Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12423 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 09539147-a2f6-415b-8431-9e960752266e Claim ID PDF Hash 1f0301238bfc4a18... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 957-моддаси аролик кодекси 957 code_article
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12423-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 17 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ» АЖнинг жавобгар ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ»дан 12 352 136 сўм қарз ва 1 000 000 сўм вакил харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «ДАЪВОГАР НОМИ» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 352 136 сўм қарз ва 1 000 000 сўм вакил харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгарга юборилган суд ажрими орқали суд мажлиси ва вақти ҳақида хабардор этилган бўлсада, бироқ улардан вакил суд мажлисига келмади. Суд ишни тарафларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидаги «ДАЪВОГАР НОМИ» АЖ ва “ ENGE NK” АТБ ўртасида 28.10.2024 йилда суғурта шартнома тузилган ва “ ENGE NK” АТБнинг мурожаатига асосан даъвогар томонидан 2025 йил 28 майдаги МКО-2025-10693-сонли кредит шартномаларига асосан ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ»нинг кредит маблағларини белгиланган муддатда қайтармаганлиги суғурта ходисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 16 октябрда 12 352 136 сўм тўлаб берилганлиги аниқланган. Бу ҳолат иш ҳужжатларидаги банк тўлов ҳужжати кўчирмаси билан тасдиқланади. Даъвогар жавобгарга талабнома юбориб, суброгация тартибида зарарни тўлаш талабини қўйган. Бироқ, жавобгар уни оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, бу ҳақда судга мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 957-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Демак, даъвогарнинг даъвоси асосли, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Даъво аризасида 1 000 000 сўм вакил харажатини ундириш талаби ҳам қўйилган. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Суд даъво талабининг 1 000 000 сўм вакил харажати ундириш қисмини муҳокама қилиб, “ES E” адвокатлик фирмаси ва даъвогар ўртасида 2022 йил 27 апрель куни юридик хизмат кўрсатиш ҳақида 51/22-сонли шартнома тузилган ва унга кўра даъвогар томонидан 1 000 000 сўм кўрсатилган хизматига маблағ ўтказиб берилганлиги аниқланди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шу асосда, даъвогарга жавобгардан 1 000 000 сўм вакил харажати ва суд харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ»дан: даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ» АЖга 12 352 136 сўм қарз ва 1 000 000 сўм вакил харажати, 41 200 сўм почта харажати, 412 000 сўм давлат божи, жами 13 805 336 сўм ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов қар