← Назад
Решение #2832688 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1026 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6825-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 17 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон тумани прокурори ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида,
даъвогар вакили Р.Хомидов (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили
З.Тоштемиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар "-------------" масъулияти чекланган жамияти, жавобгар “--------------” давлат муассасасидан
252988176,61 ўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“--------------” (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 252988176,61
сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизматлари бошқармаси
(кейинги матнларда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Жавобгар ҳамда учинчи шахс Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада суд мажлисига ундан вакил келмади.
Шу боис суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, даъвогар аризада
даъвогар номи техник хато билан "DONI S ОRY D YMOND" масъулияти
чекланган жамияти деб кўрсатилган бўлса-да, жамият номи “--------------"
масъулияти чекланган жамияти эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, обод қишлоқ дастури
доирасига тушган объектда, даъвогар шартномада кўрсатилган ишларни
бажариб жавобгарга топширганлигини, ўтказилган назорат ўлчовида
даъвогарнинг ҳақиқий бажарилган ишлар қиймати 246211419 сўм ташкил этиши
аниқланганлигини, жавобгар даъвогарга ишларни бажартириб асоссиз бойлик
орттирганлигини, жавобгарга бажарилган ишлар қийматини
Фуқаролик
кодексининг 1023-моддасига асосан талаб қилиб олиш мумкинлиги баён қилиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси
вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик
хизматидан рўйхатдан ўтмаганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида прокурор фикрини баён этиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ва 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 14 февраль кунида умумий қиймати 252988176,61 сўмлик 2-сонли
шартнома бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон
тумани Сулаймон МФЙда жойлашган жамоатчилик ва нуронийлар дам олиш
масканини реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш мажбуриятини,
жавобгар эса, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва уларга ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан Ўзбекистон тумани
Сулаймон МФЙда жойлашган жамоатчилик ва нуронийлар дам олиш масканини
реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириб, жавобгарга топширган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган
давлат харидларига, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими
бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа
жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат
харидларига нисбатан татбиқ этилиши кўрсатилса-да, даъвогар жавобгар билан
шартномавий муносабатга киришишидан олдин мазкур қонунга асосан электрон
портал орқали эълон бериш, танлов ўтказиш ва натижасини эълон қилиш каби
талабларга тўлиқ риоя қилмаган.
“Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли, тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарга бажарилган ишлар асоссиз
орттирилган бойлик ҳисобланишини, шу боис 252988176,61 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга
киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий
қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, молмулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269снли қарорининг 11-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда
шартнома
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади” деб тушунтириш
берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 27-бандида судлар ҳисобга олишлари
лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага
нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай
битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов
тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни
бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган молмулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.”
деб тушунтириш берилган.
Гарчи даъвогар тарафлар ўртасида топшириш қабул қилиш далолатнома
ва бошқа хужжатларни асос қилиб, даъвогар жавобгардан 252988176,61 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган бўлса-да,
“ROS IDON
B ODIRI” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан низоли
объектда пудратчи даъвогар томонидан бажарилган қурилиш-монтаж
ишларининг ҳақиқий қийматини аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат
ўлчовининг 2025 йил 15 декабрь кунги Далолатномасида
ишлар
далолатномалари (форма-2) бўйича 252988176 сўмни ташкил қилганлиги,
назорат ўлчови якунига кўра аниқланган ошиқча ёзиб олинган 6776757 сўмга
тенг бўлиб, объектда бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймсати назорат ўлчови
натижаларига кўра 246211419 сўмни ташкил этиши аниқланганлиги қайд
этилган.
Тарафлар қонунчилик талабларига риоя қилмаган бўлса-да, даъвогар
246211419 сўмлик ишларни бажарганлиги назорат ўлчови далолатномаси билан
ўз исботини топади.
Ҳозирги кунда даъвогар томонидан бажарилган ишларни қайтариш
имконияти мавжуд эмаслиги сабабли даъвогар томонидан бажарилган ишлар
қийматининнг 246211419 сўм қисмини асосли деб қаноатлантиришни, қолган
6776757 сўм қисмини асоссиз деб рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ даъвогар вакили суд муҳокамасида, суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни сўраган.
Бундан ташқари, гарчи даъво аризада даъвогар номи "DONI S ОRY
D YMOND" масъулияти чекланган жамияти деб кўрсатилган бўлсада, иш
ҳужжатларидан ва даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан аниқланишича
даъвогар номи "--------------"
масъулияти чекланган жамияти эканлиги
аниқланди.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 246211419 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 2529882 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвони қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “--------------” давлат муассасасидан даъвогар "--------------"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 246211419 сўм бажарилган ишлар
қиймати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 2529882 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали (2026
йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали) Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
И.С.Турсунов