← Назад
Решение #2832587 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/3210-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья: Ж. Карабоев
Кассация инстанция судида
маърузачи судья: С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
С.Умаралиевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
О.Садиков
ва
Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг
котиблигида, даъвогар вакили С.Шукуров (2025 йил 15 май кунги
15-05/25-сонли ишончнома асоисда), жавобгар вакиллари Б.Узаков,
Қ.Нематжонов (2025 йил 1 декабрь кунги 47-сонли ва 2025 йил 17 декабрдаги
46-сонли ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси
даъвогар – “Sur n sif t t kstil”масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар – “Ti n s d t hn l g ” масъулияти чекланган жамият қўшма
корхонаси ҳисобидан 3 700 000 000 сўм асосий қарз, 148 000 000 сўм банк
фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
иш юзасидан Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги
ҳал қилув қарори устидан “Ti n s d t hn l g ” масъулияти чекланган
жамият қўшма корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари
билан
бирга
Андижон
вилоят
суди
биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармаси (кейинги ўринда матнларда палата деб юритилади) “Sur n sif t
t kstil” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
“Ti n s d t hn l g ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
(кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 700 000
000 сўм асосий қарз, 148 000 000 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Багиров Рустам Рашидович гувоҳ
сифатида жалб этилган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 700 000 000 сўм асосий қарздорлик,
22 000 000 сўм банк фоизи, 37 500 сўм почта харажатлари, Республика
бюджетига 76 960 000 сўм давлат божи, Олий суд депозит хисобрақамига
2
93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Шунингдек,
тарафларнинг мансабдор шахсларининг харакатларида жиноят аломатлари
мавжудлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб,
Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти тақдим этилган.
Шикоятда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини қўпол равишда бузиб ҳал қилув қарори қабул қилганлиги,
даъвогар томонидан олдиндан амалга оширилган маблағлар учун тўлиқ
маҳсулотлар топширилганлиги, бироқ суд 2025 йил 17 апрель кунги
ҳисобварақ-фактурага асосан 11 400 000 000 сўмлик уруғлик пахта чигити
етказиб берилганлиги, қолган маҳсулотлар етказиб берилмаган деган асос
билан қарор қабул қилганлиги, даъвогар талабига асосан унга алоқадаор
бўлган Самарқанд вилоятида жойлашган “Сиёб Шавкат Орзуси” фермер
хўжалигига тегишли божхона омборига жойлаштирилганлиги, мазкур
хўжалик ва жамият таъсисчилари бир шахс ҳисобланишлиги, хўжалик
омборхонасига 162 110 кг уруғлик чигит импорт қилиниб “Божхона омбори”
режимига жойлаштирилганлиги, 108 120 кг чигитлар 2025 йил 15 март куни
“Эркин муомилага чиқариш” режимига расмийлаштирилганлиги, 53 990 кг
чигитлар 2025 йил 11 апрелда “йўқ қилиш” божхона режимига, 486 540 кг
импорт
қилинган
чигитлар
божхона
омбори
режимига
расмийлаштирилганлиги, аслида шартномада кўрсатилган пахта чигити
махсулотлари олиб келиниб, омборхонага жойлаштирилганлиги, даъвогарга
648 650 кг миқдорида уруғлик чигит етказиб берилганлиги, даъвогар
маҳсулотларни ўзига тегишли омборда сақланаётганлиги сабабли олиб чиқиб
кетганлиги,
ушбу
ҳолат
маҳсулотлар
даъвогарга
топширилган
ҳисобланишлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг
2025 йил 28 июль кунги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлашиб, биринчи инстанция суди иш
ҳолатларини тўлиқ аниқламаганлигини, уруғлик чигит шартномада
кўрсатилган миқдорда тўлиқ етказиб берилганлигини, божхона омбори
даъвогарга тегишли ҳисобланишлигини билдиришиб, кассация шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, жавобгарнинг маҳсулотларни божхона режимига
расмийлаштирилиши
маҳсулотларни
жамиятга
топширганлигини
англатмаслигини, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилганлигини, ушбу маҳсулотлар мавжуд стандартларга
мувофиқ эмаслиги ва реализация қилиш мумкин эмаслиги ҳақида
лабаратория хулосаси тақдим этилганлигини, жавобгар томонидан
фойдаланилган божхона омбори алоҳида юридик шахс ҳисобланишлиги,
хўжалик жамият тасарруфида ёки жамият филиали ҳисобланмаслиги, даъво
3
талабида етказиб берилмаган маҳсулотлар учун амалга оширилган тўловлар
талаб этилганлигини, жавобгар маҳсулони тўлиқ топширилганлигини
тасдиқловчи мақбул далиллар тақдим этмаганлигини билдириб, кассация
шикоятини рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган гувоҳ
Р.Багиров суд мажлисида иштирок этмади.
Кассация судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасида юклашни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2024 йил 12 декабрда 001/24-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар жавобгарга пахта уруғлик чигитини етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома икки томон ўртасида
имзолангандан сўнг 3 банк куни ичида Сотувчига олдиндан 100 фоиз
миқдорида пул тўлашлигига келишиган.
Даъвогар 2024 йил 13 декабрь кунги №36040597-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 15 100 000 000 сўм тўловни амалга оширилган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 13 март кунги №41/1-сонли
огоҳлантириш ҳати билан мурожаат этиб, унда амалга оширилган тўловлар
учун маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги баён этилган.
Жавобгар даъвогарга 2025 йил 17 апрель кунги 14-сонли ҳисобварақфактурага асосан жами 11 400 000 000 сўмлик маҳсулотни топширган. Бироқ,
қолдиқ 3 700 000 000 сўмлик маблағлар учун маҳсулотлар етказиб
берилмаган ёки қолдиқ тўловлар қайтариб берилмаган.
Шу сабабли палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
матнларда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан,
шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда
назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. 234-моддасининг иккинчи
қисмида, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
4
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар қолдиқ 3 700 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб
берилганлиги юзасидан асослантирувчи далиллар тақдим этмаган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарнинг
3 700 000 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ўз мажбуриятларни келишилган
миқдорда бажарилмаганлиги сабабли мавжуд қарздорликка нисбатан
148 000 000 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 327-моддаси биноан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган
ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд
бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд
тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб
ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки
шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
5-бандида, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик
учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланишлиги,
11-бандида, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг
бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327- моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд
фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос
ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси)
5
камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги
йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз
қолдирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларидан ва Пленум
қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, даъвогарга тегишли пул маблағлар
жавобгар томонидан ғайриқонуний ушлаб қолинганлиги, бугунги кунга
қадар қайтармаганлиги сабабли банк фоизини ундириш ҳақидаги талабни
асосли деб хисоблаб, мажбуриятни бажариш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, фоизларнинг қоплаш
табиатини эътиборга олиб, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига
22 000 000 сўм банк фоизи ундириш, талабни қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳам асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвони қисман
қаноатлантириш ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида
асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-кичик бандида кассация
инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган шикоят важлари
билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
Биринчи инстанция суди томонидан гувоҳ сифатида жалб этилган
Ғ.Багиров амалда 285 тонна уруғлик чигитни қабул қилиб олганлигини баён
этилган.
“Сиёб Шавкат Орзуси” фермер хўжалигига қарашли божхона омборига
уруғлик
чигитларни
расмийлаштирилиши
даъвогарга
маҳсулотни
топширилганлик ҳолатини тасдиқламайди.
Шунингдек, “Сиёб Шавкат Орзуси” фермер хўжалиги алоҳида юридик
шахс бўлиб, хўжалик томонидан даъвогарга маҳсулотларни топширилганлик
ҳолати мавжуд эмас.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномасининг 3.2-бандида,
шартноманинг 2.1-банди сотиб олувчи томонидан бажарилган санадан
бошлаб товарни 30 банк кун ичида сотиб олувчига топшириши шартлиги
кўрсатилган.
Бироқ маҳсулотларни даъвогарга топширилганлигини тасдиқловчи
далиллар судга тақдим этилмади. Товарларни божхона омборхонасига ёки
бошқа худудларга жойлаштирилганлиги ҳолати эса товарларни етказиб
берилганлигини исботловчи холат деб бахолаб бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
6
Судлов ҳайъати кассация шикоятини кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
ҳаражатларни тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар
томонидан олдиндан тўланган 38 480 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини зиммасида қолдиришни, Олий суд депозит хисобрақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 299-301-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
“Ti n s d t hn l g ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ti n s d t hn l g ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
кассация инстанция суди учун тўланган 38 480 000 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“Ti n
s d t hn l g ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон
вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
С. Умаралиев
Ҳайъат аъзолари
О. Садиков
Ш. Абдухаликов