Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12421 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8e6fa85e-5788-449e-a015-ea72fd5e7c8a Claim ID PDF Hash 104044f4c61925fc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12416-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 17 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «Даъвогар номи»нинг жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖдан 150 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Даъвогар номи» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 150 000 000 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар судга ариза тақдим этиб, иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламади, даъвога нисбатан ўз эътирозларини билдирмади. Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, 2025 йил 21 февраль кунги оммавий офертага асосан даъвогар жавобгарнинг Қўқон шаҳар, Райхон МФЙ, Туркистон кўчаси 2-ауйда кўп қаватли, мансардали турар-жой бинолари ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш комплекси қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) тўланиши белгиланган. Жавобгар бу ҳудудда янги қурилишини амалга оширган. Қурилишмонтаж ишларининг қиймати 146088408162 сўм этиб белгиланган. Жавобгар даъвогарга тўловларни тўлаб бормаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган, лекин у буни оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш чораларини кўрмаган. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам 150 000 000 сўм қарзи мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Шу сабабли, суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 150 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. «Даъвогар номи» фойдасига жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖдан 150 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм тўланган давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 153 041 200 сўм ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи қилув қарори ас Ф.Аманов“Ҳал