Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9681 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 88555f04-a0c4-4f23-ada3-f0e7b088536d Claim ID PDF Hash 6c323a001ab65a0c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9681-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 17 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судини судяси А.Қодировнинг раислигида, судя ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар “***********” хусусий корхонасининг жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан 290 000 000 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.***********(ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.***********(шахсий маълумотнома асосида), Қ.с (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон “***********” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***********” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 290 000 000 сўм қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан якунланганлиги билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан якунланганлиги билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 декабрда тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Медиатив келишувда 290 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликни жавобгар даъвогар фойдасига 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаб беришга келишишган. Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини тасдиқлайди. Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга оширилмаса ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилса, бу бўйича тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади. Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 3 5 -бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймал қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131,133, 194-195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар “***********” хусусий корхонасининг жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан 290 000 000 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Қодиров