← Назад
Решение #2832692 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| бандида тушунтирилича ФК | 327 | — | law | |
| бандида тушунтирилича ФК | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/3212-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья: Ж.Карабоев
Кассация инстанция судида
маърузачи судья: О.Садиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 17 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
О.Садиковнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
С.Умаралиев
ва
Ш.Абдухаликовдан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Б.Раимжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Шукуров (15.05.2025 йил
15/1-сонли ишончнома асоисда), жавобгар вакиллари Қ.Нематжонов
(17.12.2025 йилдаги 46-сонли ишончнома асосида), Б.Узоқов (01.12.2025 йил
кунги 47-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси даъвогар
– “M r q nd sif t t kstil”масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар
– «Ti n s d t hn l g » масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 900
000 000 сўм асосий қарздорлик, 356 000 000 сўм банк фоизи ва 37 500 сўм
почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28
июлдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар –
“M r q nd sif t t kstil”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, «Ti n s d t hn l g » масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
мантда жавобгар деб юритилади)дан 8 900 000 000 сўм асосий қарздорлик,
356 000 000 сўм банк фоизи ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 8 900 000 000 сўм асосий қарздорлик, 55 000 000 сўм банк
фоизи, 37 500 сўм почта харажатлари ва бюджетга 185 120 000 сўм давлат
божи ундирилган.
2
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш, шунингдек гувох
Ғ.Абдуллаев нотўғри кўрсатма берганлиги, аслида “Сиёб Шавкат Орзуси”
фермер хўжалигига қарашли омборда 162 110 кг чигитлар олиб келиб
жойлаштирилганлиги, 108 120 кг чигитлар 2025 йил 15 март куни “Эркин
муомилага чиқариш” режимига расмийлаштирилганлиги, 53 990 кг чигитлар
2025 йил 11 апрелда “йўқ қилиш” божхона режимига, 486 540 кг импорт
қилинган чигитлар божхона омбори режимига расмийлаштирилганлиги,
аслида шартномада кўрсатилган пахта чигити махсулотлари олиб келиниб,
омборхонага жойлаштирилганлиги, яъни даъвогарга топширилганлиги,
шартномада етказиб бериш мажбурияти кўрсатилмаганлиги ҳақида важлар
келтирган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари биринчи инстанция суди томонидан
ишни кўриб чиқишда бир томонланма ёндашув бўлганлигини, иш учун
ахамиятли холатлар тўлиқ аниқламаганлигини, аслида чигит махсулотлари
етказиб берилган бўлсада, ҳал қилув қарорида мазкур холатларга ҳуқуқий
бахо
берилмаганлигини,
бу
холатларни
шикоятда
асослари
келтирилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб,
биринчи инстанция суди тўғри қарор қабул қилганлигини, шартнома бўйича
чигит махсулотлари етказиб берилмаганлигини, ўтказилган маблағлар қисман
қайтарилган бўлсада, 8 900 000 000 сўм маблағлар қайтарилмаганлигини ёки
шунга мутаносиб чигит махсулотлари етказиб берилмаганлигини, шикоятда
келтирилган важлар асоссиз эканлигини, товарларни етказиб берилганлиги
ҳақида бирор бир далил ёки исбот мавжуд эмаслигини билдириб, кассация
шикоятини рад қилишни сўради.
Кассация судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 12
декабрда 002/24-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар
жавобгарга пахта уруғлик чигитини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома икки томон ўртасида
имзолангандан сўнг 3 банк куни ичида Сотувчига олдиндан 100 фоиз
миқдорида пул тўлайди.
Пахта уруғлик чигити учун даъвогар томонидан жавобгарга 13.12.2024
йилдаги 151-сонли тўлов топшириқномасига асосан 10 000 000 000 сўм ва
18.12.2024 йилдаги 172-сонли тўлов топшириқномасига асосан 14 050 000 000
сўм жами 24 050 000 000 сўм тўловлар олдиндан амалга оширилган.
3
Жавобгар томонидан маҳсулотлар берилмагач даъвогар 2025 йил 13
мартда 33-сонли огоҳлантириш хати юбориб, маҳсулотни беришни ёки пул
кўринишида бартараф қилишни сўраган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра сотувчи пулларни тўлаган санадан
бошлаб товарни 30 банк куни ичида сотиб олувчига топшириши шарт.
Жавобгар томонидан 26.03.2025 йилдаги 0000000056-сонли тўлов
топшириқномаси орқали 8 000 000 000 сўм, 27.03.2025 йилдаги 0000000058сонли тўлов топшириқномаси орқали 2 000 000 000 сўм, 11.04.2025 йилдаги
0000000071-сонли тўлов топшириқномаси орқали 5 150 000 000 сўм. жами 15
150 000 000 сўм маблағлар даъвогар хисоб рақамига қайтариб ўтказиб
берилган. Бироқ, жавобгар томонидан 8 900 000 000 сўм маблағлар учун
уруғлик пахта чигити маҳсулоти берилмаган ёки тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар манфаатида палата судга даъво ариза киритиб,
ушбу фарқ суммани ҳамда унга хисбланган банк фоизини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 8 900 000 000 сўм
асосий қарзни ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси 1-қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси 2-қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Гарчи, жавобгар томонидан кассация шикоятида гувох Ғ.Абдуллаев
нотўғри кўрсатма берганлиги, аслида “Сиёб Шавкат Орзуси” фермер
хўжалигига қарашли омборда 162 110 кг чигитлар олиб келиб
жойлаштирилганлиги, 108 120 кг чигитлар 2025 йил 15 март куни “Эркин
муомилага чиқариш” режимига расмийлаштирилганлиги, 53 990 кг чигитлар
2025 йил 11 апрелда “йўқ қилиш” божхона режимига, 486 540 кг импорт
4
қилинган чигитлар божхона омбори режимига расмийлаштирилганлиги,
аслида шартномада кўрсатилган пахта чигити махсулотлари олиб келиниб,
омборхонага жойлаштирилганлиги, яъни даъвогарга топширилганлиги,
шартномада етказиб бериш мажбурияти кўрсатилмаганлиги ҳақида важлар
келтирган бўлсада, тарафлар ўртасида 2024 йил 12 декабрда тузилган 2/24сонли олди сотди шартномасининг 3.2 бандига асосан, шартноманинг 2.1
банди сотиб олувчи томонидан бажарилган санадан бошлаб товарни 30 банк
кун ичида сотиб олувчига топшириши шартлиги кўрсатилган. Мазкур холатда
ушбу товарларни божхона омборхонасига ёки бошқа худудларга
жойлаштирилганлиги холатини товарларни етказиб берилганлигини
исботловчи холат деб бахолаб бўлмайди.
Бинобарин, жавобгар томонидан даъвогарга шартномада белгиланган
товарлар(чигит)ни етказиб берилганлик холатлари исботлаб берилмаган ва
иш хужжатларида ҳам бу холатларни исботловчи далиллар мавжуд эмас.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз
вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 356 000 000 сўм
банк фоизи ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 327-моддаси 1-2-қисмларига кўра бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори
кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг
жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган
кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз
суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб
ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки
шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
5
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори(кейинги
матнларда Пленум қарори деб юритилади)нинг 5-бандида тушунтирилича
ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик
учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. Пленум
қарорининг 7-бандида тушунтирилича ФКнинг 327-моддасида назарда
тутилган фоизлар, бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан
ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар,
тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги
йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз
қолдирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари, Пленум қарорининг 11-бандида, агар пул
мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик
учун ФКнинг 327- моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори
(ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига
очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга
олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан
фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни
бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларидан ва Пленум
қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, даъвогарга тегишли пул маблағлар
жавобгар томонидан ғайриқонуний ушлаб қолинганлиги, бугунги кунга қадар
қайтармаганлиги сабабли банк фоизини ундириш ҳақидаги талабни асосли
деб хисоблаб, мажбуриятни бажариш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, фоизларнинг қоплаш табиатини
эътиборга олиб, жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 55 000 000 сўм банк
фоизи ундириш, талабни қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
ҳам асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвони қисман
қаноатлантириш ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида
тўғри тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
номарларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган ҳал қилув
қарори қабул қилганлиги сабабли, жавобгарнинг кассация шикоятида ҳамда
кассация инстанция суд мажлисида билдирган эътирозлари асосида кассация
шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
6
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-кичик бандида кассация
инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация инстанцияси учун
тўланган 92 560 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 74, 75 118, 301, 302-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
«Ti n s d t hn l g » масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 июлдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
«Ti n s d t hn l g » масъулияти чекланган жамияти томонидан
кассация инстанция суди учун тўланган 92 560 000 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
«Ti n s d t hn l g » масъулияти чекланган жамияти хисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлар ундирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон
вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
О.Садиков
Ҳайъат аъзолари
С.Умаралиев
Ш.Абдухаликов