← Назад
Решение #2832619 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 129 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 947 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6820-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ўзбекистон тумани
2025 йил 17 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон савдо
саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, палата аъзоси даъвогар
"--------------" АЖ манфаатида, жавобгар яккат тартибдаги тадбиркор -------------ҳисобидан 24424164,84 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича, қўзғатилган ишни тарафлар вакили иштирокисиз, суд ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси,
палата аъзоси даъвогар "--------------" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар
яккат тартибдаги тадбиркор -------------- (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(кейинги ўринларда ФК) 957-моддасига асосан, суброгация тартибида
24424164,84 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
ҳамда даъвогар ишни ўзларининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса, суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш муҳокамасига
тайёрлаш ҳақидаги ажрими жавобгарнинг даъво ариза ва шартномада
кўрсатилган манзилиги юборилган бўлсада, почта алоқа хизмати манзилда
ташкилот топилмаганлиги ҳақида судга маълумот тақдим этган.
ИПКнинг 129-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш
вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар
мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган
охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса
ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий
суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги
боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ва жавобгар ҳамда “Капиталбанк”
АТБ Қўқон филиали ўртасида 2024 йил 24 декабрь куни 0276/1469-1/1/2458415сонли кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномаси тузилган.
“Капиталбанк” АТБнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан 2024
йил 20 декабрь кунги 189/69/ D-сонли кредит шартномасига асосан кредит
маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги суғурта ходисаси
деб топилган ҳамда 2025 йил 30 июнь куни 1210-сонли тўлов топшириқномаси
билан 24424164,84 сўм суғурта товони даъвогар томонидан банк фойдасига
тўлаб берилган.
Даъвогар ҳамда “Капиталбанк” АТБ ўртасида тузилган кредитни
қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномасининг 1.2-бандига биноан,
суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда тақдирда суғурта қилдирувчига
етказилган зарарни қоплаш, суғурта қилдирувчи эса суғурта бадалини
белгиланган миқдор ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига биноан, суғурта объекти бўлиб, суғурта
қилдирувчи (банк)нинг қарз олувчиларнинг кредит шартномалари бўйича
кредит мажбуриятларини бажармаслик ҳолати белгиланган.
Шартноманинг 3.1-3.2-бандларида қандай ҳодисалар суғурта ҳодисалари
сифатида эътироф этилиши келишилган.
Фуқаролик кодексининг 947-моддасига кўра, агар шартномада суғурта
амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса,
шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин
юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасида, агар
мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида, суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар
етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно
қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб
қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун
жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга
риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи)
суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур
бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча
маълумотларни унга маълум қилиши шартлиги кўрсатилган.
Даъвогар ҳамда “Капиталбанк” АТБ ўртасида 2024 йилнинг 15 март
кунида тузилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош
шартномасининг 10-бандиди суғурталовчи қарздорнинг банк олдидаги қарзини
тўлиқ
ёки
қисман
қоплаган
тақдирда
Фуқаролик
кодексининг
957-моддасига асосан қарздордан регреес тартибида талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар сўндирмаган кредит маблағларини банк
ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар ўтказиб берилган пулларни
даъвогарга қайтармасдан келган.
Суд бу ҳолатда, даъвогарнинг суғурта томонини суброгация тартибида
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-маддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига, 24424164,84 сўмм суғурта товони ва 41200 сўм
почта харажати ҳамда давлат бюджетига 488483,29 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
947,957-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
жавобгар яккат тартибдаги тадбиркор --------------дан:
Даъвогар "--------------" АЖ фойдасига 24424164,84 сўм суғурта товони ва
41200 сўм почта харажати;
Давлат бюджетига 488483,29 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ой муддатда апелляция тартибида шикояти бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов