← Назад
Решение #2832586 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| суд ишни ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article | |
| шунингдек ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12304-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.А.Холматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
“Даъвогар номи”АЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи”фермер
хўжалиги ҳисобидан 63506552,07 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Даъвогар
номи”АЖ манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 63506552,07 сўм ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали
ҳамда телефон рақами орқали суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд
ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим ҳисоблайди.
Савдо-саноат палатаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк
қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш
ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи”АЖ
(сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи”фермер хўжалиги (сотиб олувчи)
ўртасида “Агромаш файз инвест”МЧЖ устав фонди (капитали)даги 100 фоиз
улушининг олди-сотдиси бўйича 22.08.2022 йил куни 1-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, жавобгар томонидан “Агромаш файз
инвест”МЧЖ устав фонди (капитали)даги 100 фоиз улуши сотиб олинган.
Шартноманинг 2.1-бандида, сотиб олувчи томонидан “Агромаш файз
инвест”МЧЖ устав фонди (капитали)даги 100 фоиз улушининг таклиф
қилинган 2543922000 сўм қийматининг 30 фоизи ёки 763197600 сўмни
шартнома имзоланганидан сўнг бир ой ичида даъвогарнинг махсус ҳисобрақамига, қолган 70 фоизи 1780794400 сўмни бир йил давомида ҳар ойнинг
10 санасига қадар, 148399534 сўмдан, охирги ойда 148399526 сўмни
жамиятнинг махсус ҳисоб-рақамига тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2.1.-бандида, шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган
тўловларни ўз вақтида амалга ошириш белгиланган бўлсада,
жавобгар
томонидан белгиланган муддатларда тўловлар амалга оширилмаган.
Шартноманинг
4.1.3-бандида,
сотиб
олувчи
томонидан
мажбуриятларини бажармаган, бажаришдан бош тортган ҳолларда суд
органлари орқали шартномани бекор қилиш чораларини кўриш кўрсатилган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича тўловларни белгиланган
муддатларда тўламасдан қарздорликка йўл қўйганлиги сабабли,
даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси Қўқон туманлараро иқтисодий судининг
05.05.2023 йил кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, тарафлар
ўртасида тузилган 22.08.2022 йил кунги 1-сонли олди-сотди шартномаси
бекор қилинган.
Суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганидан кейин жавобгар
томонидан олди-сотди шартномасига асосан тўланган 63506552,07 сўм пул
маблағлари 21.08.2025 йил куни даъвогарнинг ҳисоб-рақамига Картотек-2га
қўйиб, асоссиз равишда ечиб олинган.
Ушбу асоссиз ечиб олинган 63506552,07 сўм пул маблағларини
қайтариш тўғрисидаги даъвогарнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 4.1.2-бандида, шартнома муддатидан олдин сотиб
олувчи томонидан қонунбузарликка йўл қўйилган ҳолларда сотувчи
томонидан суд орқали бекор қилинганда, сотиб олувчи томонидан амалга
оширилган тўловлар қайтариб берилмаслиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 22.08.2022 йил кунги 1-сонли олди-сотди
шартномаси сотиб олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги сабабли, бекор қилинган. Иш ҳужжатларида, Қўқон
туманлараро иқтисодий судининг 05.05.2023 йил кунги 4-1502-2301/1155сонли иш бўйича ҳал қилув қарори мавжуд.
Бундай ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 63506552,07 сўм асосий қарз, 41200
сўм почта харажати ундиришни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1270131.04 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 386-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180,
186, 259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи”
фермер хўжалиги ҳисобидан 63506552,07 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 1270131.04 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Г.Холматова