Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21883 Дата решения 17.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b7b53634-7882-4bfe-9eb3-88f5ab52c0f2 Claim ID PDF Hash e88c6a031b94ebdb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 17 декабрь 4-1501-2501/21883-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ****** иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ «********» манфаатида жавобгар «********» маъсуляти чекланган жамиятидан жами 68 811 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ «********» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган асосий қарз 5 334 000 сўм, муддати ўтган фоиз 4 811 000 сўм, муддати келмаган асосий қисмидан 58 666 000 сўм, жами 68 811 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловларни амалга оширганлиги сабабли даъвони тўланмаган қисмини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «********» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан «********» маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 28 февраль кунги 18-сонли микрокредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида, 2025 йил 28 февралдан 2026 йил 30 августгача бўлган муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.3.бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда Банк, микрокредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5–бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан муддати ўтган асосий қарз 5 334 000 сўм, муддати ўтган фоиз 4 811 000 сўм, муддати келмаган асосий қисмидан 58 666 000 сўм қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 17.12.2025 йил кунги маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 5 682 131,02 сўм қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида, жавобгарнинг 63 128 868,98 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги билдирилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 63 128 868.98 сўм кредитнинг асосий қисмини қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 63 128 868.98 сўм кредитнинг асосий қисми, тўланган 41 200 сўм почта харажати ва жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 376 220 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «********» фойдасига жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 63 128 868.98 сўм кредитнинг асосий қисми, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 376 220 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев