Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9397 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Daily study
Source ID 8f7d5b33-a91c-4a17-b930-88e3c0c063cd Claim ID PDF Hash d16011c56f41f747... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
онуни 8-моддаси онуни 8 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9397-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Атаханов (2025 йил 20 мартдаги 4201/11-05-83-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг, жавобгар «Daily study” NTMдан 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Daily study” NTM (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларини тўланмасдан келаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг жойи, куни ва вақти хақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 734-маддасига асосан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқарча тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 7461-моддасига кўра, Кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ билан жавобгар «Daily study” NTM ўртасида 2022 йилнинг 26 август куни 05482038/0394/01-сонли кредит шартномаси имзоланиб, йиллик 28 фоиз устама билан қайтариш шарти билан 48 ой муддатга 250 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 8-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда, банкка бутун кечиктирилган муддат давомида кечиктирилган тўловлар учун белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баробари миқдорида қарз олувчи оширилган фоиз тўлаши ва асосий қарзни ва фоизларни белгиланган муддатларда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарз олувчи банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлашга келишилган. Жавобгар кредит шартномасининг жиддий бузиш ҳолатларига йўл қўйиб, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига муофиқ тўламасдан, кредитни қайтариш жадвалини жами 7 маротаба бузган. Шунингдек, қайтариш жадвалида белгиланган муддатлардан жами 59 кундан зиёд кечиктирган. Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида кредит танидан ва фоизидан қарздорлиги ҳосил бўлган. Ҳусусан, жавобгар 2025 йил 24 ноябрь кун ҳолатига, кредит танидан; 83 999 824 сўм (шундан 6 932 455 сўм муддати ўтган), ҳисобланган фоизлар бўйиича; 21 597 030 сўм (шундан: 19 936 558 сўм муддати ўтган), ҳисобланган пеня 6 757 392 сўм, жами 112 354 246 сўм (шундан 33 626 405 сўм муддати ўтган) қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлса-да, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.1-бандига кўра, асосий қарз ва фоизларни белгиланган муддатларда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарз олувчи банкка кечиктирилган тўловларнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2% миқдорида пеня тўлашга келишилган. Ушбу шартноманинг 12.4-бандига кўра, қарздор кредитни қайтариш жадвалини камида уч ва ундан ортиқ маротаба бузган тақдирда, шунингдек, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатда сабабсиз кечиктирилганда шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда ундирувни гаровдаги мол мулкка қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги тарафнинг судда берган кўргазмаси ва даъвогарнинг судга тақдим қилган даъвонинг ҳисоби билан ҳам ўз исботини топади. Шу сабабли суд, даъво талабини асосли деб эътироф этган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 8-моддаси 35-бандига асосан, чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари – уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли даъвогар давлат божи тўламай даъво аризаси киритган. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 672 528,1 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 734,736, 744-моддалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Daily study” NTMдан даъвогар Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Daily study” NTMдан республика бюджетига 672 528,1 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 17 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Атаханов (2025 йил 20 мартдаги 4201/11-05-83-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг, жавобгар «Daily study” NTMдан 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 734,736, 744 -моддалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Daily study” NTMдан даъвогар Чет-эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 6 932 455 сўм асосий қарз, 19 936 558 сўм фоиз, 6 757 392 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Daily study” NTMдан республика бюджетига 672 528,1 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов