Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/7968 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 305a86ba-75b5-4492-b302-2bcf7c767fff Claim ID PDF Hash 28234cef4510461f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 33-моддаси ИПК 33 law
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
бандида ФКнинг 951-моддаси бандида ФК 951 law
ИПКнинг 3248-моддаси ИПКнинг 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 17 975 символов
****-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья **** Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 17 декабрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, **** акциядорлик тижорат банки вакили – **** (2025 йил 12 ноябрдаги 03-14/151-сонли ишончнома асосида), **** акциядорлик жамияти вакили – **** (2025 йил 8 январдаги 36-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (**** акциядорлик тижорат банки манфаатида)нинг **** акциядорлик жамияти ҳисобидан 17 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан **** акциядорлик жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) ва **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурига кўра ажратилаётган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш ҳақида”ги 19/369сонли Бош шартнома тузилган. Шунга кўра, банкнинг Бойсун филиали томонидан фуқаро **** (бундан буён матнда фуқаро ёки қарздор деб юритилади) учун 2020 йил 9 июлдаги 370сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 17 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 12 январда тузилган 19-02-43/369-2021-сонли шартномага асосан қарздорга ажратилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича муддати 2024 йил 11 январгача ва умумий суғурта суммаси 17 000 000 сўм бўлган суғурта полиси тақдим этилган. Кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги боис, банк олдида қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, банк ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилган. 2 Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан банк фойдасига 19 841 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилган ва ижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига юборилган. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган. Даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлиги сабабли, суғурта товонини тўлаш ҳақида 2022 йил 2 декабрдаги 00331/165-сонли ариза билан жавобгарга мурожаат этган. Бироқ, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шу боис, Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) жавобгардан даъвогар фойдасига 17 000 000 сўм суғурта товонини ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 17 000 000 сўм суғурта товони ундирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш судловга тегишлилик қоидалари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши лозим бўлсада, суд ишни судловга тегишлилик қоидаларига зид равишда кўриб чиққанлиги, тарафлар Палата аъзолари бўлганлиги сабабли Палата томонидан низони судгача ҳал этиш чоралари кўрилиши лозим бўлганлиги, бироқ ўзаро келишув чоралари кўрилмаганлиги, шу боис даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, агар бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим бўлганлиги, суд томонидан мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилинмаганлиги, суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли Қарори бўйича қарздордан қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан судга суғурта ҳодисаси юзага келганлигини тасдиқловчи бирор бир далиллар, яъни қарздорнинг меҳнатга қобилиятини 3 йўқотганлиги ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаса-да, суд даъво аризасини қаноатлантирганлиги, шартнома шартига кўра суғурта ҳодисаси юз берса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма хабар бериши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши, тақдим этилмаган тақдирда суғурта товонини тўлаш рад этилиши кўрсатилганлиги, бундан ташқари шартномада суғурта ҳодисаси аломатлари келиб чиққан тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ёзма ариза киритиши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни тақдим этиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан тақдим этилмаганлиги, мазкур ҳолатлар қонунчилик талабига кўра суғурта товонини тўлашни рад этишга асос бўлиши, қуйи инстанция судлари эса даъвони қаноатлантириб, суғурта товонини ундириш ҳақида қарор қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятни қўллаб-қувватлаб, қуйи инстанция судлари қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палатадан суд мажлисига вакил келмади. Бироқ, Палата ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 915-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг 4 фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФК 951-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 4 январда 19/369-сонли Бош суғурта шартномаси тузилган. Маълум бўлишича, банкнинг Бойсун филиали томонидан 2020 йил 9 июлдаги 370-сонли кредит шартномасига асосан қарздорга ажратилган 17 000 000 сўм кредит маблағининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 12 январда тузилган 19-02-43/369-2021-сонли шартномага асосан қарздорга ажратилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича умумий суғурта суммаси 17 000 000 сўм ва муддати 2024 йил 11 январгача бўлган суғурта полиси тақдим этилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, кредит маблағлари жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги ва натижада кредит қарздорлиги юзага келганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан 19 841 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилган ва ижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига юборилган. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятларини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи /Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган воқеа ҳисобланиши кўрсатилган. Шартноманинг 5.3-бандига мувофиқ, жавобгарга талаб билдирилгунига қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши шарт ва фақат қарздорнинг мажбуриятини бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганлиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган “Суд ҳужжатлари 5 ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига мувофиқ ундирувчига қайтариш ҳақидаги қарори билан тасдиқланади. Даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлиги сабабли, суғурта товонини тўлаш ҳақида 2022 йил 2 декабрдаги 00331/165-сонли ариза билан жавобгарга мурожаат қилган. Бироқ, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шу сабабли, даъво аризаси талаби асосли ҳисобланади. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ва ва жавобгардан даъвогар фойдасига 17 000 000 сўм суғурта товони ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво аризасида иккинчи жавобгар сифатида жавобгарнинг Сурхондарё вилоят агентлиги (филиали) кўрсатилганлиги сабабли, унга нисбатан иш юритишни тугатган. Чунки, ФК 47-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига асосан филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Шунга кўра, биринчи инстанция судининг иккинчи жавобгарга нисбатан иш юритишни тугатиш ҳақида хулосаси ҳам асосли ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, тафтиш шикоятида келтирилган важларга қуйидагиларга кўра қўшилмайди. Биринчидан, суғурта шартномалари жавобгарнинг Термиз шаҳрида жойлашган Сурхондарё вилояти филиали (агентлиги) томонидан имзоланган ва даъво улар фаолиятидан келиб чиққан. ИПК 33-моддасининг иккинчи қисмига асосан юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Иккинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига биноан, тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш Палатанинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Учинчидан, суғурта шартномасининг 5.1-бандида, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ҳам суғурта ҳодисаларидан бири сифатида кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотганлиги ёки ўлимини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди. Тўртинчидан, ФКнинг 951-моддасида, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан 6 кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 12-бандида ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланганлиги, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланганлиги, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бешинчидан, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 январдаги Бош суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шундан сўнг даъвогар, жавобгар ва қарздор ўртасида 2021 йил 12 январдаги суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси берилган. Даъво аризасига асос қилиб Бош суғурта шартномаси кўрсатилган бўлса-да, 2021 йил 12 январдаги суғурта шартномаси ҳам Бош шартномадан келиб чиққан ҳолда тузилган ва иккала шартнома ҳам узвий боғлиқ ҳисобланади. Шунга кўра, жавобгар вакилининг мазкур важи ҳам асоссиз ҳисобланади. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг даъвогар вакили **** даъво аризасини имзолаш ваколатига эга эмаслиги, даъвогарнинг Палатага аъзолик гувоҳномасини амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисидаги важларини ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, даъво аризасини **** эмас, Палата бошлиғи ўринбосари **** имзолаган. Иш ҳужжатларида даъво аризаси 2024 йил 19 январда имзоланган пайтда, ****нинг даъво аризасини имзолаш ваколати мавжудлигини тасдиқловчи ишончнома ва даъвогарнинг Палатага аъзолик гувоҳномаси мавжуд. Баён қилинганларга кўра, тафтиш шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, даъво аризани қаноатлантирган, апелляция инстанцияси суди эса, асосли равишда биринчи инстанцияси суди хулосаси билан келишган. ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 7 ИПКнинг 118-моддасига асосан тафтиш инстанцияси учун тўланган 206 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: **** акциядорлик жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. **** акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Тафтиш инстанцияси учун тўланган 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати **** акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****