Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/918 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 680817a7-57bc-4659-a84d-6a5273271884 Claim ID PDF Hash 56e96ed57becb4d3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Ушбу Кодекснинг 437-моддаси Ушбу Кодекс 437 code_article
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Ушбу Кодекснинг 3246-моддаси Ушбу Кодекс 3246 code_article
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/918-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 17 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “Абдуллаев Аслиддин Фахриддинович” фермер хўжалиги вакиллари Ф.Абдуллаев ва М.Ашуров (ишончномаларга асосан), “Sh dlik t D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Норматовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги қарорига нисбатан Нищон туман фермерлар кенгаши томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Абдуллаев Аслиддин Фахриддинович” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Sh dlik t D n Kl st ri” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 54.933.972 сўмлик ҳисобварақ фактурани электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятни юклашни ҳамда 54.933.672 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор билан даъвонинг 54.933.972 сўмлик ҳисобварақ фактурани электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилган ва даъво талабининг 54.933.672 сўм қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур қарорга нисбатан Кенгаш томонидан тафтиш тартибида шикоят берилиб, унда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги қарорини бекор қилиб, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида апелляция инстанцияси суди шартноманинг 3.2-банди жавобгар томонидан бажарилмаганлигини инобатга олмаганлиги, иш учун 2 муҳим бўлган ҳужжатлар ҳам тўлиқ ўрганилмаганлиги, келтирилган важларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси Кенгашга етказилган бўлса-да, суд муҳокамасида унинг вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 3 октябрда 7162377-сонли фъючерс шартномаси тузилган (бундан буён матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 3 октябрь кунидаги 20241003-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб 3 бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб олувчи”га 7162377-сонли шартнома бўйича 42.460 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 ноябрдаги 6-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 28.731 кг (ҚҚС билан) 197.746.128 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1-класс 6.145,2 сўм этиб кўрсатилган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. ФК 236-моддасида, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига тўлиқ баҳо бермасдан, тарафларнинг шартномавий муносабатга киришганлигини инобатга олмасдан моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди даъво талабларининг бир қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳамда бир қисми бўйича қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишда қонуний тўхтамга келган деб баҳолайди. 4 Чнуки, тарафлар ўртасида тузилган 7162377-сонли шартномада 1 кг пахта хом-ашёси нархи 8.732 сўм этиб белгиланган. Кейинчалик тарафлар ўртасида “7162377”–сонли олди-сотди шартномасига қўшимча келишув тузилиб, унга кўра бирлик учун нарх 6.800 сўм этиб белгиланган ва бу келишув тарафлар томонидан имзоланиб муҳр билан тасдиқланган. Ваҳоланки, ФК 354-моддасининг биринчи қисмида, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, мазкур модданинг иккинчи қисмида эса шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сонли қарори 1-қисмининг б-бандида, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатилган. Мазкур қарор талабларига асосан тарафлар қўшимча келишув тузиб, шартномадаги бирлик нархни 6.800 сўм этиб белгилаган. Ишдаги далилларга ва тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувдаги нархларга кўра, даъвогар томонидан жами сотилган 28.731 кг пахта хом ашёси 197.476.128 сўмни (6.800 сўмдан ҳисобланган) ташкил этган ва бу бўйича жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ фактуралар билан ўз исботини топган. Бундай ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдида шартномалар бўйича қарздорлиги мавжуд эмас. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида 54.933.972 сўмлик ҳисобварақ фактурани электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклашни ҳам сўраган. Биринчи инстанция суди даъво талабининг мазкур қисмини ҳам қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг ушбу қисми бўйича асосли равишда иш юритишни тугатган. Чунки, ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли ишлар рўйхати белгиланган бўлса, 26-моддасида эса иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низолар туркуми кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан юборилган ҳисобварақ фактурасини электрон имзо билан тасдиқлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талаби ИПКнинг 25-26-моддаларида кўзда тутилмаган ва фуқаролик ишлари бўйича судга, маъмурий судга ҳам тааллуқли эмас. ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини 5 қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори 22-бандининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг 110-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши тўғрисида судларга тушунтириш берилган. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 74-моддасига мувофиқ эса суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар билан келишмайди ва уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шу боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланиб, асосли қарор қабул қилинганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон 6 хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш шикояти учун олдиндан Кенгаш томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда Кенгаш давлат божи тўлашдан озод этилганлиги учун ишни кўриш натижаси бўйича ундан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, Нишон туман фермерлар кенгашининг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Нишон туман фермерлар кенгаши томонидан тафтиш шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов Н.Хўжақулов