← Назад
Решение #2832578 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9801-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида даъвогар “***********”
МЧЖнинг жавобгар “***********” ОК ҳисобидан 12 587 256 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “***********” МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***********” ОК (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12
587 256 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасига қадар даъвогар томонидан жавобгар қарздорликни
тўлиқ тўлаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этди.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 5 августдаги 4-1001-2506/66254-сонли ҳал қилув қарори билан
даъвогар “***********” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилган ва суд
тугатиш бошқарувчиси этиб М.Чўтов тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“***********” МЧЖнинг банк айланма маблағлари ҳаракатлари
ўрганилганда, жавобгар “***********” ОК билан 2020 йил 22 октябрда
22-сонли, 2021 йил 9 июлда 117-сонли, 2021 йил 22 сентябрда 127-сонли
шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга асосан жами
246 871 309,50 сўмлик товар ва маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар
234 284 053,50 сўм тўловларни амалга оширганлигини, бироқ, 12 587 256 сўм
қарздорлик бугунги кунга қадар даъвогарга тўланмаганлигини сабабли ушбу
маблағни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга иш
ҳужжатларидаги солиштирма далолатномага асосан жами 12 587 256 сўмлик
товарлар етказиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, судга даъвогар томонидан суд муҳокамасига қадар жавобгар
қарздорликни тўлиқ тўланганлиги ҳақидаги 2025 йил 15 декабрь кунидаги
тўлов квитанцияси тақдим этилган.
Шу боисдан суд, даъвогарнинг 12 587 256 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини жавобгар томонидан ихтиёрий тўланганлиги сабабли
даъвони қаноатлантириш рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини
қаноатлантириш рад қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “***********” ОК ҳисобидан даъвогар “***********” МЧЖ
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров