Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21854 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Меда 1ауг раггапба
Source ID 78c40f94-aa6c-4b1a-9354-11f3413b9bde Claim ID PDF Hash dabf07358fb2996d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 17 декабрь 4-1501-2501/21854-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев даъвогар Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқдим ўзгариши бошқармасининг жавобгар «Меда 1ауг раггапба” маъсулияти чекланган жамиятидан жами 1 365 388 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Меда 1ауг раггапба” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 178 074 сўм компенсация тўлови, 187 314 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юрититттга. қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 26.-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни такдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади. Ушбу Низомнинг 27.-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади. Низомнинг 28.-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар деб белгиланган. Шу сабабли даъвогар томонидан 2025 йил 8 октябрь кунги 64/10-сонли огоҳлантириш хати йўлланиб, унга кўра, корхона томонидан 2025 йил иш фаолияти давомида атроф-муҳитга кўрсатилган таъсири бўйича 1 178 074 сўм компенсация тўлови ҳисобланиб, тўлов амалга оширилиши, акс ҳолда муддати ўтган кунларга пеня ҳисобланиб, суд орқали ундирилиши огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу қарздорлик юзасидан 02.10.2025 йил кунги солиштирма далолатнома тақдим қилинган. Юқорида таъкидланган Низомнинг 32.-бандига кўра, Компенсация тўловчи субъектлар қуйидагиларга мажбур: компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш; ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиш; компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш; ушбу Низом талабларига риоя қилиш. Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. Низомнинг 34.-бандига кўра, атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг 1 178 074 сўм компенсация тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар Низомнинг 30-бандига мувофиқ, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаганлиги сабабли муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда яъни 187 314 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 150 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 178 074 сўм компенсация тўлови, 150 000 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ва жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОРҚИЛДИ: Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига жавобгар «Меда 1ауг раггапба” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 178 074 сўм компенсация тўлови, 150 000 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 1 369 274 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Меда 1ау2 раггапба” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кун муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Судья: Т.Маматожиев