← Назад
Решение #2832736 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12418-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Қўқон шаҳри
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 17 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Ғ.Холматов(ишончнома асосида)нинг иштирокида даъвогар
«Даъвогар номи» АЖнинг жавобгар ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ»дан 1 137 708
сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Даъвогар номи» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ»
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 137 708 сўм қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қўллаб-қувватлаб тўлиқ
қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
1 декабрь куни 15/58-Y-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериши,
жавобгар эса истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўлаши
лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб
бериб келган. Лекин, истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар
даъвогарга тўлаб бормаган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгардан табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни узиш
чораларини кўрмаган. Иш ҳужжатларида, яъни ҳисоб варақ-фактура,
солиштирма далолатномаларга кўра жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам қарзи
мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Шу сабабли, суд даъвони
асосли деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарга жавобгардан 1 137 708 сўм
асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундириш, давлат божини жавобгар
зиммасига юклаш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
«Даъвогар номи» АЖнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
ЯТТ «ЖАВОБГАР НОМИ» ҳисобидан:
«Даъвогар номи» АЖ фойдасига 1 137 708 сўм асосий қарз ва
41200 сўм почта харажати;
бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов