← Назад
Решение #2832755 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2127-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 15 сентябрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровни раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшуноси
Ж.Хасанов (2025 йил 9 январдаги 06-65-сонли ишончнома асосида) ва Избоскан
туман прокурори ёрдамчиси О.Қосимовнинг иштирокида, жавобгар ва учинчи
шахслар иштирок этмади, Балиқчи туман прокуратураси “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Кўхна диёр ғалласи”
фермер хўжалиги ҳисобидан 27 874 970 сўм истеъмол қилинган электр энергия
бўйича ҳосил бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Андижон вилояти
Балиқчи туманидаги электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар”
деб юритилади) билан Балиқчи туманидаги “Кўхна диёр ғалласи” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун
электр энергия таъминоти шартномаси (бундан буён матнда “Шартнома” деб
юритилади) тузилган ва 150441-сонли абонент рақами берилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
27 874 970 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 27 874 970 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда ғазначилик бошқармаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлиги сабабли даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан
қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъво тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади, суд мажлиси жараёнида даъвогар вакили тилхат тақдим этиб,
жавобгар қарздорлигини тан олиши ва қарздорликни бартараф этиш чораларини
кўраётганлигини ҳамда суд мажлисини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда ғазначилик
бошқармаси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этишмади, суд мажлиси бошланишидан аввал бошқарма вакиллари ёзма
фикрнома ва иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тақдим этишган.
Суд, жалб қилинган учинчи шахсларнинг аризаларини ва жавобгар вакилини
тилхатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал
Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмига асосан, ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар ва прокурори ёрдамчисининг фикрларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қуйидаги
асосларга кўра тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 150441-сонли абонент рақами берилган. Шартнома
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2025
йил 1 ноябрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун 27 874 970 сўм
қарздорлик юзага келган.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100
фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича тарафлар
келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига
мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги
320-сон қарорига асосан, “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш
қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби
тўғрисида” ишлаб чиқилган Низомнинг 1-бандига кўра, Ушбу Низом насос
агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга
олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари
ташкилотидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор бошқарувига берилган
давлат сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари,
шунингдек истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларида шўр ювиш, нам ва
яхоб сув бериш тадбирлари, бошқа экинлар ҳамда ғалладан бўшаган ерларга
такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати
уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мазкур Низомнинг 3-бандига кўра, Субсидиялар истеъмолчиларга: пахта
хом ашёси ва ғалла экинларини мавжуд томчилатиб, ёмғирлатиб ёки дискрет
суғориш тизимларидан (кейинги ўринларда — сувни тежайдиган суғориш
технологияси) фойдаланган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси
қийматининг 100 фоизи; пахта ва ғалла майдонларини сувни тежайдиган суғориш
технологиясидан фойдаланмаган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр
энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида ажратилади. Истеъмолчиларга
субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли
органлар ва ташкилотлар билан келишиш “ gr -subsidi а” ЯАТ орқали амалга
оширилади.
Электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар
белгиланган тартибда туманлар электр тармоқлари ташкилотларидан ва ҳудудий
Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қишлоқ хўжалигида сувни
тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон Қарорнинг 13-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ
хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш
механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сон
қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан: пахта хом ашёси ва бошоқли дон
етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр
энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби
фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув
хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан
қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган
технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилиши маълумот учун қабул
қилинсин деб белгиланган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 557 499,40 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333,
468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Кўхна диёр ғалласи” фермер хўжалиги ҳисобидан;
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 27 874 970
сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 557 499,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига белгиланган
муддатда ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров