← Назад
Решение #2832566 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида )
Фарғона шаҳар
2025 йил 17 декабрь
4-1501-2502/21899-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили У.Алижонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Мўйдинов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар ************
Фарғона вилояти бошқармасининг жавобгар “************” АЖдан
172 070 961,80 сўм пенсия тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ************ Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар – “************” АЖдан 172 070 961,80 сўм пенсия тўловларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, даъво талабидан воз
кечганлиги сабабли, иқтисодий ишни иш юритувидан тугатишни сўради.
Жавобгар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг аризаси
билан танишиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси
иккинчи қисмида “Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақли”, тўртинчи қисмида “Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни,
даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг
даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул
қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади” деб белгилаб қўйилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Бу ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиши қонун
ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларига путур етказмаслигини инобатга олиб, унинг даъводан воз
кечишини қабул қилишни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд мазкур иқтисодий иш бўйича иш
юритишни тугатишни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасида давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги
боис давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
110, 169, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар ************ Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъводан
воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ва иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар ************ Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
С.Махмудова