← Назад
Решение #2832698 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12258-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 17 - декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Мамаджонов (ишончнома асосида), жавобгарлар “Жавобгар номи”АЖ ва
“Баракали мулк”МЧЖ вакили М.Абдуллаев (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгарлар “Жавобгар
номи” Ж ҳисобидан 471538600 сўм асосий қарз, 548480036 сўм пеня,
316430790 сўм жарима, “Баракали мулк”МЧЖ ҳисобидан 271600000 сўм асосий
қарз, 40740000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар “Жавобгар номи” Ж ҳисобидан 471538600 сўм асосий
қарз, 548480036 сўм пеня, 316430790 сўм жарима, “Баракали мулк”МЧЖ
ҳисобидан 271600000 сўм асосий қарз, 40740000 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида, “Жавобгар номи” Ж билан ўрталарида
тузилган шартномалар бўйича қисман тўловлар амалга оширилган бўлсада,
қолган қисми тўланмаганлигини, кейинчалик тўланмаган қарзларни ярмини уч
томонлама шартномага асосан “Баракали мулк”МЧЖга ўтказилганлигини,
ўтказилган қарздорликлар бўйича қисман тўловлар тўланган бўлсада, қолган
қарзи тўланмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида, даъво талабидаги ҳар икки жавобгарнинг
асосий қарзи тўғрилигини, лекин пеня ва жарималарни кўп ҳисоблаганлигини,
молиявий ҳолати яхши эмаслигини, ишчиларга ҳам ойлик маошига ҳам пул
маблағлари йўқлиги учун тўлаб берилмаётганлигини
билдириб, суддан
жавобгарларнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб пеня ва жарималарни
камайтириб беришни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса,
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва
жавобгар “Жавобгар номи” Ж ўртасида 07.10.2024 йил куни 0018/24-сонли,
20.01.2025 йил куни 004/25-сонли металл маҳсулотлари етказиб бериш
тўғрисида шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар
жавобгарга металл маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
металл маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 0018/24-сонли шартнома бўйича 8717627200 сўмлик
металл маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 7036448200 сўм
тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 1681179000 сўм қисми бўйича
тўловлар амалга оширилмаган.
004/25-сонли шартнома бўйича 3573280200 сўмлик металл маҳсулотлари
етказиб берилган, жавобгар томонидан 3144920600 сўм тўловлар амалга
оширилган бўлсада, қолган 2109538600 сўм қисми бўйича тўловлар амалга
оширилмаган.
2025 йил май ҳолатига 07.10.2024 йил кунги 0018/24-сонли шартнома
бўйича тўловлар тўланган бўлсада, 20.01.2025 йил кунги 004/25-сонли
шартнома бўйича 2109538600 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогар томонидан ушбу 2109538600 сўм қарздорликни тўлаш тўғрисида
талабнома юборилганидан сўнг тарафлар ўртасида ўзаро уч томонлама
шартнома тузишга, бунда “Баракали мулк”МЧЖни қарзни қабул қилиб олувчи
деб белгилашга 1638000000 сўм қисмини “Баракали мулк”МЧЖ, қолган
471538600 сўм қисмини қарздор “Жавобгар номи” Ж тўлаши тўғрисида
келишилган.
Шу сабабли, 12.05.2025 йил куни кредитор “Даъвогар номи” МЧЖ, қарздор
“Жавобгар номи” Ж ва янги қарздор “Баракали мулк”МЧЖ ўртасида 1-сонли
уч томонлама шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, қарздор “Жавобгар номи”
Жнинг 238000000 сўм, 23.06.2025 йил кунги 2-сонли уч томонлама тузилган
шартномага кўра 400000000 сўм, 14.07.2025 йил кунги 3-сонли уч томонлама
тузилган шартномага кўра 1000000000 сўм, жами 1638000000 сўм қарзини, янги
қарздор “Баракали мулк”МЧЖга ўтказиш, янги қарздор “Баракали мулк”МЧЖ
қарздорнинг 1638000000 сўм қарзини, кредитор “Даъвогар номи” МЧЖга тўлаб
бериш тўғрисида келишилган.
Жавобгар “Баракали мулк”МЧЖ томонидан 1638000000 сўм қарздорлик
бўйича 1366400000 тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 271600000 сўм
қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
Жавобгар “Жавобгар номи” Ж томонидан ҳам 471538600 сўм қарзи
бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг ушбу қарздорликни тўлаши тўғрисида юборилган талабнома
жавобгарлар “Баракали мулк”МЧЖ ва “Жавобгар номи”
Ж томонидан
оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар олдида “Баракали мулк”МЧЖнинг
қарзи 271600000 сўмни, “Жавобгар номи” Жнинг қарзи 471538600 сўмни
ташкил қилган.
Мазкур қарздорликлар, ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар
вакилларинингсуд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар “Жавобгар номи”
Ж ҳисобидан Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси 2-қисмига
асосан, 548480036 сўм пеня, мазкур Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмига асосан,
316430790 сўм жарима ҳисоблаган ва ундиришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32моддаси 2-қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007
йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 3-бандида, агар
шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам
жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда
тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани қўллашни
талаб қилишга ҳақли эканлиги, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги тушунтирилган.
Бундай ҳолда, суд даъвонинг жарима ундириш талабини рад қилишни, пеня
ундириш талабини қаноатлантириб, тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 76787205 сўмга
қадар камайтиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар “Баракали мулк”МЧЖ ҳисобидан
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси 1-қисмига
асосан, 40740000 сўм жарима ҳисоблаган ва ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32моддаси 1-қисмида, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай
ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк
муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик,
аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи)
маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг
15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Суд, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ кредиторнинг
манфаатларини, жавобгарнинг мулкий ҳолатини
инобатга олиб, жарима
миқдорини 6200000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига, жавобгарлар “Жавобгар номи” Ж ҳисобидан 471538600
сўм асосий қарз, 76787205 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундиришни,
“Баракали мулк”МЧЖ ҳисобидан 271600000 сўм асосий қарз, 6200000 сўм
жарима ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек,
ИПКнинг 118-моддасига асосан, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда, республика бюджетига жавобгарлар “Жавобгар номи” Ж
ҳисобидан 20400372,72 сўм, “Баракали мулк”МЧЖ ҳисобидан 6246800 сўм,
даъвогар ҳисобидан 5504615,8 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар тўлаган
давлат божининг 824000 сўм қисмини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 263, 333, 437-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи”
Ж ҳисобидан 471538600 сўм асосий қарз, 76787205 сўм пеня, 41200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 20400372,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Баракали
мулк”МЧЖ ҳисобидан 271600000 сўм асосий қарз, 6200000 сўм жарима,
республика бюджетига 6246800 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
5504615,8 сўм давлат божи ундирилсин. Тўланган давлат божининг 824000 сўм
қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести)
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова