Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/8372 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb4af683-4ec5-4c92-95a9-a2d63f7c0c85 Claim ID PDF Hash 881e491c5a821bbc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 210-моддаси нинг 210 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/8372-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 17 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили Д.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг қарздор DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамиятини оддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор қарздор DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қувватлаб, қарздор томонидан солиқ қарздорлик суммаси қопланмаганлигини, қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганлигини, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 210-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 241-моддасига ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 5-моддаси учинчи қисмига асосан ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамияти 08.08.2023 йилда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 310693842 СТИР берилган. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан аризачининг қарорлари мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси бўлимининг қарорига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ундирувчи туман солиқ инспекциясига қайтарилган. Аризачи тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 20.11.2025 йил ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 249.608.997,78 сўмни ташкил этган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва солиқ қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси Ш.Камиловни тайинлашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан аризачининг аризаси асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юкланади. Бинобарин, ИПКнинг 36, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг қарздор DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамияти (СТИР 310693842) соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ш.Камилов DV NS S R Y XNIK L R масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган ва Мажбурий ижро бюросининг Арнасой туман бўлимига тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ҳамда 17.03.2026 йилга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига асосан тасдиқланган қоидаларнинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор DV NS STROY TE NIK L R масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи; - Жиззах вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров