← Назад
Решение #2832593 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15482-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 17 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун
**********нинг даъвогар «**********» АЖнинг манфаатида жавобгар «**********»
МЧЖдан 2 894 243 сўм қарздорликни ва 21 117 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
********** Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъвогар «**********»
АЖ(матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар томонидан «**********»
МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобагр деб юритилади)га электр энергияси
етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 ноябр ҳолатига 2 894 243 сўм қарздорлик
вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4 586 344 сўм асосий қарзни ва
21 117 сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу
модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки
унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар (Етказиб берувчи) ва
жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали
Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб
бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр
энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган электр
энергиядан қарздорлиги 2 894 243 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар
томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси
ва шартнома талабларини бузган.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида қарздорлиги
тўланмаган. Шу сабабли суд даъво қаноатлантиришни лозим топди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
даъвогар ушбу шартнома талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 2025 йил ноябрь
ҳолатига тўланиши лозим бўлган қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 21 117
сўм пеняни ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво
аризасида кўрсатилган. Пенянинг хисоб-китоби тўғри амалга оширилган.
Қайд этилганларга биноан, жавобгардан 21 117 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 894 243 сўм қарздорликни ва 21 117 сўм пеняни
ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖдан даъвогар «**********» АЖфойдасига
2.894.243
сўм
электр
энергиясидан
бўлган
асосий
қарздорлик
ва
21.117 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖдан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести)
бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов