Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1955 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Олтин мато гроуп
Source ID ab8815a6-1acb-4fc3-bdc0-5f6753724691 Claim ID PDF Hash 101f1c83fe5c9ba4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1955-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 17 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Кенгаш вакили Ф.Насриддинов (2025 йил 4 ноябрь кунги 12-сонли ишончнома асосида), Ш.Холиқов (2025 йил 17 декабрь кунги рақамсиз ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Обидов (2025 йил 6 март кунги 5-сонли ишончнома асосида), Ж.Мухторов (2025 йил 10 декабрь кунги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, фермер хўжалиги вакили иштирок этмади, Андижон вилоят фермерлар кенгаши "Фарангиз-файз" фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб, жавобгар “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 340 480 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) "Фарангиз-файз" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)ни манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 340 480 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакиллари иштирок этишиб, фермер хўжалиги раҳбари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини, судга фъючерс шартномаси асосида топширилган 53 200 кг пахта хомашёсини ундириш бўйича даъво аризаси тақдим этилганлигини, шартномада топширилган пахта хомашёсини 80 фоизини уч кун ичида тўлаб бериш кераклиги белгиланганлигини, лекин тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этишиб, фъючерс шартномалари бўйича фермер хўжалиги 53 195 кг пахта хомашёси топширганлигини, фермер хўжалигига дастлаб 91 281 000 сўмлик плёнка, минерал ўғитлар ва этак маҳсулотлари етказиб берилганлигини, судга берилгунга қадарли 107 508 800 сўм терим учун маблағлар берилганлигини, судга даъво аризаси берилганидан сўнг 117 373 855 сўм якуний маблағ учун деб ўтказилганлигини билдириб, ушбу амалга оширилган тўловларни инобатга олган ҳолда даъвони рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йилда “Пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича” 46726-сонли, 102483-сонли “Фъючерс” шартномалари тузилган, шартномада 1 тонна пахта хом ашёсининг нархи 8 000 000 сўм деб белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида, сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлови маблағларнинг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрь кунига қадарли сотувчини 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб беради деб келишилган. Тарафлар ўртасида тузилган фъючерс шартномалари бўйича фермер хўжалиги аслида 53 200 кг эмас балки 53 195 кг 425 560 000 сўмлик пахта хомашёсини жавобгарга 2025 йил октябрь ойида топширган, мазкур пахта хомашёлари топширилганлиги тақдим этилган счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. Ушбу маблағнинг 80 фоизи 340 448 000 сўмни ташкил этмоқда. Кенгаш эса 340 480 000 сўмга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўрганишда кенгаш 32 000 сўмни асоссиз киритганлиги маълум бўлди. Жавобгар фермер хўжалигига дастлаб 91 281 000 сўмлик плёнка, минерал ўғитлар, этак ва ёқилғи маҳсулотлари етказиб берган. Ушбу маҳсулотларни етказиб берилганлиги тақдим этилган счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. Қолаверса, судга даъво аризаси берилгунга қадарли жавобгар томонидан 107 508 800 сўм терим учун фермер хўжалигига маблағлар ўтказиб берилган. Кенгаш жавобгар томонидан фермер хўжалигига етказиб берилган маҳсулотларни ва ўтказиб берилган маблағларни ҳисобга олмасдан даъво аризасини тақдим этган. Шунда даъвонинг 141 658 200 сўм қисми асосли бўлмоқда. Судга даъво аризаси берилганидан сўнг эса жавобгар томонидан 117 373 855,60 сўм маблағларни якуний маблағ учун деб даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Мазкур маблағлар ўтказиб берилганлиги тақдим этилган тўлов топшириқномлари билан ўз тасдиғини топди. Шунда даъво талаби бўйича фермер хўжалиги жавобгар жамиятдан 24 284 344,40 сўм ҳақдорлиги мавжуд. Фермер хўжалиги билан жавобгар жамият ўртасида 2024 йилда тузилган контрактация шартномаси юзасидан 10 736 285,73 сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли ушбу қарздорликни ўзаро сингиштирган ҳолда жавобгар жамият олдида 2025 йилдаги Фъючерс шартнома юзасидан 80 фоизлик хисоб китоб якуни бўйича фермер хўжалиги 13 548 058,67 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги маълум бўлди. Суд, тарафлар ҳақдорлик ва қарздорликларини ўзаро сингиштирганлиги сабабли даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Лекин ушбу қонуннинг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли Пленум Қарорини 17-бандида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Қайд этилганларга қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд, Республика бюджетига асосли бўлган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан 2 833 164 сўм давлат божи ундиришни, фермер хўжалигидан қонун талабидан келиб чиқиб давлат божини ундирмасликни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 356, 418, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 188-моддаларини ва Олий судининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли Пленум Қарорини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Олтин мато гроуп” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: "Фарангиз-файз" фермер хўжалиги фойдасига 13 548 058,67 сўм асосий қарздорлик; Андижон вилоят фермер кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 833 164 сўм давлат божи; Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Асқаров