← Назад
Решение #2832768 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9416-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 17 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Д.Ибрагимов (2025 йил 20 январь кунги №32-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Shahrixon Qurilish Grant”
масъулияти чекланган жамиятидан 88 432 533 сўм асосий қарз, 43 773 702 сўм
устама,
1 600 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Ҳамкор инвест лизинг”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида «Shahrixon Qurilish Grant” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда жавобгар деб юритилади)дан 88 432 533 сўм асосий қарз, 43 773 702
сўм устама, 1 600 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига
қадарли жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги суднинг ажрими
даъвогар вакили орқали етказилган бўлса-да, жавобгардан вакил суд мажлисига
келмади ва ўз эътирозини билдирмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
1
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмасини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 6 январда 1-сонли ҳамда 2025 йил 19 февралда 21-сонли лизинг
(молиявий ижара) шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар лизинг
объектини мулкчилигига сотиб олиш ва уни жавобгарга тадбиркорлик
мақсадлари учун вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга, шартнома билан
белгиланган муддатга ва шартларда ҳақ эвазига бериш мажбуриятини,
жавобгар эса лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
2025 йил 6 январь кунги 1-сонли шартномага асосан, лизинг объекти
бўлиб, 2025 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами LSY232422915, шасси
рақами LSGZG53LXRS000082, давлат рақами 60 009 BBA ва двигател рақами
LSY232862041, шасси рақами LSGZG53L3RS000828, давлат рақами
60 770 XBA 2 (икки) дона “MALIBU” русумли автомашиналар ҳисобланган.
Лизинг шартномасининг умумий миқдори 864 253 639 сўмни ташкил
қилиб, 36 ой муддатга йиллик ставкаси 17 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, 2025 йил 19 февраль кунги 21-сонли шартномага асосан,
лизинг объекти бўлиб, 2024 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами
G6DTPA326554, шасси рақами KNAM341DRB5064481, давлат рақами
60 705 RBA 1 (бир) дона “KIA K8” русумли автомашина ҳисобланган.
Лизинг шартномасининг умумий миқдори 655 193 662 сўмни ташкил
қилиб, 36 ой муддатга йиллик ставкаси 17 фоизни ташкил қилган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан лозим даражада бажарилиб,
лизинг объектлари сотиб олиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 2025 йил 21 ноябрь
ҳолатига 88 432 533 сўм муддати ўтган асосий қарз, 43 773 702 сўм муддати
ўтган устама, 1 600 000 сўм жаримадан қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар лизинг тўловларини тўлаш, акс ҳолда судга мурожаат қилиши
ҳақидаги талабнома ва огохлантириш хатлари жавобгарлар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан иқтисодий
судига мурожаат қилган.
ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
2
мажбуриятини олади.
Лизинг шартномасининг 10.8-бандига кўра, ижарага олувчи ёки кафиллар
томонидан ижара берувчини ҳисоб рақамига ижара тўловлари учун ўтказилган
пул маблағлари ижара берувчи томонидан тўлов мақсадидан қаътий назар
қуйидагича йўналтирилади яъни биринчи навбатда бир маротабалик тўловга,
иккинчи навбатда ижара олувчининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ
ижара берувчи томонидан сарфланган ҳаражатларини қоплашга, учинчи
навбатда неустойкалар (жарима, пеня), тўртинчи навбатда ижара фоиз
(устама)лари, бешинчи навбатда суд ва ундирув жараёнлари билан боғлиқ
ҳаражатлар ва олтинчи навбатда ижара асосий танини сўндиришга ижара
олувчини огохлантиришсиз йўналтирилади.
Ушбу шартноманинг 13.6-бандига кўра, ижарага олувчи ушбу
шартномага оид бўлган барча мажбуриятларни ёки томонлар ўртасида
келишувлардан бирини бажармаган тақдирда ушбу шартномани бузилишига
сабаб бўлса, ижрага берувчи тўланмаган ижара суммасининг барча қолган
қисмини тўлашни талаб қилишга ёхуд шартномани муддатидан олдин бекор
қилиб ижара оъбектини қайтариб олган ҳолда муддати ўтган ижара
тўловларини талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим
масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг олтинчи банди 3 хатбошисига
кўра, судларга тушунтирилсинки, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий
тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг
тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини ундириш учун
назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни
ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Мазкур ҳолатда даъво талабининг 88 432 533 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 43 773 702 сўм муддати ўтган устама қарздорлигини ундириш талаби
асосли ҳисобланади.
Шу билан бирга даъвогар даъво аризасида 1 600 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 13.4 бандида ижарага олувчи ижара тўловларини мазкур
шартноманинг 2-сон иловасида белгиланган сана ва миқдорида тўланмаган
тақдирда пул мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
санадан кейинги ой учун 400 000 сўм миқдорида жарима тўлаши белгилаб
қўйилган.
Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан
1 600 000 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади, бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
3
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 88 432 533 сўм асосий
қарз, 43 773 702 сўм устама, 1 600 000 жарима ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 2 676 124,70 сўм давлат божини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
8, 234, 236, 261, 263, 333, 384, 587, 590, 597-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176-179, 186моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shahrixon Qurilish Grant” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
88 432 533 сўм асосий қарз, 43 773 702 сўм устама, 1 600 000 жарима ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Shahrixon Qurilish Grant” фермер хўжалидан республика
бюджетига 2 676 124,70 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.Рустамов
4
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 17 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Д.Ибрагимов (2025 йил 20 январь кунги №32-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Shahrixon Qurilish Grant”
масъулияти чекланган жамиятидан 88 432 533 сўм асосий қарз, 43 773 702 сўм
устама,
1 600 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 261, 263,
333, 384, 587, 590, 597-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shahrixon Qurilish Grant” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Ҳамкор инвест лизинг” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
88 432 533 сўм асосий қарз, 43 773 702 сўм устама, 1 600 000 жарима ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Shahrixon Qurilish Grant” фермер хўжалидан республика
бюджетига 2 676 124,70 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.Рустамов
5