Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12228 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 236fde5e-ae1b-4a15-96ff-ded03e19aa31 Claim ID PDF Hash a4ac9c1b84b6efdf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12228-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 17 - декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Хамзаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Исақов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар “Жавобгар номи”хусусий корхонаси ҳисобидан 24400000 сўм асосий қарз, 2440000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонаси ўртасида 03.07.2023 йил куни 40-сонли газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган газоблок қурилиш маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 158200000 сўмлик газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 133800000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 24400000 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 24400000 сўм асосий қарз, 2440000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида, етказиб берилган маҳсулотлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 24400000 сўм қисми тўланмаганлигини, жавобгар томонидан даъвогар жамиятида ишлаган Санжар исмли ходимга нақд пул шаклида тўлов қилганлигини билдирсада, юридик шахслар ўртасида тўловлар нақд пул шаклида амалга оширилмаслигини, Санжар жамиятдан ишдан чиқиб кетганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида, шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширганлигини, даъво талабидаги қисмини даъвогар жамиятининг ходими Санжар исмли шахсга накд пул шаклида тўлов қилганлигини, нақд пул шаклида тўлов қилинмаслиги тўғрилигини билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонаси ўртасида 03.07.2023 йил куни 40-сонли газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган газоблок қурилиш маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 158200000 сўмлик газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 133800000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 24400000 сўм қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 24400000 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2бандига асосан, 2440000 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.2-бандида, харидор тўловни кечиктириб юборса, кечиктирилган ҳар бир кун учун шартнома суммасининг 0.1 фоизи миқдорида, лекин шартнома суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Бу ҳолатда, суд пеня миқдорини 600000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги сабабли, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга кўра, даъво баҳосининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлаб, судга мурожаат қилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 24400000 сўм асосий қарз, 600000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонаси ҳисобидан 24400000 сўм асосий қарз, 600000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова