Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2508/71710 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9c5002b5-b4e3-4052-b87f-1199b91412f6 Claim ID PDF Hash 883f6c13013e2196... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 915-моддаси Ушбу Кодекс 915 code_article
ФКнинг 947-моддаси ФКнинг 947 law
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
илдирувчи томонидан ФКнинг 951-моддаси илдирувчи томонидан ФК 951 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Ушбу Кодекснинг 3246-моддаси Ушбу Кодекс 3246 code_article
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2508/71710-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 17 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “Ҳамкорбанк” АТБ вакили А.Хамраев (ишончнома асосида), “Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти вакили Ж.Пирназаров, учинчи шахс якка тартибдаги тадбиркор Носиров Акбар Азаматовичнинг иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарорига нисбатан “Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни видеоконференцалоқа режими орқали вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳамкорбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 200.000.000 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида якка тартибдаги тадбиркор Носиров Акбар Азаматович (бундан буён матнда ЯТТ деб юритилади) ишга жалб этилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниб, “Ҳамкорбанк” АТБ ҳисобидан республика бюджетига 4.000.000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланган. Мазкур қарорга нисбатан жавобгар томонидан тафтиш тартибида шикоят келтирилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган. 2 Бунга асос сифатида суғурта шартномасининг 4.1-банди М ва Н кички бандиларида транспорт воситаси ташқи омиллар таъсирисиз ички бузилишлар натижасида зарарланиши ва носоз транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида зарарланиш суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги, гидравлик тизимидан мой, ёнилғи сизиб чиқиши, шунингдек, учқун сундиргич бўлмаса, қишлоқ хўжалик машиналарида пахта териш ва ташишга рухсат берилмаслиги, Қашқадарё вилоят ФВБ ёнғин техник марказининг хулосасида ёнғинга сабаб қилиб мотор қисмидаги носозликлар кўрсатилганлиги, бу эса суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятидаги важларини қувватлаб ҳамда такрорлаб, суғурта шартномасининг 4.1-бандида суғурта ҳодисасини истисно этувчи ҳолатлар белгиланганлиги, унга кўра транспорт воситаси техник носоз бўлганда суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник маркази инспекторининг хулосасида юк автомашинаси техник носоз деган хулоса берилганлигини таъкидлаб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига эътироз билдириб, суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси деб топишилиши лозим бўлган ҳолатлар кўрсатилганлиги, унга кўра транспорт воситасида ёнғин содир бўлганлиги, бу эса суғурта ҳодисаси ҳисобланишини, жавобгар вакилининг Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник маркази кичик инспекторининг 70N019F D F русумли юк автомашинасини техник носоз деган хулосаси нотўғри эканлиги, ушбу транспорт воситаси 2024 йил 1 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилганлиги ва техник соз ҳолатда бўлганлигини таъкидлаб, тафтиш шикоятини рад қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган якка тартибдаги тадбиркор тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, транспорт воситасида ёнғин чиққанлиги, суғурта шартномаси бўйича бу ҳолат суғурта ҳодисаси ҳисобланишини билдириб, апелляция инстанциясининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда 3 белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Банк ва ЯТТ ўртасида 2024 йил 26 январда 27-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилиб, унга кўра 1 дона “K N ” русумли ярим тиркама сотиб олиш учун 250.000.000 сўм кредит бериш, қарз олувчи эса банкка олинган қарз суммасини шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олиши белгиланган. Жавобгар суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ЯТТ ва банк (наф олувчи) ўртасида 2024 йил 31 январда гаровга қўйилаётган транспорт воситаларини суғурталаш ҳақида 124/2011/085-сонли шартнома тузилган ва гаровга қўйилган “ЛАСЕТТИ” русумли, давлат рақами 70G 767N бўлган автошина ҳамда “K N ” русумли, давлат рақами 70 878АА русумли транспорт воситасига 124/2011/085-сонли суғурта полиси берилган. Ушбу суғурта полисига кўра, низолашилаётган техникага оид суғурта суммаси 200.000.000 сўм эканлиги ва 2027 йил 26 январга қадар амалда бўлиши кўрсатилган. ЯТТга тегишли бўлган, пахта юки ортилган 2017 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 70878АА, “K N ” русумли ярим тиркама транспорт воситаси 2025 йилнинг 20 март куни Қарши-Тошкент йўналиши бўйича Кўкдала тумани “Боғишамол” ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганда автотранспорт воситасидан ёнғин чиққанлиги оқибатида ёниб кетган ва унга 243.000.000 сўмлик моддий зарар етган. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник марказининг 2025 йил 20 мартдаги маълумотнома хулосасида ёнғин (D F F 95 F) русумли тиркамали юк автомобилининг мотор қисмидаги носозликлар туфайли мотор мойи тўкилиб, моторнинг қизиган эҳтиёт қисмларига тушиши натижасида мотор мойи қизиб, ёнғин содир бўлганлиги, содир бўлган ёнғин натижасида юк автомобилининг кабинаси, олд ва ён ғилдираклари ва шоссе қисми тўлиқ, тиркамаси борти чодирли тиркамаси тўлиқ зарарлангани, шунингдек, тадқиқот ўтказиш жараёнида бевосита ва билвосита юк автомашинаси ҳайдовчилари берган кўрсатмаларини ва кўздан кечириш жараёнида, (D F F 95 F) русумли тиркамали юк машинаси ёнғин содир бўлган жойдан тахминан 70-100 метр масофадан мотор мойи тўкилиб келганлигини инобатга олиб, ёнғиннинг бошланиш нуқтаси яъни эпимаркази, юк автомобилининг двигатель қисмида деб тахмин қилиниши ҳамда ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби, двигатель ҳаракатланиш жараёнида (200-400) 4 градусгача қизиши натижасида тўкилиб келган мотор мойининг иссиқ юзага тушиши оқибатида ёнувчи буғ ҳосил бўлиши натижасида ёнғин содир бўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хулосага келинган. ЯТТ томонидан жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Жавобгар томонидан суғурта товонини тўлаб бериш рад этилганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан суғурта товонини ундириш бўйича судга мурожаат қилинган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига нотўғри баҳо бериб, тарафларнинг шартномавий муносабатга киришганлигини инобатга олмасдан моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишда қонуний тўхтамга келган деб баҳолайди. Чунки, ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар – мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 238-моддасига мувофиқ эса мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ушбу Кодекснинг 915-моддасига асосан, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталовчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Мулкий суғурта шартномаси бўйича тадбиркорлик хавфи тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи суғурталаниши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 951-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига 5 тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради. Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида 21.04.2025 йилда қарор қабул қилиниб, унга кўра содир қилинган ёнғин ҳолати юзасидан олинган тушунтириш хатлари ва воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-техник марказидан олинган маълумотномага асосан ёнғинни бирор-бир шахс қасддан содир етмаганлиги, двигатель ҳаракатланиш жараёнида (200-400) градусгача қизиши натижасида тўкилиб келган мотор мойининг иссиқ юзага тушиши оқибатида ёнувчи буғ ҳосил бўлиши натижасида ёнғин юзага келган деб ҳисобланган ва шунга кўра Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди ва 333-334моддаларига таяниб жиноят аломати йўқлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарори 11-бандига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади. Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади. Шунингдек, 11.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади. Агар иш ҳолатларига кўра зарар келиб чиқишининг аниқ даврини аниқлашнинг имкони бўлмаса, зарар аниқланган пайтда етказилган ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 3.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ қуйидаги суғурта қалтисликлари натижасида йўқотилиши (нобуд бўлиши ёки ўзлаштирилиши) ёки шикастланиши 6 ҳисобланади, шунингдек, портлаш, йўл транспорт ҳодисаси, ёнғин, ТВга учинчи шахслар томонидан зарар етказилиши, табиий офатлар, жисмлар зарбаси, ўзлаштириш (талончилик, ўғирлик, босқинчилик, олиб қочиш) суғурта ҳодисаси эканлигини келишилган. Ушбу ҳолатда, траспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Шунингдек, 11.2-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг 951-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга мажбур бўлади. Шунингдек, 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган. Мазкур Пленум қарорининг 13-бандида, суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик ҳисобланмаслиги, суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш қоидаларида кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзага келиши, 15.3-бандида суғурталовчининг суғурта товони ёки суғурта пулини тўлашни рад этишининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар нафақат ихтиёрий мулкий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни, балки суғурта ҳодисаси юз берганлигини, суғурта ҳодисаси натижасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан кўрилган зарарнинг миқдорини тасдиқловчи шартномада кўрсатилмаган ҳужжатларни ҳам инобатга олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд муҳокамасида жавобгар вакилининг носоз транспорт воситасидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги важи билан судлов ҳайъати келишмади. Чунки, иш ҳужжатларида транспорт воситаси тегишли тартибда 2024 йил 1 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник марказининг 2025 йил 20 мартдаги хулосасида ёнғин юк автомобилининг мотор қисмидаги носозликлар туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган бўлса-да, ушбу маълумот тўлиқ асосланмаган ҳолда тахмин деб хулоса қилинган. Бу эса транспорт воситасида ёнғин мотор қисмидаги носозликлар туфайли содир бўлган деб ҳисоблаб бўлмайди. 7 Шунингдек, суғурта шартномасининг 2.11-бандининг “в” кичик бандида ёнғинга таъриф берилган бўлиб унга кўра, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш ва олов ўчоғидан ташқарига тарқалиши кузатиладиган очиқ олов; агар ёнғин тарқалиб кетмаса, электр ускуналарида қисқа туташувда юзасига келган иссиқлик таъсири ёки ТВ двигатели ичида ўт олиш ёнғин бўлиб ҳисобланмайди деб белгиланган. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда олов учоғидан ташқарига тарқалиши оқибатида автомашинанинг тиркамасида ҳам ёнғин кузатилган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатлари ва ишдаги далилларга атрофлича ҳуқуқий баҳо берган. Юқоридагиларга кўра, тафтиш шикоятидаги важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиб, асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 74-моддасига мувофиқ эса суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар билан келишмайди ва уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шу боис, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланиб, асосли қарор қабул қилинганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш шикояти учун жавобгар томонидан тўланган 2.000.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа 8 режимида кўрилганлиги учун жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 32463249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Infinit Insur n ” акциядорлик жамиятининг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 2.000.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Infinit Insur n ” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин ва ижро варақаси берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Д.Рахимов