Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21926 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 40821ec7-692c-4e6f-8916-7671ad112bed Claim ID PDF Hash e432ae86ec67072d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 17 декабрь 4-1501-2502/21926-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона вилоят Қува тумани фермерлар Кенгаши “************” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “************” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 1 297 371 340 сўм асосий қарз, 129 737 134 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Фарғона вилоят Қува тумани фермерлар Кенгаши “************” фермер хўжалиги манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ************” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 1 297 371 340 сўм асосий қарз, 129 737 134 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар иштирок этмади. Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги тайинлаш ҳақидаги ажрими даъвогарнинг юридик манзилига етказилганлиги, лекин суд мажлисига даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар келмаганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПК-3318-сонли қарорига биноан фермерлар кенгаши фермер хўжаликларининг қонуний манфаатларини кўзлаб киритилган даъво аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги боис давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Қува тумани фермерлар кенгаши 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. томонидан тўланган Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: .Махмудова