Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9781 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 63b72144-3336-48b7-b643-ed970eaac9ca Claim ID PDF Hash d822a8e16bb48c36... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
ФКнинг 157-моддаси ФКнинг 157 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Мазкур кодекснинг 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9781-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 17 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Қарши туман прокуратурасининг даъвогар "***********" АЖ манфаатида жавобгар “***********” хусусий корхонасига нисбатан 33 175 756,50 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурор ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакили Н.***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.**** (Шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши туман прокуратураси даъвогар "***********" АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***********” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33 175 756,50 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик бартараф этилмаганлигини баён қилиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилиш ҳақидаги аризасини рад қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан, судга даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим этиб, даъвогар томонидан умумий 3 йиллик даъво қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб даъвони рад қилиш ҳақидаги аризасини рад қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилишни, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан 2025 йил 1 ноябрь ойи ҳолатига кўра, жавобгарга етказиб берилган электр-энергияси бўйича 33 175 756,50 сўм қарздорлик тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Қарши туман прокуратураси даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби қисман асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган 2025 йил 11 декабрдаги хулосасида жавобгарнинг асосий қарздорлигидан яъни 33 175 756 сўмдан пребор учун қўлланилган 4 589 656 сўмни айрилиб ҳисоб-китиб қилиш лозимлигини маълум қилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 586 100,5 сўм қарздорликни ундиришни, даъвони қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблаб қаноатлантириш рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб, даъвони рад қилиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, уни рад этишни лозим топади. Чунки, ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир. ФКнинг 157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 13-бандига кўра, ФКнинг 157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга қўшилмайди деб тушунтириш берилган. “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган 2025 йил 17 декабрдаги хулосасида 2025 йил апрел ойида ҲЭТ биллинг дастурига ДТС-541 №-924227 ҳисоблагич 62136.06 кВт.с кўрсатгич билан киритилганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан 2021 йилда 3 240 000 сўм, 2022 йилда 5 882 000 сўм, 2023 йилда 3 747 000 сўм, 2024 йилда 6 854 000 сўм ва 2025 йилда 700 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг қарздорлиги мутахассис хулосасига кўра 2025 йилнинг апрел ойида вужудга келганлиги ва жавобгар 2024 йилда ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошириб келганлиги сабабли даъво муддати ўтмаган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 586 100,5 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 571 722 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилишни, даъвони рад қилинган қисмига мутаносиб равишда даъвогар ҳисобидан 91 794 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: жавобгар “***********” хусусий корхонаси вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***********” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “***********” АЖ фойдасига 28 586 100,5 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига: Жавобгар “***********” хусусий корхонаси ҳисобидан 571 722 сўм давлат божи; даъвогар “***********” АЖ ҳисобидан 91 794 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров