← Назад
Решение #2832550 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4544-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 17 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида даъвогар “******”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “******” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 150 545 000 сўм асосий қарз, 64 357 987,50 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Пашаев, (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари А.Зарипов иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“******” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“******” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 150 545 000 сўм асосий қарз, 64 357 987,50 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган талабларни қўллаб қувватлаб, берилган маҳсулотлар ҳақи
бугунги кунга қадар тўланмаганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабларини тан
олиб, пахта ҳақдорлик бўйича пул маблағлари ҳисобрақамига тушгандан
тўлаб беришини маълум қилиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
2
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
5 май куни 434-сонли 1 дона (ҚҚС билан) 120 454 000 сўмлик насос фильтр
комплект (120TON/H, 22KW 40HM), (ҚҚС билан) 30 000 000 сўмлик 1 дона
тарнсформатор 40/10 маҳсулотини етказиб бериш ҳақида электрон шартнома
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “сотувчи” (даъвогар) маҳсулотни
шартномада келишилган миқдорда “сотиб олувчи” (жавобгар) га мулк қилиб
топшириши, сотиб олувчи эса товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган баҳони тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан 150 545 000 сўмни ташкил
этган.
Шунга асосан даъвогар 2023 йил 19 майдаги электрон ҳисобварақфактурага асосан 1 дона 120 454 000 сўмлик насос фильтр комплект
(120TON/H, 22KW 40HM) ҳамда 1 дона 30 000 000 сўмлик трансформатор
40/10 тор маҳсулотлари ҚҚС билан 150 454 000 сўмлик маҳсулот жавобгарга
етказиб берган. Маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ҳамда
электрон ҳисобварақ-фактура электрон рақамли имзо билан тасдиқланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи”
томонидан олдиндан 100 фоиз миқдоридаги тўловни 3 кун ичида пул ўтказиш
йўли орқали “Сотувчи” ҳисобрақамига ўтказиб, товарни олганлик ҳақида
тарафлар ўртасида ҳисоб фактура билан расмийлаштирилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ
олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 150 454 000 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома,
товар-транспорт юк хати, талабнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби
далиллар билан ўз исботини топади.
3
Ҳақиқатда 150 454 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги сабабли
асосий қарзнинг (150 545 000 - 91 000 000) 150 454 000 сўм қисми асосли
ҳисобланади.
Шу боис суд, даъво талаби асосий қарз ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни,
асосий
қарзнинг
150 454 000
сўм
қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан мажбуриятни бажариш
муддати кечиктирилганлиги учун 64 357 987,50 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Шартноманинг 5.5-бандига кўра, товар ҳаққини ўз вақтида ёки тўлиқ
тўламаганлик учун сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кунига тўланмаган
суммасининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин ушбу сумманинг 50 фоизидан
ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Пеня суммасининг ҳисоб-китоби (150 454 000/50%) 64 357 987,50 сўмни
ташкил этади ва асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият умуман
бажарилмаганлигини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, пеня
суммасини 9 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
4
қарор
қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“******” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 150 454 000 сўм асосий
қарз, 9 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 4 298 060 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм
видеконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов