← Назад
Решение #2832650 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/9158-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳар
2025 йил 17-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, муваққат
бошқарувчи С.Минаваровнинг иштирокида, ТИФ Миллий банк вакиллари
М.Рахимова (ишончнома асосида), қарздор вакили Д.Тошпўлатов (паспорт
асоида)ларнинг иштирокида, кредитор “Жавобгар номи”МЧЖнинг, қарздор
“Жавобгар номи s”МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд
ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,“
riq Kl st r” МЧЖ (хақдор),“LOS
GIGAN ES E ILES” МЧЖ (қарздор) ва “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ(янги
хақдор) ўртасида 2022 йил 7 сентябрь куни №07/09-1-сонли ҳақдорликни бошқа
шахсга ўтказиш шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандида қарздор “
riq Kl st r” МЧЖ (хақдор)олдидаги
ўзаро тузилган 2022 йил 5 сентябрь 2022/09-1-сонли шартномагаасосан келиб
чиққан 16 494 125 700 сўмлик кредиторлик қарздорлигидан10 946 441 739 сўмлик
қисмини ҳақдорнинг розилиги асосида, янги ҳақдор“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖга
ўтказилиши келишилган.
Шунга кўра 2022 йил 7 сентябрь кунги уч томонлама солиштирма
далолатнома асосида жавобгар даъвогарга 10 946 441 739 сўм тўлаш мажбуриятини
мажбуриятини олган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида низони ҳакамлик судига топшириш тўғрисида
2025 йилнинг 7 январь куни битим тузилган.
Кредиторнинг ушбу қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
Халқаро ҳуқуқий хизмат департаменти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
Фарғона вилоят ҳакамлик судининг 20.01.2025 йилдаги 002/25-02-сонли иш бўйича
қабул қилинган ҳал қилув қарори суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогар
“Жавобгар номи” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар “L s gig nt s t til s” МЧЖ ҳисобидан 10 946 441 739 сўм асосий қарз
ундирилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 21.04.2024 йил кунги ажрими билан
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Ижро варақаси ижро қилиш
учун МИБ Бувайда туман бўлимига юборилган. Ижро ҳаракатлари олиб борилсада,
қарздорлик ундирилмаган.
Шу сабабли, кредитор “Жавобгар номи”МЧЖ судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўраган.
Суднинг 26.09.2025 йил кунги ажримига асосан, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва 1-тоифали суд тугатиш
бошқарувчиси С.Минаваров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Муваққат бошқарувчи суд мажлисида, қарздорни тўловга қобилиятсиз
эканлигини, қарздорнинг бошқа тадбиркорлик субъектлари билан маҳсулот
етказиб бериш тўғрисида жорий йилда тузилган шартномалари, ижара
шартномалари борлиги, қарздор жамиятида 150 тадан ортиқ ишчи-ходимлар
борлиги аниқланганлигини билдириб, қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан
банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлашни
сўради.
Кредитор вакили, кредит қарзларини биринчи навбатда тўлаши лозимлигини
билдириб, суддан аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
Қарздор вакили суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, қарздорга
тегишли жамиятнинг бир қисми табиркорларга ижарага берилганлигини, бошқа
тадбиркорлар билан маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисида шартномалар
тузилганлигини, 150 дан ортиқ ишчи-ходимлари ишсиз қолишини билдириб,
суддан фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини бошлашни сўради.
Суд, муваққат бошқарувчисининг, кредитор ва қарздор вакилларининг
тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,“
riq Kl st r” МЧЖ (хақдор),“LOS
GIGAN ES E ILES” МЧЖ (қарздор) ва “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ(янги
хақдор) ўртасида 2022 йил 7 сентябрь куни №07/09-1-сонли ҳақдорликни бошқа
шахсга ўтказиш шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандида қарздор “
riq Kl st r” МЧЖ (хақдор)олдидаги
ўзаро тузилган 2022 йил 5 сентябрь 2022/09-1-сонли шартномагаасосан келиб
чиққан 16 494 125 700 сўмлик кредиторлик қарздорлигидан10 946 441 739 сўмлик
қисмини ҳақдорнинг розилиги асосида, янги ҳақдор“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖга
ўтказилиши келишилган.
Шунга кўра 2022 йил 7 сентябрь кунги уч томонлама солиштирма
далолатнома асосида жавобгар даъвогарга 10 946 441 739 сўм тўлаш мажбуриятини
мажбуриятини олган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида низони ҳакамлик судига топшириш тўғрисида
2025 йилнинг 7 январь куни битим тузилган.
Кредиторнинг ушбу қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича Халқаро ҳуқуқий хизмат департаменти ҳузуридаги доимий фаолият
кўрсатувчи Фарғона вилоят ҳакамлик судининг 20.01.2025 йилдаги 002/25-02сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори суднинг ҳал қилув қарори
билан даъвогар “Жавобгар номи” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб,
даъвогар фойдасига жавобгар “L s gig nt s t til s” МЧЖ ҳисобидан 10 946 441
739 сўм асосий қарз ундирилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 21.04.2024 йил кунги ажрими билан
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Ижро варақаси ижро қилиш
учун МИБ Бувайда туман бўлимига юборилган. Ижро ҳаракатлари олиб борилсада,
қарздорлик ундирилмаган.
Муваққат бошқарувчи, Фарғона вилоят ИИБ ЙХХБга томонидан қарздорга
тегишли транспорт воситалари мавжудлиги, Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси қарздорга тегишли кўчмас мол-
мулклари борлиги, Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар марказий
депозитарияси жамиятни номида қимматли қоғозлар мавжудлиги, Фарғона вилоят
божхона бошқармаси экспорт ва импорт операциялари амалга оширилганлиги,
омборларда сақланаётган товарлари ва ташқи савдо шартномалари тўғрисида,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари
мавжудлиги, Фарғона вилоят солиқ бошқармасига солиқ ҳисоботи. Ўтказилган
текширув далолатномаси ва суд қарорларидан нусха бериш, хизмат кўрсатувчи
банкига банк операцияларини тўхтатиб, қарздорга оид маълумотларни тақдим
қилиш, давлат активлари марказига қарздорнинг таъсис ҳужжатларидан тақдим
қилиш тўғрисида сўровномалар, қарздор раҳбарига огоҳлантириш хати юборилган.
“ izn s
D il
irj ”
рўзномасига
қарздорга
нисбатан
тўловга
қобилиятсизликнинг кузатув таомили жорий қилинганлиги тўғрисида эълон
берилган.
Кредиторларнинг 21.11.2025 йил куни биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб,
унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш, кузатув тартибтаомилидан тугатиш тартиб-таомилга ўтказиш ва тугатиш бошқарувчиси
номзодлигига 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга С.Минаваровнинг
номзоди таклиф этилган ҳамда кузатув таомили даври учун муваққат
бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини саккиз баробари
миқдорида иш ҳақи тайинлаш белгиланган.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб, эътироф
этилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 140-моддасига мувофиқ,
суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Юқоридагиларга кўра, суд кредиторнинг талабини қаноатлантиришни, таклиф
этилган суд бошқарувчиси номзоди “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли, суд С.Минаваровни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, кузатув тартиб-таомилидан тугатишга доир иш
юритиш тартиб-таомилга ўтказишни, қарздорнинг шартномавий мажбуриятлари
борлиги, 150 тадан ортиқ ишчи-ходимлари борлиги, уларнинг ишсиз қолмаслиги
сабабли, қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топиб, тугатишга доир
иш юритиш тартиб-таомилини бошлашни, кузатув таомили даври учун муваққат
бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ўн баробари миқдорида
иш ҳақи тайинлашни, кредитор фойдасига қарздор ҳисобидан 1236000 сўм давлат
божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 140моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 177, 178, 179, 186, 187,
188, 210, 211-моддаларни қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Кредитор “Жавобгар номи”МЧЖнинг қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖни
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖ фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, 1-тоифали
тугатиш бошқарувчиси С.Минаваров тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси С.Минаваровнинг зиммасига тугатиш ишларини 2026
йилнинг 15-февраль кунига қадар тамомлаш ва судга тугатишга доир иш
юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти
юклатилсин.
Қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖ зиммасига уч кун муддатда жамиятнинг
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, муҳр ва штампларни тугатиш бошқарувчига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. (Мазкур мажбуриятни
бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздор юридик шахснинг раҳбари
қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади).
Кузатув таомили даври учун муваққат бошқарувчига Ўзбекистон
Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини саккиз
баробари миқдорида иш ҳақи тайинлансин.
Кредитор фойдасига, қарздор “Жавобгар номи s”МЧЖ ҳисобидан 1236000
сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир
ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Холматова