Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8051 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0a5e896f-8848-436e-9e83-39020f8ef749 Claim ID PDF Hash 80692b061514b6d7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 49-моддаси нинг 49 law
ИПК 49-моддаси ИПК 49 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
Текст решения 16 698 символов
4-1902-2502/8051-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 17 декабрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Шеробод туман прокурорининг ёрдамчиси ***, даъвогар адвокати *** (01.12.2025 йилдаги 65-сонли адвокатлик ордери ва 06.11.2023 йилдаги 001837-сонли адвокатлик гувоҳномаси асосида), жавобгар вакили *** (02.12.2025 йилдаги 190-сонли ишончнома ва 02.11.2020 йилдаги 211-сонли буйруқ асосида) ҳамда гувоҳ *** (ID карта асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда учинчи шахслар AA, BB, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти хисобидан бажарилган ишлар учун жами 424 262 829 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Пудратчи” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади) ҳисобидан бажарилган ишлар учун жами 424 262 829 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 18.11.2025 йилдаги ажрими билан 4-1902-2502/8051-сонли иқтисодий иш бўйича AA, BB, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Судга топширилган даъво аризада, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти хисобидан бажарилган ишлар учун жами 424 262 829 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш талаби билдирилган бўлиб, муқаддам суд муҳокамасида зарурат туфайли жавобгарнинг таъсисчиларини аниқлаш бўйича “r gistr.st t.uz” расмий сайти орқали ўрганилганида, AA жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятининг 100 (бир юз) фоизлик таъсисчиси эканлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 49-моддаси учинчи қисмида, прокурор ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли, суд AA жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоизлик таъсисчиси эканлигини ва бу билан давлат мулки ҳисобланиши туфайли, ИПК 49-моддасига кўра прокурор давлат мулки билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкинлигини инобатга олиб, ишга прокурор иштирокини таъминлаш лозим деб топилиб, ишга Шеробод тумани прокуратураси жалб қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда учинчи шахслар AA, BB, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, ИПКнинг 127,128,170- моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Муқаддам суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари *** ўзининг суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 04.01.2022 йилда 1-сонли, 05.01.2023 йилда 1-сонли ҳамда 02.01.2024 йилда 1-сонли “Қурилиш пудратчи қўшимча шартнома”ларига асосан қурилиш пудрат ишлари бажарилганини, аммо даъвогар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳақи қисман тўланмасдан келинаётганини, даъвогар томонидан бажарилган қурилиш пудрат ишлари бўйича жавобгарнинг собиқ раҳбари *** ва даъвогар раҳбари *** ҳамда бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича ** туман судининг 07.03.2025 йилдаги ҳукми билан айбдор деб топилганини, бироқ қурилиш ишлари ҳақиқатда бажарилганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили *** ўзининг суддаги тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирози йўқлигини, ҳақиқатда даъвогар томонидан 2 047 125 368 сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажарилганини, шундан ҳозирги кунда даъвогар олдида 424 262 829 сўм қарздорлиги мавжудлигини, қурилиш билан боғлиқ ҳужжатлари йўқотилганлиги сабабли даъвогар томонидан юборилган электрон ҳисобварақфактурани рад қилганини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда гувоҳ сифатида сўралган “***” масъулияти чекланган жамиятининг собиқ раҳбари бўлган *** ўзининг суддаги тушунтиришида, даъвогар томонидан 2021-2024 йилларда жами 2 047 125 368 сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажарилганини, шундан 1 603 150 000 сўм пул маблағлари бажарилган ишлар учун тўлаб берилганини, ҳозирги кунда 424 262 829 сўм қарздорлик қолганини, шу сабабли ушбу сумма бўйича солиштирма далолатнома қилинганлиги ҳақида гувоҳлик берди. Муқаддам суд мажлисида иштирок этган Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлик субъектлари ҳисобланишини, ўзларининг алоҳида ҳисоб рақамлари мавжудлигини, улар ўрталарида тузилган шартномаларнинг ғазначиликка алоқаси йўқлигини ҳамда ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши шарт эмаслигини билдириб, ўзининг 02.12.2025 йилдаги тушунтириш хатини ва Ангор тумани ғазначилик хизмати бўлимининг 02.12.2025 йилдаги 31-22202/31-02-33/86-сонли хатини судга тақдим этиб, ишни қонуний ҳал этишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини ҳамда прокурор ёрдамчисининг ишни қонуний ҳал этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 04.01.2022 йилда 1-сонли, 05.01.2023 йилда 1-сонли ҳамда 02.01.2024 йилда 1-сонли “Қурилиш пудратчи қўшимча шартнома” (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади)лари тузилган. Мазкур шартномаларга асосан “Пудратчи” “***” масъулияти чекланган жамияти “Буюртмачи” “***” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида қурилиш реконструкция қилиш ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда мазкур шартномалар шартлари асосида тўловлари амалга ошириш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Палата даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида қурилиш реконструкция қилиш ишлари бажарилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ушбу бажарилган ишларнинг жами 424 262 829 сўм қарздорлик суммаси тўлаб берилмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, иш ҳужжатларида мавжуд ҳамда судга тақдим қилинган ҳужжатлардан аниқланишича жиноят ишлари бўйича *** туман суди томонидан судланувчилар AAA, BBB, ва лар оид 07.03.2025 йилдаги 1-1903-2401/142-сонли жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан айблов ҳукми чиқарилиб, турли жазо чоралари тайинланган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи *** AA таъсисчилигида ташкил қилинган “***” масъулияти чекланган жамияти директори вазифасида 2015 йилнинг 6 март кунидан 2024 йил 16 май кунига қадар ишлаб келиб, 2021 йил 07 июнь куни синфдоши ***нинг раҳбарлигида “***” хусусий корхонаси фаолиятини ташкил қилиб, амалда уни норасмий равишда бошқариб келиб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан, ўз раҳбарлигидаги “***” масъулияти чекланган жамиятининг жуда кўп миқдордаги маблағларини талон-торож қилиш тўғрисида *** ва билан такроран бир гуруҳ бўлиб, ўзаро жиноий тил бириктиришиб, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-10, 13-14, 19-20-моддалари талабларига зид равишда, ўзининг норасмий бошқарувидаги аффилланган субъект ҳисобланган “***” МЧЖ билан “***” масъулияти чекланган жамиятининг ягона тасисчиси ҳисобланган AAнинг хабардорлигисиз 2022 йил 3 октябрь куни “***” масъулияти чекланган жамияти ва “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 01-сонли пудрат шартномаси тузилишига эришиб, мазкур шартнома бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириб, ушбу ишлар учун “***” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамига бошқарувидаги “***” масъулияти чекланган жамиятдан 1 603 150 000 сўм миқдоридаги маблағларни ўтказиб юбориб, “***” масъулияти чекланган жамияти раҳбари *** иштирокчилигида бажарилган ишлар бўйича “Шакл-2” далолатномаси ва “Шакл-3” ҳисоб-фактура маълумотномаларига 504 708 218 сўмлик ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш иш ҳажмлари бажарилганлиги ҳақида мансаб сохтакорлиги йўли билан сохта маълумотлар киритишиб, ўзларига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “***” масъулияти чекланган жамиятининг жуда кўп миқдоридаги 504 708 218 сўм маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги ҳамда амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан “***” МЧЖ томонидан Сурхондарё вилоят *** тумани “***” МЧЖ ҳудудидаги бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектида бажарилган қурилиш ишларини текширишда тақдим этилган 2 047 125 368 сўмлик бажарилган ишлар қийматини тасдиқловчи ҳисоб-фактура маълумотномалари билан солиштириб тўлиқ назорат ўлчовдан ўтказганида пудратчи томонидан жами 6 ҳолатда дастлабки назорат ўлчовида аниқланган 504 708 218 сўмлик қўшиб ёзишлар ўзгаришсиз қолганлиги аниқланган аниқланган. Бундан кўринади, даъвогар томонидан ҳақиқатда 1 542 417 150 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, суд ҳукмида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамига жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан амалга оширилган қурилиш пудрат ишлари учун жами 1 603 150 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилганлиги ҳолатлари аниқланган. Бундан кўринадики, даъвогар томонидан даъво аризасида ундирилиши сўралган 424 262 829 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилиб, тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Зеро, ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан ҳақиқатда 1 542 417 150 сўмлик ишлар бажарилганлигини, бироқ жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг 07.03.2025 йилдаги ҳукмида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамига жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 603 150 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари бажарилган қурилиш ишлари учун ўтказиб берилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги, бу билан даъво аризасида ундирилиши сўралган 424 262 829 сўм қарздорлик тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан даъво аризада келтирилган жавобгардан 424 262 829 сўм қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Даъвогар даъво аризасида ёки суд муҳокамаси жараёнида 424 262 829 сўм қарздорликни ундириш талаби бўйича тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни, ИПКнинг 118моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантиришни рад қилинганлиги сабабли, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 485 256,58 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Суд, юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236,631-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68,73,118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 485 256,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров