← Назад
Решение #2832658 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7986-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 17 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори
ёрдамчиси М.Ўрозалиев, даъвогар раҳбари Х.Жониқулов, жавобгар вакили
З.Маматкаримов (2025 йил 16 декабрдаги 167-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “J niqul v ” хусусий корхонаси жавобгар “Зарбдор
туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасидан 42 654 000 сўм
миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“J niqul v ” хусусий корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) ва “Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси
(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
6 январда 06/01-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларига асосан даъвогар қурилиш ва
хўжалик моллари маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб
ҳамда қабул қилинган маҳсулот учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвода тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактураларга асосан жами 42
654 000 сўм миқдордаги маҳсулотлар даъвогар томонидан жавобгарга етказиб
берилган бўлиб, жавобгар томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгардан 42 654 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажримига асосан Зарбдор туман иқтисодиёт
ва молия бўлими ҳамда Зарбдор туман ғазначилик бўлинмаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, учинчи шахслар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаган
ҳолда жавобгар билан ўзаро солиштирма далолатнома тузилганлиги, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, асосий қарздорликни ундиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили асосий қарзга нисбатан эътирози
йўқлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
24 июндаги 345-сонли “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар
корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисига кўра “2022
йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар
Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча
унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат
кўрсатилиши” тартиби жорий қилинганлиги, ушбу қарор билан тасдиқланган
Низомда Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналарнинг молиявий
манбалари бюджетдан молиялаштирилиши назарда тутилмаганлигини
билдириб, қарздорликни ундиришни сўради.
Прокурор суд мажлисида низони қонуний ҳал этишни сўради.
Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025
йил 6 январда 06/01-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 17 июндаги 1706-сонли ҳисобфактурага асосан 22 458 842 сўм, 2025 йил 12 августдаги 1208-сонли ҳисобфактурага асосан 20 195 158 сўм миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига ўзаро
солиштирма далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогар олдидаги
42 654 000 сўм қарздорлигини тан олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, Зарбдор туман ғазначилик бўлинмаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик хизмати томонидан
рўйҳатга олинмаганлигини маълум қилган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси ғазначилик бўлинмасидан
рўйҳатдан ўтказилмаган бўлсада, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлиги ишга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топади.
Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 42 654 000 сўм
миқдоридаги қарздорликни ундиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 42 654 000 сўм миқдоридаги қарздорлик,
853 080 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 236,
333-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасидан
даъвогар “J niqul v
” хусусий корхонаси фойдасига 42 654 000 сўм
миқдоридаги қарздорлик, 853 080 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов