Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20376 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Tojimahal Group Ответчик / Подсудимый
Source ID 424699e7-f0b6-45ea-ba07-00f18485b1ed Claim ID PDF Hash cfa50bcec0c10324... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20376-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 17 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари Б.Исраилов (паспорт асосида) вакили А.Караходжаев (2025 йил 1 октябрдаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «Tojimahal Group” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ДМдан 37 087 500 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Tojimahal Group” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ДМ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 37 087 500 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили - даъво талабини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили – даъвога нисбатан эътирози борлигини, даъвогар томонидан шартнома шартлари талаблари бажарилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 13 августда ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш бўйича 3570676-сонли 138 дона нархи 5 375 000 сўмдан жами 741 750 000 сўмлик товар маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга “кровать медицинская” “ортапед матрас” маҳсулотини етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиб тўловларни амалга ошириши белгиланган. Шартноманинг 2.2 бандига кўра, даъвогар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 10 иш куни ичида товарни етказиб бериши шартлигига келишилган. Жавобгар томонидан 2025 йил 13 август куни шартномада белгиланган 741 750 000 сўм миқдорида тўловни амалга оширган. Шартноманинг 2.3 бандига кўра, жавобгар товарнинг сони тўлиқлиги, бутлигини, сифатини ва эълонда ёки офертада кўрсатилган бошқа талабларга муофиқлигини даъвогарнинг иштирокида текшириб қабул қилиб олиши шартлигига келишилган. Шартноманинг 4.6 бандига кўра, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек, ижрочи шартномада белгиланган муддатда уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлик учун бюртмачи ижрочига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан 2025 йил 19 август куни шартнома бўйича маҳсулотларни олиб борган. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотларни қабул қилинмай қайтариб юборилган. Даъвогар шартнома шартлари бўйича мажбуриятларини бажариши бўйича жавобгарга бир неча маротаба талабнома юборган бўлса-да, оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгардан жарима ундириш учун судга мурожат қилган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 441-модда товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади. ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар Хитой давлатида ишлаб чиқарилиши ҳамда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳам Хитой давлати бўлишига келишилган. Аммо, даъвогар маҳсулотларни шартнома шартларида келишган бандларига риоя қилмай, маҳсулотларни ўзи ишлаб чиқарган. Шунга кўра, даъвогар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги сабабли, жавобгар маҳсулотларни қабул қилмаган. Ушбу ҳолатлар Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрь кунги 4-1501-2502/21134-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан ўз исботини топади. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилмай, маҳсулотларни олишдан бош тортиб келмоқда деган важлари билан келишмайди. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 741 750 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 437, 441, 449-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 741 750 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2025 йил 13 май Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Хайдаров (2024 йил 7 ноябрдаги 30-19/3876-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “SAMO 33” масъулияти чекланган жамиятидан 194 200 000 сўм асосий қарз, 97 100 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 437, 441, 449-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,170-моддасини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SAMO 33” масъулияти чекланган жамиятидан “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 194 200 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, 5 826 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов