Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9394 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи Ответчик / Подсудимый Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи
Source ID 35203f50-b73b-4d0f-aec3-d85c8eb0fe41 Claim ID PDF Hash d5898615956b5b59... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ининг 36-моддаси ининг 36 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9394-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ж.Халмирзаев ва А.Ахунов (2025 йил 17 декабрдаги 1227-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар жамият вакили У.Авезов (2025 йил 2 июндаги 24-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятининг, жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан 423 719 520 сўм асосий қарз, 152 539 027 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 423 719 520 сўм асосий қарз, 152 539 027 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қисман қувватлаб, жавобгар суд мажлиси кунига қадарли даъвонинг асосий қарз қисмини тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъвонинг пеня қисмини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъвонинг асосий қарз қисмини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли даъвонинг пеня қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 15 январда №К1053231-сонли шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 423 719 520 сўмлик “домкрат электрический тепловозний” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 28 июлдаги 146А-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 423 719 520 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган бўлса-да, жавобгар маҳсулот учун тўловларни амалга оширмаган. Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлса-да, бироқ жавобгар суд мажлиси кунига қадарли қарздорлик бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширган. Ушбу ҳолат жавобгар томонидан судга тақдим этилган тўлов топшириқномаси билан ўз исботини топади. Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)ининг 36-моддасига асосан 152 539 027 сўм пеня ундиришни сўраган. Қонуннинг 25-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ушбу қонунга мувофиқ даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бундан қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 000 000 сўм пеня ундириш, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 000 000 сўм пеня, 11 525 170 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд дпозит ҳисобрақамига ундиришини лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти фойдасига 15 000 000 сўм пеня, 11 525 170 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 17 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ж.Халмирзаев ва А.Ахунов (2025 йил 17 декабрдаги 1227-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар жамият вакили У.Авезов (2025 йил 2 июндаги 24-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятининг, жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан 423 719 520 сўм асосий қарз, 152 539 027 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан даъвогар «Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти фойдасига 15 000 000 сўм пеня, 11 525 170 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖдан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов