← Назад
Решение #2832778 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 декабрь
4-1501-2501/21848-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг «***********» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси
манфаатида жавобгар «***********» фермер хўжалигидан 3 607 968 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси «***********» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, «***********» фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан қайта молиялаш ставкалари асосида
ҳисобланган 3 607 968 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини тақдим қилмади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «***********» маъсулияти чекланган
жамияти хорижий корхонаси билан «Oq
m F z
irishk ri» фермер
хўжалиги ўртасида 2022 йил 28 апрель кунги 19/1-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
маҳсулотларни етказиб бериши ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб
олиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш
бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 7 август кунги 4-1501-2304/5450-сонли ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан 12 000 000 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм пеня
ундирилган.
Шунга қарамасдан, жавобгар мазкур қарздорликни тўламасдан
келаётганлиги, уларни тўлашни бошқа тарзда кечиктирганлиги сабабли
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қайта молиялаш
ставкалари асосида ҳисобланган 3 607 968 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб
йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум
қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисига кўра, пул мажбурияти бўлиб,
мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби
мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ
тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу
Пленум
қарорининг
7-бандига
кўра,
ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари
шартномага
асосан
ёхуд
шартномавий
муносабатларсиз
қабул
қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт.
Пленум қарорининг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул
мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ
номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб,
ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар
миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни
бутунлай рад этишга ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан
3 607 968 сўм фоиз ундириш талабидан, юқорида таъкидланган суднинг ҳал
қилув қарори билан жавобгардан пеня ундирилганлигини инобатга олиб,
талаб қилинган фоизни 1 443 188 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва
қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 443 188 сўм фоиз ва тўланган 41 200 сўм
почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «***********» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига
жавобгар «***********» фермер хўжалиги ҳисобидан 1 443 188 сўм фоиз ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Oq
m F z
irishk ri» фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев