← Назад
Решение #2832753 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 272 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2402/841-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Б.Сатвалдиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья - У.Холиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Андижон шаҳри
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2026 йил 12 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
У.Холиковнинг раислигида, судьялар А.Мадаминов ва У.Бузурходжаевдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, Улуғнор туман
солиқ инспекцияси вакили З.Дадабоева (ишончнома асосида), “Ёқимли товуқлар
фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Закиров (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, аризачи - Улуғнор туман солиқ инспекциясининг
қарздор - “Ёқимли товуқлар фабрикаси” масъулияти чекланган жамиятини умумий
тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29
августдаги ҳамда 2025 йил 7 ноябрдаги ажримларидан норози бўлиб “Ёқимли
товуқлар фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.Умаров
томонидан киритилган апелляция шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Улуғнор туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб
юритилади) манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, “Ёқимли товуқлар
фабрикаси” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб
юритилади) умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни
сўраган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан ариза қаноатлантирилган ҳамда қарздор умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз (банкрот) деб топилган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги ажрими
билан тугатишга доир иш юритиш тугатилган.
Шундан сўнг қарздор таъсисчиси томонидан суднинг 2025 йил 29 августдаги
тугатишга доир иш юритишни тугатиш ажримини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
ариза тақдим қилинган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими
аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Биринчи инстанция судининг мазкур 2025 йил 29 августдаги ҳамда 2025 йил
7 ноябрдаги ажримларидан норози бўлиб қарздор таъсисчиси томонидан
апелляция шикояти киритилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг
ажримларини бекор қилиш сўралган.
Қарздор вакили А.Закиров суд мажлисида апелляция шикоятидаги важларни
такрорлаб, апелляция шикоятини қувватлаб, шикоятга жамият таъсисчиси
Р.Умаров номидан берилган ишончномага асосан ўзи имзо қўйганлигини, имзо
унинг имзоси эканлигини, имзо қўйишга ваколати борлигини, шу сабабли жамият
таъсисчиси номидан имзо қўйганини баён қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримларини бекор қилиб,
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни давом эттириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Аризачи вакили суд мажлисида апелляция шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда апелляция инстанцияси суд
мажлисида аниқланишича, апелляция шикояти қарздор жамият таъсисчиси
Р.Умаров томонидан имзоланганлиги кўрсатилган бўлса-да, аммо апелляция
шикоятидаги имзо қарздор жамият таъсисчиси вакили А.Закиров томонидан
бажарилган.
Бу ҳолат суд мажлисида иштирок этган қарздор жамият таъсисчиси
Р.Умаровнинг вакили А.Закировнинг берган кўрсатмаси ҳамда ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб аталади) 263-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан,
апелляция шикоятида шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси,
исми, отасининг исми) кўрсатилиши керак.
ИПКнинг 272-моддаси биринчи қисмига кўра, агар апелляция шикояти
(протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки
уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми,
отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан
қолдиради.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикояти уни мансаб
мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланганлиги боис, апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати қарздорнинг зиммасида
қолдиришни, апелляция шикояти ажрим устидан берилганлиги сабабли давлат
божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин судлов ҳайъати, ИПКнинг 118, 195, 272-моддаларини қўллаб,
ажрим
қ и л д и:
“Ёқимли товуқлар фабрикаси” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “Ёқимли товуқлар
фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
У.Холиков
ҳайъат аъзолари:
А.Мадаминов
У.Бузурходжаев