← Назад
Решение #2832573 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 077 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 23 октябрь
4-1902-2501/7379-сонли иш
**** туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, **** туман прокурорининг
ёрдамчиси Ж.Хайдаровнинг иштирокида, даъвогар вакили ва жавобгар вакили
иштирокисиз, **** туман прокуратурасининг даъвогар – “****” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “****” маъсулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасидан **** сўм дебитор қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво
аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.
А Н И Қ Л А Д И:
**** туман прокуратурасининг даъвогар – “****” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “****” маъсулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасидан **** сўм дебитор қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар вакили суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ даъвогар томонидан судга ариза билан мурожаат қилиниб,
унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурори вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, ишни
Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, жавобгар ишончли
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қўйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
"****" АЖ **** филиали **** **** таъминоти билан "****" маъсулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида **** йилда юридик шахслар учун
**** энергия таъминоти тўғрисида **** шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 7. моддаси 3-бандида,
Хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажариш
шартлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан
тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2004
йилдаги "**** энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 511-
сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йилдаги
"Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва
ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1154-сонли Фармони ижроси ўрганилди. Хусусан,
**** туман **** таъминоти билан тумандаги "****" **** ўртасида **** йилда
юридик шахслар учун **** энергия таъминоти тўғрисида **** шартнома
тузилган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) **** энергияси етказиб
бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз
вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, ****
энергияси етказиб берилган.
Мазкур шартноманинг 4.2 банди 2-хат бошида истеъмолчи фойдаланган
**** энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбур эканлиги
кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан, тарафлар ўртасида тузилган ўзаро
солиштирма далолатномага кўра "****" АЖ **** филиали **** **** таъминоти
томонидан "****" ****га **** йил ҳолатига **** сўмлик **** энергияси етказиб
берилган бўлиб, жавобгар томонидан **** энергияси учун ҳақни тўлаб бериши
лозим бўлсада, **** йил ҳолатига "****" **** **** энергиясидан суд орқали
ундирувга қаратилмаган асосий қарздорлик **** сўм, қарздорлигини ****
таъминотига тўламасдан, шартноманинг мазкур банди талабларини
бажармаганлиги сабабли 15.08.2025 йилда қарздорликни бартараф этиш
юзасидан жавобгарга талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томондан юборилган талабномага асосан ****
энергиясидан дебитор қарздорликнинг ўсган қисми **** энергиясидан асосий
қарздорлик **** сўм шу кунгача тўланмай келмоқда.
Ушбу **** сўм қарздорлик "****" **** ва **** туман **** таъминоти
ўртасида **** йил ҳолатига тузилган солиштирма далолатномалар билан ўз
тасдиғини топган.
Суд тарафлар ўртасида тузилган **** йилги солиштирма далолатномага
кўра фақат **** сўм асосий қарз мавжудлиги акс этгани, даъвонинг қолган
549 110,87 сўм қисм қарздорлиги мавжудлигини тасддиқловчи далиллар
судга тақдим этилмагани сабабли суд даъвонинг қолган 549 110,87 сўм
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўз. Рес. ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, даъво аризасидаги **** сўм ундириш талаби асосли бўлиб
қаноатлантириш ва асоссиз сўралган 549 110,87 сўм ундириш талабини рад этиш
ва унга ҳисобланган 10 982,22 сўм давлат божини даъвогар Ўзбекистон
Республикаси бюджетига ундиришни лозим топади.
Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра, Давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади..
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қисман
қанооатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарз
ундиришни қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
қаноатлантирилган талабларга мутаносиб юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, судҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «****” маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан
даъвогар «****» акциядорлик жамияти фойдасига **** сўм асосий қарз ва
олдиндан тўланган ****сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «****” маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан
Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «****» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 10
982,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан **** вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
****