўзбекистон
тумани, Мингтут ҚФЙ, Аэропорти массивида жойлашган оҳак ва ғишт цехи
бино ва иншоотларини бошланғич сотиш баҳосини белгилаб беришни сўраган.
ФКнинг 280-моддасига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади.
ФКнинг 281-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ
ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда
реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайнаукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш
нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан
белгиланади.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 19 август куни тузилган гаров объекти
қийматининг келишув далолатномасига кўра, Фарғона вилояти, Ўзбекистон
тумани, Мингтут ҚФЙ, Аэропорти массивида 2374.05 кв.м ер майдонида
жойлашган оҳак ва ғишт цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бошланғич сотиш баҳоси 281 250 000 сўм этиб белгилашни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгардан даъвогар
фойдасига почта харажати ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«ДАЪОГАР НОМИ» АТИБ фойдасига “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан
муддати ўтган кредит тан қарздорлиги 107 142 857,15 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 29 615 138,21 сўм, жорий фоиз қарздорлиги 89 285, 71 сўм, жами
136 847 281,07 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “Қўшимча жавобгар
номи” хусусий агрофирмасига тегишли бўлган Фарғона вилояти, Ўзбекистон
тумани, Мингтут ҚФЙ, Аэропорти массивида 2374.05 кв.м ер майдонида
жойлашган оҳак ва ғишт цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан қаратилсин.
Ундирув қаратилган гаров мулки Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,
Мингтут ҚФЙ, Аэропорти массивида 2374.05 кв.м ер майдонида жойлашган
оҳак ва ғишт цехи бино ва иншоотлари ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бошланғич сотув баҳоси 281 250 000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
2 736 945,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир
ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб
олти ой ичида кассация шикояти киритиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов