Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2805 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c1bc0d7-a15b-4987-8453-94783f3d44bc Claim ID PDF Hash c18269d595a746a4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 241-моддаси ФКнинг 241 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2805-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 17 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “O`z gr s rvis” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “Q `rg` nt gr s rvis ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 434 839 797,65 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Тўйчибоев (17.09.2025 йилдаги 06-02/104-602-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари И.Исмоилов(паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “O`z gr s rvis” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Q `rg` nt gr s rvis ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 434 839 797,65 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни палата вакиллари кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида – жавобгарга маҳсулот етказиб берганлигини, жавобгарнинг бир нечта учинчи шахслардан бўлган қарздорликларини тўлаб берганлигини бироқ, жавобгар томонидан қарздорликлар тўланмаганлигини, жавобгар суд кунига қадар ҳам қарздорликни тўламаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз кўрсатмасида - даъво талабидаги қарздорликни тан олиб, қарздорликни тўлаш чораларини кўраётганлиги, даъвогар билан қарздорликка аниқлик киритиб, ўзаро солиштирма-далолатнома тузганлигини маълум қилиб, қарздорликни тўлаб бериш учун муддат беришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, “O`z gr s rvis” АЖ, “ - udit” МЧЖ ўртасида 2020 йил 28 июлдаги ҳамда 2020-йил 7-сентябрдаги ҳисоб халқаро стандартларига ўтказиш (трансформатсия) хизмати кўрсатиш бўйича 179 та “O`z gr s rvis” АЖ томонидан барча вилоятлар тизимидаги корхона ва ташкилотлар аудити тўғрисида 21/2020-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ хизмати кўрсатиш учун, 15 000 000 сўм маблағни “ - udit” МЧЖга ўтказиб берилган. Натижада жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ даъвогар “O`z gr s rvis” АЖ олдида 15 000 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Иш ҳужжатида, жавобгар томонидан қарздорликни тан олганлиги ҳақида икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома мавжуд. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан 15 000 000 сўм қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўланмаган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ (топширувчи) даъвогар “O`z gr s rvis” АЖ (қабул қилувчи) ҳамда “Int gr l gr m rk z” МЧЖ (қарз берувчи) ўртасида 2021-йил 30 апрелда 97-сонли қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг биринчи бандига мувофиқ, жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖнинг 555 929 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб даъвогар “O`z gr s rvis” АЖга топшириш ва қабул қилувчи томонидан шартнома шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва “Int gr l gr m rk z” МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланган. Ушбу қарздорлик даъвогар “O`z gr s rvis” АЖ томонидан “Int gr l gr m rk z” МЧЖга тўлаб берилган, натижада жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ даъвогар “O`z gr s rvis” АЖдан 555 929 сўм қарздор бўлиб қолган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан 555 929 сўм қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўланмаган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ ва “O`z gr s rvis” АЖ ҳамда “O‘z K s S rvis” МЧЖ ўртасида 05.02.2021-йилда 28-сонли қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг биринчи бандига мувофиқ, жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖнинг 2 017 840 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб беришни “O`z gr s rvis” АЖга топшириш ва қабул қилувчи томонидан шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва “O‘z K s S rvis” МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланган. Ушбу қарздорлик “O`z gr s rvis” АЖ томонидан “O‘z K s S rvis” МЧЖга тўлаб берилган, натижада жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ “O`z gr s rvis” АЖдан 2 017 840 сўм қарздор бўлиб қолган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан 2 017 840 сўм қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўланмаган. Иш ҳужжатида, жавобгар томонидан қарздорликни тан олганлиги ҳақида икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома мавжуд. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ ва “O`z gr s rvis” АЖ ҳамда “O‘z K s S rvis” МЧЖ ўртасида 2021-йил 5 февралда қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг биринчи бандига мувофиқ, “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖнинг 170 297 822,65 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб беришни “O`z gr s rvis” АЖга топшириш ва қабул қилувчи томонидан шартнома шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва “O‘z K s S rvis” МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланган. Ушбу қарздорлик “O`z gr s rvis” АЖ томонидан “O‘z K s S rvis” МЧЖга тўлаб берилган, натижада “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ “O`z gr s rvis” АЖдан 170 297 822,65 сўм қарздор бўлиб қолган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан 170 297 822,65 сўм қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўланмаган. Иш ҳужжатида, жавобгар томонидан қарздорликни тан олганлиги ҳақида икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома мавжуд. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ ва “O`z gr s rvis” АЖ ҳамда “ gri ultur l rts” МЧЖ ўртасида 2022-йил 8 февралдаги 9-сонли қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган. Мазкур шартноманинг биринчи бандига мувофиқ, “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖнинг 243 396 316 сўм миқдоридаги қарздорликни тўлаб беришни “O`z gr s rvis” АЖга топшириш ва қабул қилувчи томонидан шартнома шартларига асосан қарздорликни қабул қилиб олиш ва “ gri ultur l rts” МЧЖга қарздорликни тўлаб бериш белгиланган. Ушбу қарздорлик “O`z gr s rvis” АЖ томонидан “ gri ultur l rts” МЧЖга тўлаб берилган, натижада “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ “O`z gr s rvis” АЖдан 243 396 316 сўм қарздор бўлиб қолган. Жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан 243 396 316 сўм қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўланмаган. Иш ҳужжатида, жавобгар томонидан қарздорликни тан олганлиги ҳақида икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома мавжуд. Бундан ташқари, 2022-йил 28 июлда “O`z gr s rvis” АЖ ҳамда “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ ўртасида 85-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага асосан жамият томонидан “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖга 3 571 890 сўмлик компютер комплекти топширилган. Томонлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи шартномада кўрсатилган 3 571 890 сўмлик товарни етказиб бериши, шартноманинг 2.4-бандида сотиб олувчи “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖ томонидан қабул қилиб олинган компютер комплекти учун тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, жавобгар томонидан 3 571 890 сўм қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Иш ҳужжатида, жавобгар томонидан қарздорликни тан олганлиги ҳақида икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома мавжуд. Шундан сўнг жавобгар “Q `rg` nt gr s rvis ” МЧЖга ушбу қарздорликни 7 кунлик муддатда тўлаш бўйича 01.06.2025-йилда 09-02/104-532, 09-02/104-533, 09-02/104-534, 11.06.2025-йилда 09-02/104-209, 09-02/104-212 ҳамда 09-02/104-210-сонли талабномалар юборилган, лекин жавобгар томонидан талабномалар жавобсиз қолдирилиб, томонлар ўртасида юзага келган қарздорликлар бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада даъвогар манфаатида Палата Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг қарздорликлари тўлаб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бандида “Топширувчи” (жавобгар) мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб “Қарз берувчини” талаб ҳуқуқи “Қабул қилувчи” (даъвогар) га ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади деб кўрсатилган. ФКнинг 241-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагига кўра, асосий қарздорликнинг мавжудлиги тарафларнинг тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, тарафлар ўртасидаги икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномалар билан ўз исботини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб топиб, жавобгардан 434 839 797,65 сўм ундиришни лозим деб хисоблайди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан Республика бюджетига 8 696 795,95 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: даъвогар- “O`z gr s rvis” акциядорлик жамиятининг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар-“Q `rg` nt gr s rvis ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “O`z gr s rvis” акциядорлик жамияти фойдасига 434 839 797,65 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 8 696 795,95 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков 4-1705-2502/2805-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (ХУЛОСА ҚИСМ) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 11 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “ r st l l r til ” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар“J l quduq kl st r t til” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 493 000 000 сўм қарздорлик ва суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: даъвогар- “O`z gr s rvis” акциядорлик жамиятининг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар-“Q `rg` nt gr s rvis ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “O`z gr s rvis” акциядорлик жамияти фойдасига 434 839 797,65 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 8 696 795,95 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков